Савол: Туш кўриш ниманинг аломати?
Жавоб: Тушда турли ҳикматлар бор. Ким учун суюнчи, ким учундир эса огоҳлантириш. Қуръони каримда туш ва таъбири билан алоқадор билим бор. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:
“Гўзал туш суюнчидир.” (Ибн Жарир)
“Солиҳ туш Раҳмоний, аралаш туш шайтонийдир.” (Бухорий)
“Энг тўғри туш саҳар вақти кўрилган тушдир.” (Байҳақий)
“Қиёмат яқинлашганда мусулмоннинг туши кўпинча ёлғон чиқмайди.” (Муслим)
“Сўзи тўғри бўлган содиқ кимсаларнинг туши ҳам тўғри чиқади.” (Бухорий)
“Кундуз кўрилган тушлар тўғри чиқади.” (Ҳаким)
“Пайғамбарлик суюнчиларидан солиҳ тушдан бошқа қолмади. Мўмин тушни ё ўзи кўради, ё бошқалар унинг учун кўради.” (Муслим)
“Солиҳ туш Пайғамбарликнинг қирқ олтидан бири.” (Байҳақий)
“Тушда аёл кўриш хайрга, туя қўрқувга, сут динга, яшил Жаннатга, кема қутулишга, хурмо ризққа далолат этади.” (Абу Яъла)
Туш таъбири илм ишидир. Ҳозирги кунда бу илмни биладиган йўқ. Тушларимизни айтмоқчи бўлсак, айниқса, солиҳ тушларимизни солиҳ кимсага айтишимиз керак. Чунки солиҳ кимса таъбир илмини билмаса ҳам, тушни хайрга йўйади. Ундан зарар келмайди. Ёмон, аралаш-қуралаш тушларни ҳеч кимга айтмаслик керак. ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:
“Ёмон туш кўрган кимса ҳеч кимга айтмасин, шайтондан Аллоҳу таолога сиғинсин.” (Муслим)
“Ёмон туш кўрган кимса уйғонгач, чап тарафига уч марта туфлаб, шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳу таолога сиғинсин. Бу ҳолда туш унга зарар бермайди.” (Муслим)
“Яхши туш кўрган дарров Аллоҳу таолога ҳамд ва шукр этсин. Ёмон туш кўрган Аллоҳу таолога сиғинсин, тушини ҳеч кимга айтмасин. Шунда тушнинг унга зарари бўлмайди.” (Дорақутний)
“Тушимда бошим кесилди, бунинг таъбири нима?” деб сўраган кимсага Пайғамбар жанобимиз “Бу шайтонийдир. Ёмон тушни айтманглар, шайтондан Аллоҳу таолога сиғининглар” деб марҳамат қилдилар. (Муслим)
“Тушида ёқадиган нарсаларни кўрган кимса солиҳ кишига айтсин, у ҳам хайрга йўйсин.” (Байҳақий)
“Туш таъбир илмини биладиган бир дўстга ёки ақлли бир зотга айтилиши керак.” (И.Аҳмад)
“Туш қандай таъбир этилирса, шундай чиқади. Шунинг учун тушингизни насиҳ ёки олим кишига айтинг.” (Ҳаким) (Насиҳбу – инсонларга яхшиликни тавсия этадиган, ёмонликдан қайтарадиган, насиҳат этадиган кимса.)
Бир аёл кўрган тушини Пайғамбар жанобимизга айтади. Расулуллоҳ “Ёнингда бўлмаган бирига (эрингга) қовушасан” деб таъбир қиладилар. Эрига қовушади. Бироз вақтда кейин худди шу тушни яна кўради. Бу сафар бошқаларга таъбир эттиради. Улар “Эринг вафот этади” дейдилар. Айтганларидек эри вафот этади.
Шунинг учун тушни хайрга йўйиш керак. Яхши туш бўлса “иншаллоҳ яхшилик, хайр”, ёмон туш бўлса “Аллоҳу таоло бу тушнинг ёмонлигидан сени муҳофаза этсин” дейиш лозим.
Кўрмаган тушини кўрдим дейиш жуда ёмон одатдир. Чунки ҳадиси шарифда “Энг катта ёлғон, кўрмаган тушини кўрдим деб айтишдир” деб марҳамат қилдилар. (Бухорий)
Савол: Вафот этган кофирлар тушда кўриладими?
Жавоб: Ўлган кофирларнинг руҳлари ҳибсда, тушда кўринолмайди. Агар тушда кўрилса, у шайтондир. Бир кимса “Мен Абу Лаҳабни, Абу Жаҳлни тушимда кўрдим” деса, бу кўргани шайтон бўлади.
Савол: Рамазонда шайтоний туш кўриладими?
Жавоб: Йўқ, кўрилмайди. Нафсоний туш кўрилади.
Савол: Баъзи кимсалар тушида ўзларини буюк ҳукмдор, мавқе соҳиби ёки буюк дин олими сифатида кўрадилар. Ҳолбуки, уйғонганида буларнинг ҳеч бири ҳосил бўлмайди. Бундай тушлар тўғрими ёки асоси йўқми?
Жавоб: Имом Раббоний ҳазратлари Мактуботда айтадики:
“Бундай тушлар бекор ва асоссиз эмас. Бу тушни кўрган кимсада мавқе соҳиби бўлиш, олим бўлиш қобилияти бор деганидир. Фақат қувват оз бўлиб, олами шаҳодатда ҳосил бўладиган даражада эмас. Агар бу қобилияти вақт ўтиши билан қувватланса, Аллоҳу таолонинг лутфи билан олами шаҳодатда ҳам ҳосил бўлади. Агар олами шаҳодатда ҳосил бўладиган даражада қувватланмаса, олами мисолда қолади. Қувватига қараб у ерда кўринади. Тасаввуф йўлида юрувчиларнинг тушлари ҳам шундай. Ўзларини юксак мақомларда, валиларнинг мартабаларида кўрадилар. Бу ҳол олами шаҳодатда ҳам ҳосил бўлса, жуда катта неъматдир. Олами мисолда кўриниш билан чекланса, ҳеч қадри йўқ. Фаррошлар, ҳаммоллар тушларида ўзларини ҳоким, подшо сифатида кўрадилар. Ҳолбуки уйғонганларида барчаси йўқолади. Тушлари сиқилишдан, пушаймонликдан бошқага ярамайди. Шундай экан, тушларга ишонмаслик керак, уйғоқлигида қўлга киритганига ишониш лозим.
Бу сабабдан буюклар тушларга аҳамият бермаган, талабаларининг тушларини таъбир этишни олзим кўрмаганлар. Уйғоқлигида қўлга киритганига қиймат берганлар.” (2-жилд, 58-мактуб)
Савол: Туш таъбири китоблари билан инсон тушини тўғри тарзда ўрганиш мумкинми?
Жавоб: Ўрганиб бўлмайди. Туш таъбири билан ттушни тушуниб бўлмайди. Туш кўплаган ҳолатларга кўра ўзгаради. Буларнинг баъзилари қуйидагилар:
1. Бир хил туш йўйишга қараб ўзгаради.
2. Ёш ёки қари бўлишига қараб ўзгаради.
3. Бой ёки фақир бўлишига қараб ўзгаради.
4. Эркак ёки аёл бўлишига қараб ўзгаради.
5. Солиҳ-фосиқ ёки бидъат аҳли бўлишига қараб ўзгаради.
6. Олим ёки жоҳил бўлишига қараб ўзгаради.
7. Кечаси, кундузи ёки саҳар вақти кўришига қараб ўзгаради.
8. Таҳоратли, таҳоратсиз ёки жунуб бўлишига қараб ўзгаради.
9. Кунларга, ойларга, фаслларга қараб ўзгаради.
10. Оч ёки тўқ ётишга қараб ўзгаради.
11. Касал ёки соғлом бўлишига қараб ўзгаради.
12. Оилали ёки бўйдоқ бўлишига қараб ўзгаради.
13. Бошлиқ ёки хизматчи бўлишига қараб ўзгаради.
14. Меҳмон, мусофир ёки муқим бўлиши қараб ўзгаради.
15. Касбига қараб ўзгаради.
Бундан бошқа сабаблар ҳам тушга таъсир қилади. Туш таъбири китоблари янглиштирувчи бўлади.
Савол: Тушида Пайғамбар жанобимизни ўзгарган шаклда кўриш ниманинг аломати?
Жавоб: Тушида Пайғамбар жанобимиз Муҳаммад алайҳиссаломни ҳақиқий шаклда кўрган, муҳаққақ, Уни кўрган бўлади. Чунки шайтон Унинг шаклига киролмайди. Фақат шайтон бошқа шаклга кириб кўрина олади. Расулуллоҳни танимаган кимсанинг буни ажратиши қийин бўлади.
Баъзи олимлар ҳам “Пайғамбар жанобимизни ўзгарган шаклда кўриш ҳам Уни кўриш ҳисобланади. Фақат бу у кишининг диндаги нуқсонлигига аломатдир. Пайғамбар жанобимизни тушида ҳақиқий шаклида кўрган ва мўмин сифатида вафот этган ҳар бир киши Жаннатга киради” деб айтганлар.
Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:
“Мени тушида кўрган ҳақиқатда мени кўрган бўлади. Мен ҳар суратда кўринаман.” (Дайламий)
“Мени тушида кўрган ҳақиқатда мени кўрган бўлади. Чунки шайтон менинг суратимга киролмайди.” (Хатиб)
“Мени тушида кўрган кимса худди уйғоқлигида кўр кабидир.” (Ибн Можа)
“Мени тушида кўрган кимса Жаҳаннамга кирмайди.” (Ибн Асакир)
Савол: Шайтон тушда Расулуллоҳ жанобимизнинг шаклига киролмаганидек Асҳоби киромнинг ва авлиёнинг шаклига ҳам киролмайдими?
Жавоб: Ҳа, киролмайди. Ҳадиси шарифда “Мени тушида кўрган ҳақиқатда мени кўрган бўлади. Чунки шайтон менинг суратимга киролмайди. Абу Бакрни ҳам тушида кўрган кимса албатта уни кўрган бўлади. чунки шайтон Абу Бакрнинг ҳам шаклига киролмайди” деб марҳамат қилинган. (Хатиб)
Шофий олимларидан Аллома Жайлий ҳазратлари айтадики: Шайтон Расулуллоҳнинг шаклига киролмагани каби Унинг вориси бўлган буюк вали зотларнинг шаклига ҳам киролмайди. (Бухорий шарҳи)