Савол: Руҳий сиқилишлардан, қўрқувдан ва турли ғамлардан ва сеҳрдан қутулиш учун нима қилиш керак? Жиндан сақланиш учун қайси дуони ўқиш керак?
Жавоб: Аллоҳу таоло ҳамма нарсани сабаб билан яратади. Бир нарсага эришиш учун бу нарсанинг яратилишига сабаб бўлган нарсани қилиш керак. Барча нарсанинг яратилишида муштарак бўлган маънавий сабаб садақа бериш, 70 марта “Астағфируллоҳ мин кулли мо кариҳаллоҳ” дуосини ўқишдир. Бу икки маънавий сабаб моддий сабабларни топишга ёрдам беради. Руҳий сиқилишларнинг кўпи жиндан ва сеҳр-жодудан пайдо бўлади. Руҳий хасталиклар, тутқаноқ ва жиндан сақланиш учун қийматли китобларда билдирилган дуолардан баъзилари қуйида келтирилган:
1. Аузу бисмиллоҳ билан Фотиҳа сурасини ўқиш керак.
2. Аузу бисмиллоҳ билан икки Қул аузу ўқиш лозим.
3. Бир идишдаги сувга Оятал курси, Ихлос ва Муаввизатайн (Фалақ ва Нос) сураларини ўқиб, жоду қилинган кимса бу сувдан уч ютум ичиши ҳамда қолган сув билан ғусл этиши керак.
4. Кедр дарахтининг 7 дона яшил барги эзилиб, сув билан аралаштирилади. Бу аралашмага Оятал курси, Ихлос ва Қул аузулар ўқилади. Бундан 3 ютум ичиб, қолганига ғусл этиш керак.
5. Уч марта саловот ва Фотиҳа, Оятал курси, Кофирун, Ихлос, Фалақ, Нос суралари етти мартадан ўқилиб, хастага уфланади. Буларни қайтадан ўқиб, хастанинг ётоғи, уйнинг ҳар тарафига, боғига уфланади.
6. Фотиҳа, Оятал курси ва 4 Қул (Кофирун, Ихлос, Фалақ, Нос) суралари етти мартадан ўқилиб, хастага уфланса, жоду, назар, ҳайвон чақиши, тишлаши ва бутун дардлар учун шифодир. Тузга ўқиб, сувда эритиб, ичирса ёки тишланган жойига сурса ҳам бўлади.
7. Тонгда ва шомда Бақара сурасининг бошидан 4 оят, Оятал курси билан Оятал курсидан кейинги икки оятни ва Бақара сурасининг охиридаги 3 оят телбага ўқилиб дам солинса, тузалади.
8. Тонг ва шомда 24 марта Астағфируллоҳ дейилади. Сўнгра “Астағфируллоҳ алазим аллази ла илоҳа илло ҳувал хаййал қаййум ва атубу илайҳ” дейилади. Сўнгра 11 Ихлос, 7 марта Фотиҳа ва 33 марта “Аллоҳумма солли ва саллим ала саййидина Муҳаммадин ва ала оли саййидина Муҳаммад” ўқилиб, савоби Пайғамбар жанобимизнинг, Асҳоби киромнинг, Авлиёнинг ва исмлари ўқилиб силсилаи олия буюкларининг руҳларига ҳадя этилади. Буларнинг ҳурматига шифо бериши учун дуо этилади. Ҳар кун тонгда ва шомда шундай дуо қилинади.
9. Кунда 500 марта “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййул азим” ўқиш керак. Бошлаётганда ва тугатганида 100 марта саловот айтиш лозим. (Буни ҳар кун ўқиш керак, ташлаб қўймаслик лозим.)
10. Ҳо-Мим Мўмин сурасининг бошидан "масир"гача ва Оятал курси ўқиш лозим.
11. "Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ лаҳулмулку валаҳулҳамду ваҳува ала кулли шайин қодир"ни ўқиш керак.
12. Жума куни саҳар вақти ўнг кафтининг ичига Нисо сурасининг 100-ояти "ваман йахруж"дан "рахима"гача ёзилади. Сўнгра бу ёзув ялаб, ютилади. Қирқ йиллик жоду бўлса ҳам, таъсирсиз ҳолга келтиради.
13. Тутқаноқдан қутулиш ва жиндан сақланиш учун Ояти хирз ўқиш керак. Ояти хирз қуйидаги сура ва оятлардир:
Фотиҳа;
Бақара 1, 2, 3, 4, 5, 163, 164, 255, 256, 257 ve 285, 286;
Оли Имрон 18, 19-оятдан фақат “Иннаддина индаллоҳил ислом” қисми, 26, 27, 154;
Анъом 17;
Аъроф 54, 55, 56;
Тавба 51, 128, 129;
Юнус 107;
Ҳуд 56;
Иброҳим 12;
Исро 43, 110, 111;
Мўминун 116, 117, 118;
Анкобут 60;
Рум 17, 18;
Фотир 2;
Ёсин 83;
Саффот 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 180, 181, 182;
Фатҳ 27, 28, 29;
Раҳмон 33, 34, 35, 36;
Ҳадид 1, 2, 3, 4, 5;
Ҳашр 21, 22, 23, 24;
Жин 1, 2, 3, 4, 5, 6;
Буруж 20, 21, 22;
Ихлос, Фалақ ва Нос суралари.
Ояти хирз қандай ўқилади?
Таҳорат олиб, 7 истиғфор ва 11 саловот ўқиб, хастанинг сиҳатига ният қилиб, қуёш чиққандан ва аср намозидан кейин кунда икки марта хастага ўқиш керак. Ишоратли жойларда хастанинг устига уфланиши, шифо топгунига қадар (қирқ кун) давом этиши керак. Ҳар сафар сўнггида бир Фотиҳа ўқиб, савобини Пайғамбар жанобимизнинг, Баҳоуддин Бухорий, Аҳмад Рифои, имом Раббоний ҳазратларининг руҳларига бағишлаш керак. Буни қоғозга ёзиб, ёнида олиб юрса, сеҳр-жодудан, кўз тегишидан сақлайди. Муроди ҳосил бўлади.
Пайғамбар жанобимизнинг уч хил дори қўлланганини билдирганлар. Қуръони карим ёки дуо ўқирди. Фан билан топилган дориларни қўлланарди. Ҳар иккисини аралаштириб ҳам қўлланарди. (Мавоҳиб)
Дуо дори кабидир, Аллоҳу таоло хоҳласа таъсир қилади. Яъни таъсири Аллоҳу таолодан бўлишига ишониш керак.