Намоздан кейинги дуо ва тасбиҳ

Савол: Намоз ўқиб бўлгандан кейин нималар қилинади?

Жавоб: Ёлғиз ёки имом билан ўқиган киши салом бергандан кейин (Аллоҳумма антассалому ва минкас-салому таборакта ё зал-жалоли вал-икром) дейди. Ундан кейин 3 марта (Астағфируллоҳал азим аллази ла илоҳа илла ҳув алҳаййалқаййума ва атубу илайҳ) дейди. Бунга истиғфор дуоси дейилади.

Сўнгра Оятал-курси ўқиб, 33 марта (Субҳоналлоҳ), 33 марта (Алҳамдулиллоҳ) ва 33 марта (Aллоҳу акбар) деб айтади. Бир марта (Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ало кулли шайин қодир) ўқийди. Буларнинг орасига бошқа дуоларни аралаштириш бидъат бўлади.

Сўнгра қўллар очилиб дуо қилинади. Дуодан кейин омин деб, кафтларини юзига суради. Ҳадиси шарифда “Беш вақт фарз намоздан кейин қилинган дуо қабул бўлади” деб марҳамат қилинган.

Савол: Дуодан кейин қайси сура ва зикрлар ўқилади?

Жавоб: 11 ихлос-и шариф, қул аузулар бир мартадан ўқилади. 67 та Астағфируллоҳ айтиш билан оятал курсидан аввал ўқиган уч истиғфор дуоси билан жами етмишта бўлади. Ўн марта (Субҳоналлоҳ ва би-ҳамдиҳи субҳоналлоҳилазим) дейилади.Субҳона раббика ояти ўқилади.

Савол: Ҳаж зиёратига борганда баъзи кишиларнинг тасбиҳ айтмасдан, дуо қилмасдан туриб кетганларини кўрдик. “Намоздан кейин тўпланиб тасбиҳ айтиш, имомнинг дуосига омин деб айтиш бидъат” демоқдалар. Булар бидъатми?

Жавоб: Жамоатнинг имом билан ўзи эшитадиган даражада дуо қилганлари афзалдир. Алоҳида-алоҳида дуо қилишлари ва дуо қилмасдан туриб кетишлари ҳам жоиз. Лекин буни одат ҳолига келтирмаслик керак. Ҳам имомнинг дуосига омин дейишимиз, ҳам ўзимиз дуо қилишимиз лозим. Бидъат бўлгани фақат муаззиннинг буйруқ беришидир. Тасбеҳ ўгириш, дуо қилиш бидъат эмас.

Дин китобларида шундай дейилган: Фарз ёки сўнгги суннатни ўқигандан кейин имомнинг ўнгга, чапга ёки жамоатга ўгирилиши мустаҳабдир. Зарур ишлари бўлса, ўрнидан туриб кетиши ҳам жоиз. Ҳадиси шарифда “Ҳар намоздан кейин уч марта (Астағфируллоҳал азим аллази ла илоҳа илла ҳув алхаййалқаййума ва атубу илайҳ) ўқиган кишининг бутун гуноҳлари авф этилади” деб марҳамат қилинган. Истиғфордан сўнгра оятал-курси ўқиб, 33 марта (Субҳоналлоҳ), 33 марта (Алҳамдулиллоҳ) ва 33 марта (Aллоҳу акбар) деб айтади. Бир марта (Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ало кулли шайин қодир) ўқийди ва қўлларини кўкси баробар кўтариб, дуо қилишлари мустаҳабдир. (Мароқил-фалоҳ, Таҳтовий)

“Имом ва жамоат билан бирга қўлларингни озгина узатиб, кўксинг баробар кўтариб, ҳовучларингни очиқ ҳолда самога қаратиб, дуо қилгин ва омин дегин.” (Эй ўғил илмиҳоли)

Омин дейиш ҳақида тўрт ҳадиси шариф қуйида келтирилган:

“Бир жамоат тўпланиб дуо қилса ва бир қисми омин деса, Аллоҳу таоло бу дуони қабул этади.” (Ҳаким)

“Дуо қилган киши ва омин деган киши савобда шерикдир.” (Дайламий)

“Имом дуода жамоатни хориж тутмасин. Хориж тутадиган бўлса, уларга хиёнат этган бўлади.” (Байҳақий)

“Имом омин деганида сиз ҳам омин денг. Чунки бир кишининг омин дейиши фаришталарнинг омин дейишига тўғри келса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират бўлади.” (Бухорий)

Жамоатнинг имом билан тасбиҳ айтиши ва дуо этиши бидъат эмас, мустаҳабдир. (Неъмат-и ислом)

Савол: Намоздан кейин қайси дуолар ўқилиши керак?

Жавоб: Намозлардан кейин ўқиладиган маълум бир дуо йўқ. Ҳар ким ўз эҳтиёжига кўра дуо қилади. Доим бир хил дуони ўқиш ҳам дуруст эмас. Нима истаётганини шуъурли ҳолда билиши лозим. Нима истаётганининг фарқига бормасдан дуо этиш дуруст эмас. Маълум бир нарсаларни ёд олиб, шеър ўқиётгандек дуо қилиш макруҳдир. Дуо уйғоқ қалб билан ва овозсиз қилинади. Дуони фақат намозлардан кейин ва белгили вақтларда қилиш ҳам макруҳдир. Ҳар фурсатта дуо қилиш керак!

Масалан қуйидагича дуо қилиш мумкин: Алҳамдулиллоҳи Раббил оламин ассалоту вассаламу ало расулина Муҳаммадин ва ало олиҳи ва саҳбиҳи ажмаин. Ё Рабби, ўқиган намозларимизни қабул айла! Охир ва оқибатимизни хайр айла! Сўнгги нафасимизда калима-и тавҳид сўзлашимизни насиб айла! Ўлганларимизни авф ва мағфират эт! Аллоҳуммағфир варҳам ва анта хайрурроҳимин. Таваффани муслиман ва ал ҳикни биссолиҳин. Аллаҳуммағфир ли вали волидаййа ва лилмуминина вал муминот йавма яқумул ҳисоб. Ё Рабби, бизни шайтон, душман ва нафс-и амморамизнинг шарридан муҳофаза айла! Уйимизга яхшиликлар, хайрли ва баракатли ризқлар эҳсон эт! Аҳл-и исломга саломат эҳсон эт! Дин душманларини қаҳру паришон эт! Кофирлар билан жиҳод қилаётган мусулмонларга имдод-и илоҳиянг билан мадад бергин! Аллоҳумма иннака афуввун каримун туҳиббул авфа фафу анни. Ё Рабби, хасталаримизга шифо, дардлиларимизга даво эҳсон айла! Аллоҳумма инни асалукас-сиҳҳата вал офията вал-амоната ва ҳусналҳулқи варридоа билқадари би раҳматика ё архамарроҳимин. Риёдан, нифоқдан,иттифоқсизликдан, ҳар турли хасталикдан, қазодан, балодан, дангасаликдан, ожизликдан, хорликдан, зулм кўришдан, йўлдан оздирадиган бойлик ва фақирликдан, шайтон ва нафснинг шарридан, душман ғалабасидан, ёмон ахлоқдан, бидъат ишлашдан, далолатга тушишдан, ихлоссиз амалдан, ҳар турли гуноҳдан, куфрга тушишдан, ёмон умрдан, ўлаётганда келадиган фитналардан, динимизга, дунёмизга зарар берадиган нарсалардан бизларни муҳофаза айла! Ҳақиқий имон, гўзал ахлоқ, шукр этувчи қалб, зикр этувчи тил, қазо ва қадарга рози бўлувчи хайрли умр, оз еб-ичиш, оз ухлаш, кам гапириш, кам кулиш ва кўп хизмат этишни, қабр азобидан ва охират даҳшатидан қутулишни, умр бўйи розилигингга мос иш қилишни, шаҳид сифатида вафот этишни ва сўнгги нафасда аҳли суннат эътиқодига мос иймон ҳамда тавба насиб айла! Ё Рабби, бизга ўзингнинг севгингни, севганларингнинг севгисини, севгингга қовуштирадиган амалларнинг севгисини насиб айла! Илмимизни, ихлосимизни, қобилиятимизни орттиргин, мурод ва мухлислардан бўлишимизни насиб этгин, бизни сахий ва қўли очиқ қулларингдан айлагин! Ота-онамизга, фарзандларимизга, қариндош-уруғларимизга ва бутун дин қардошларимизга хайрли умрлар, гўзал ахлоқ, ақли салим, сиҳҳат-офият, ҳидоятга элтувчи йўл ва бу йўлда собитқадам бўлишни эҳсон айлагин, ё Рабби! Омин. Валҳамду лиллаҳи Раббил оламин. Аллоҳумма солли ало..., Аллоҳумма борик ало... Аллоҳумма роббано отина... Валҳамду лиллаҳи Раббил оламин. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳал азим алкарим аллазий ла илоҳа илла ҳу алҳаййал-қаййума ва атубу илайҳ.

Дуода ўтган калималарнинг изоҳи:

Риё: Икки юзламачилик, Аллоҳдан бошқаси учун ибодат этиш.

Нифоқ: Мунофиқлик.

Нафс-и аммора: Ёмонлик қилишни истовчи нафс.

Калима-и тавҳид: Ла илоҳа иллаллоҳ Муҳаммадун Расулуллоҳ сўзи.

Мурод: Танланган киши.

Мухлос: Давомли ихлос соҳиби.

 

Савол: Дуо қилаётганда кўкка қарашнинг зарари борми?

Жавоб: Дуо қилаётганда бошини юқори кўтариш тўғри эмас. Аллоҳу таоло макондан муназзаҳдир. Баъзи бидъат аҳли каби, астағфируллоҳ, Аллоҳу таолони кўкда деб ҳисоблаш жуда таҳликалидир. Бухорий ривоят этган бир ҳадиси шарифда намоз ўқиётганда ҳам кўкка қараш қаттиқ маън этилган. (Ал-Анвар) 

Савол: Ҳадиси шарифда “Ҳар куни саҳар ва шом вақти Ҳашр сурасининг сўнгги уч оятини ўқиган киши шаҳид бўлиб вафот этади” деб марҳамат қилингани учун ҳар куни саҳар ва шом вақти бу оятларни ўқийман. Намозларни масжидда жамоат билан ўқиганимда ушбу оятларни имом ўқийди, биз тинглаймиз. Ҳашр сурасининг сўнгги уч оятини шахсан ўзим ўқимасам ҳам юқорида айтилган савобга эришиб, шаҳид бўлиб вафот этаманми?

Жавоб: Қуръони каримни ўқиш суннат, тинглаш эса фарздир. Тинглаган киши ўқиган одамдан кўра кўпроқ савоб олгани учун яна қайтадан ўқиш керак эмас. Ҳар кеча Оманарасулуни ўқийдиган киши имом ўқиганини тингласа, унинг қайтадан ўзи ўқиши керак эмас. (Ширъа) 

Савол: Ҳадиси шарифда ҳар куни бомдод ва шом намозларидан кейин Ҳашр сурасининг (ҳуваллоҳуллазидан бошлаб)сўнгги уч оятини ўқиш билдирилган. Ҳолбуки кўп жойларда Лав анзалнадан бошлаб ўқилади. Яна ҳадисда намозлардан кейин 10та ихлос сурасини ўқиш айтилган, сиз эса 11 ихлос ўқилишини билдирдингиз. Нима учун бундай қилинади?

Жавоб: Бир хусусда бир неча ривоят бор бўлса, энг фазилатли бўлганини танлаш яхши бўлади. Ҳашр сурасининг охирини Лав анзалнадан бошлаш яна-да яхшироқ бўлади. Намоздан кейин 10 ёки 11 ихлос ўқилиши билдирилган. 11 марта ўқиш афзалроқ. Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Бомдод намозидан кейин 11 марта ихлос сурасини ўқиган мусулмонга Жаннатда бир макон берилади.” (Ҳароитий) (Бу ҳадиси шариф Рамузнинг 382-саҳифасида бор) 

Савол: Бир ҳадиси шарифда бомдод намозини ўқиб бўлиб, тиззалаб ўтирган ҳолда, чордона қурмасдан ва ортиқча гап гапирмасдан 10 марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ лаҳул мулку ва лаҳул-ҳамду йуҳйи ва йумит ва ҳува ало кулли шайин қодир” ўқиган кишининг шу куни ҳар турли ёмонликлардан ва шайтоннинг шарридан муҳофаза қилиниши ҳамда катта савобларга қовушиши билдирилган. Оёғи оғрийдиган одам буларни чордона қуриб ўтирган ҳолда ўқиса, масжиддан уйга қайтаётганда йўлда ўқиса ёки стулда ўтириб ўқиса ҳам айни савобларга қовушадими?

Жавоб: Ҳар бир ишнинг рухсат ва азимат тарафи бўлади. Ҳадиси шарифда билдирилган шакли энг мос бўлганидир. Қуръони карим тиззалаб, қиблага қараган ҳолда ўтирилиб, одоб билан ўқилади. Лекин эҳтиёж бўлганда стулга ўтириб ҳам ўқиш мумкин. Йўлда кетаётганда ёддан ўқиса бўлади. Дуолар ҳам шундай. Ҳеч бир зарурат бўлмаса, тиззалаб ўтириб ўқиш керак. Оёқлари оғрийдиган ёки уюшиб қолган кишининг чордона қуриб ўқишининг зарари йўқ. Йўлда ҳам, стулда ўтириб ҳам ўқиш жоиз. Афзал бўлгани билдирилган шаклда одоб билан ўқимоқдир. 

Савол: Намоздан кейин истиғфор қандай ўқилади?

Жавоб: Намозлардан кейин уч марта Астағфируллоҳ дейилади, лекин ва атубу илайҳгача ўқиш афзалдир. Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинди: “Ҳар намоздан кейин 3 марта “Астағфируллоҳал азим аллази ла илоҳа илла ҳув алҳаййалқаййума ва атубу илайҳ” ўқиган кишининг бутун гуноҳлари авф қилинади.” (Мароқил-фалоҳ)

Бу истиғфорни муаззиннинг баланд овозда ўқиши бидъат эканлиги “Ал-Ибдоъ” китобининг 59-саҳифасида ёзилган. 

Савол: Намозлардан кейин Қуръони карим ўқигандан сўнг “Ал-фотиҳа” дейиш тўғрими?

Жавоб: Намозлардан кейин Қуръони карим ўқиш ҳам, ўқимаслик ҳам жоиздир. Яъни ўқиса ҳам бўлади, ўқимаса ҳам. Лекин Қуръони карим ўқишнинг савоби катта бўлганидан вақт бемалол бўлса Қуръони карим ўқиган жуда яхши. Қуръони карим ўқиб бўлиб, Субҳона раббика оятидан кейин фотиҳа ўқилишига сабаб бўлади. Фотиҳа ўқиш эса жуда катта савобдир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Қуръони каримда хайри энг кўп бўлган сура Фотиҳадир.” (И.Аҳмад)

“Қуръони каримнинг энг фазилатли сураси Фотиҳадир.” (Ҳаким)

“Фотиҳа сураси бутун дардларга даводир.” (Байҳақий)

“Фотиҳа сураси заҳарга шифодир.” (Абушшайх)

Бир саҳоба фотиҳа сурасини ўқиганини айтганда муҳтарам Пайғамбаримиз дедиларки: “Қасам ичаманки, Аллоҳ на Тавротда, на Инжилда, на Забурда бу сурага ўхшашини юбормаган. У намозларда такрор этиладиган етти оят бўлиб, менга берилган Қуръони каримдандир.” (Термизий)

Жаноби Пайғамбаримиз Жаброил алайҳиссалом билан ўтирганида бир фаришта келиб деди: “Сендан аввал ҳеч бир пайғамбарга берилмаган, фақатгина сенга берилган икки нур билан сенга мужда бераман. Булар Фотиҳа сураси билан Бақара сурасининг сўнгги оятларидир. Бу икки сурада ўқийдиган ҳар бир ҳарфнинг ҳурмати учун истаганинг мутлақо берилди.” (Муслим)

“Фотиҳа сураси Аллоҳу таолонинг ғазабининг олдини олади.” (Ширъа)

Бир қабила раисини илон чақди. Асҳоби киромдан бири фотиҳа сурасини ўқиб дам солди. Бемор Аллоҳу таолонинг изни билан шифо топди. Қабила раиси саҳобага бир сурув қўй ҳадя қилди. Саҳоба жоиз ёки жоиз эмаслигини билмагани учун жаноби Пайғамбаримиздан сўради. Расулуллоҳ “Нима ўқиган эдинг?” деб сўрадилар. У Фотиҳа сурасини ўқиганлигини айтганида Пайғамбаримиз дедиларки: “Фотиҳанинг шифо эканлигини қаердан билдинг? Бу қўйларни ол-да, ёнингдагиларга улуш бер!” (Б.Орифин)

“Бариқа”да айтиладики: “Дуо ўқилиши билдирилган жойларда Фотиҳа ўқиш яна-да яхшироқдир. Намозлардан кейин дуо этилиши ҳадиси шариф билан билдирилган. Фотиҳа сураси дуоларнинг энг яхшисини билдириш учун нозил бўлди. Имом фотиҳа деганда барчанинг паст овозда бу сурани ўқиши яхши бўлади. Чунки дуоларнинг охирида ҳамд қилиш мустаҳабдир. Ҳамд қилишнинг энг яхшиси эса Фотиҳа сурасини ўқишдир.” (137-саҳифа)

Намозлардан кейин Қуръони карим ўқиш, Қуръони каримдан сўнгра фотиҳа ўқиш жоиз. Ўқимаса гуноҳ бўлмайди. Лекин ўқиса савоб бўлади. 

Савол: Баъзи кишилар Қуръони карим ўқигандан кейин Фотиҳа дейишнинг ва ўқишнинг бидъат ҳамда ҳаром эканлигини айтиб фитна чиқармоқда. Бу ҳақида дин китоблари нима дейди?

Жавоб: Муҳаммад Масъум Фаруқий ҳазратлари биринчи жилд, 197-мактубида “Буюкларимиз беш вақт намоздан кейин қўлларини очиб фотиҳа ўқимади. Намоздан кейин ҳожатларга қовушиш учун фотиҳа ўқиш бидъатдир” деб ёзган.

Бу ерда бир ҳожатга қовушиш учун намозлардан кейин қўлларини очиб фотиҳа ўқишнинг жоиз эмаслиги билдирилмоқда. Оддий ҳолда фотиҳа ўқишнинг зарари йўқ.

Бу ҳақида “Фойдали маълумотлар” китобининг “Тўғрига ишон, иғвогарга алданма” қисмида айтиладики: “Намозлардан ва дуолардан кейин фотиҳа сурасини ўқиш бидъатми ёки бидъат эмасми? Бунинг жавобини Ходимий “Бариқа” китобининг 137-саҳифасида кенг ёзган. Қисқача билдирамиз: Олимларнинг кўпчилигига кўра дуо ўқилиши билдирилган жойларда фотиҳа ўқиш афзалроқдир. Намозлардан кейин дуо қилиниши ҳам ҳадиси шарифларда билдирилган. Бидъат исломиятнинг соҳибининг изни бўлмасдан қилинган ибодатдир. Фотиҳа сураси дуоларнинг энг яхшисини билдириш учун нозил бўлди. Унинг намозлардан ва дуолардан кейин ўқилишини бидъат деган олим бўлмаган. Лекин кўпчиликнинг баланд овозда бирга ўқишлари тақиқланган. Имом фотиҳа деган вақтда ҳар бир киши паст овозда ўқиса яхши бўлади. Чунки дуоларнинг сўнггида ҳамд айтиш мустаҳабдир. Ҳамд қилишнинг энг яхшиси эса фотиҳа сурасини ўқимоқдир. Фарз билан суннат намозлари орасида ва истакларига эришиш учун ўқимоқ макруҳдир.”

Бу ерда ҳам фотиҳа ўқишнинг яхши эканлиги билдирилмоқда. Лекин юқорида айтилганидек ҳожатларга эришиш учун ўқишнинг макруҳ эканлиги билдирилган. Жўр бўлиб баланд овозда фарз билан суннат орасида ўқишнинг тўғри эмаслиги билдирилмоқда.

“Том илмиҳол” китобида айтиладики: “Жило-ул-қулуб”да дейиладики: Қабристонга келган киши оёқда туриб “Ассалому алайкум, ё аҳли дор-ил қавм-ил-муминин! Инна иншаллоҳу ан қарибун бикум лоҳикум” дейди. Сўнгра бисмиллоҳ билан 11 ихлос ва бир фотиҳа ўқийди. Қабрнинг ёнига келганида қабрнинг қибла ва оёқ тарафидан яқинлашади. Салом беради. Оёқда ёки чўнқайиб ёки ерга ўтириб Бақара сурасининг бошини ва охирини, Ёсини шарифни, Таборака, Такосур, Ихлоси шариф ва Фотиҳа сураларини ўқиб, майитга ҳадя этади.

Кўриб турганимиздек бу ерда ҳам энг охирида фотиҳа ўқилмоқда.

“Эй ўғил илмиҳоли” китобида айтиладики: “Намоздан кейин имом, жамоат билан бирга қўлларингни озгина узатиб, кўксинг баробар кўтариб, ҳовучларингни очиқ ҳолда самога қаратиб дуо қил ва омин дегин. Дуо қилиб бўлганингдан кейин кафтларингни юзингга суриб “Валҳамду лиллоҳи роббил оламин” дегин ва саловот билан Фотиҳа ўқигин.”

Бу ерда ҳам намоздан кейин Фотиҳа ўқилиши очиқча билдирилмоқда. 

Савол: Намоздан кейин ўқиладиган дуолардан бир нечасини билдирасизми?

Жавоб: Намоздан кейин ўқиладиган дуолар кўп. Бир нечтасини билдирамиз. Жаноби Пайғамбаримиз айтадиларки: “Эй Муаз, валлоҳи сени яхши кўраман. Ҳар намоздан кейин шу дуони ҳеч қолдирмай ўқи: Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибодатика.” (Насоий) (Ё Рабби, сени зикр этишни, сенга шукр этиб гўзал ибодат қилишни менга насиб этгин) деган мазмунда.

Табароний билдирган “Кунда 25 марта эркак ва аёл мўминларга дуо қилган киши ўзи учун дунёда ризқ эҳсон этилган ва дуоси қабул бўлган одамлардан бўлади” ҳадиси шарифидаги муждага эриша олиш учун қуйида билдирилган дуони ўқиш керак: “Кунда 25 марта (Аллоҳуммағфир ли ва ли-волидаййа ва ли-устозия ва лил мумина вал муминот вал муслимина вал муслимат ал аҳя-и вал амвот би-раҳматика ё архамарроҳимин) ўқиган киши обидлардан бўлади. Аллоҳу таоло бу кишининг қалбидан кин ва ҳасадни чиқариб ташлайди. Унга бутун мўминларнинг ҳисоби қадар савоб ёзилади. Қиёматда бутун мўминлар: Ё Рабби, бу қулинг биз учун истиғфор ўқирди. Сен ҳам уни авф этгин дейдилар...” (Мифтоҳ-ун-нажот)

Шу ҳолимизга шукр этишимиз керак. Масалан шундай дейиш керак: Алҳамдулиллоҳи ала кулли ҳол сивал куфру вад-далол – куфр ва залолатдан ташқари ҳар ҳолимизга ҳамд бўлсин. 

Савол: Дуо қилинаётганда қўллар юзга қарши эгик тутиладими?

Жавоб: Дуо қилинаётганда ҳовучлар юзга қараб эмас, самога қараб очиқ ва кўкси баробар тутилади.

Қўллар бирлашган ҳолда эмас, ораси очиқ бўлиши керак. (Фатво-и Ҳиндия, Дурр-ул мухтор)

Аёл киши дуо қилаётганда қўлларини олдинга узатмайди, кафтларини юзига қаратиб эгик тутади. Ҳозирда кўплаган эркаклар мана шундай аёллардек дуо қилади. 

Савол: Намоздан кейинги дуо қайси вақт ўқилади?

Жавоб: Дуо тасбиҳлар айтилиб бўлгандан кейин ўқилади. 

Савол: Аллоҳумма антассалом... фақат фарзлардан кейин ўқиладими? Ҳар намоздан кейин истиғфор ўқиладими?

Жавоб: Фарз, вожиб, суннат ва нофиладан, яъни ҳар намоз охирида салом берилгач “Аллоҳумма антассалом ва минкассалом таборакта ё залжалоли вал икром” дейилади. Сўнгги суннатдан ёки энг сўнгги намоздан кейин уч марта “Астағфируллоҳилазим аллази ла илоҳа илло ҳувал ҳаййул қаййума ва атубу илайҳ” ўқилади. Ундан кейин оятал курси ўқилиб, тасбиҳлар айтилиб, дуо қилинади. Дуо қилаётганда “Ё Аллоҳ, ё Аллоҳ, ё Ҳаййу ё Қаййуму ё Зал-Жалоли вал Икром асалука ан тухйийа қалби би нури марифатика абадан ё Аллоҳ, ё Аллоҳ”ни ўқиш жуда яхшидир.