Савол: Қандай ҳолатларда қарз олиш жоиз?
Жавоб: Қуйидаги уч ҳолатда қарз сўраш жоиз бўлади:
1. Нафақа олиш учун. Керакли озиқ-овқат каби керакли кийимлар ҳам нафақага киради.
2. Уй олиш, ижарада ўтириш, совуқдан сақланиш мақсадида кийим олиш ёки даволаниш сарф-харажатлари каби эҳтиёжлар учун.
3. Мавқеи, лавозими сабабли одатга кўра кийиниш учун.
