Муҳим танбеҳ
Қуръони каримни арабчасидан ўқий
олмайдиганларга ёдлашга осон бўлиши учун сура ва дуолар кирилл ҳарфлари билан
ёзилган. Бироқ сура ва дуоларни лотин, кирилл ҳарфларида тўғри ёза олиш учун ҳар
қанча ҳаракат қилсак ҳам бўлмади. Лотин ёки кирилл ҳарфларига қанақа ишорат
қўйишдан қатъий назар, сура ва дуоларни ўзи бўйича тўғри ўқиш ҳеч ҳам мумкин
эмас. Буларни Қуръони каримдаги ҳарфлардай ўқий олиш учун, биладиган одамнинг
ўқитиши ва қайта-қайта такрорлатиб тилни кўниктириш, ўргатиш керак. Намоз
сураларининг маъноси бузиладиган даражада хато ўқиш, намозни бузади. Шу сабабдан
сура ва дуоларни тўғри ёдлашга аҳамият бериш лозим. Албатта тажвидни биладиган
кишига текширтириб, хатоларини тузатиш керак.
Тўғри ўқилмаса Қуръони каримнинг маъноси ўзгариб, куфрга сабаб бўладиган
маънолар чиқадиган калималар жуда кўп. Масалан “халақ” сўзи “Х”
ҳарфи билан ўқилганда “яратувчи”, “Ҳ” ҳарфи билан ўқилганда эса
“сартарош” деган маънога келади. Бундай хато билан ўқилган вақт, масалан, Ёсин
сураси 81-оятидаги “Унинг яратганлари жуда кўп. У ҳамма нарсани билади”
маъносидаги калима “У сартарош, у ҳамма нарсани билади” деган маънога ўзгариб
кетади.
Арабча ҳарфларнинг бир қанчаси кирил ҳарфларида йўқ. Арабчада
уч турли “С”, уч турли “З” ҳарфлари бор. Бири қалин “Зы”,
иккинчиси юмшоқ “За”, учинчиси (палтак) “Зал”. Буларнинг уччови
ҳам уч хил ўқилади. Руку тасбеҳида “Зы” ҳарфи билан “азым” деб
қалин ўқилади. Бу “Раббим улуғ” деган маънони билдиради. Агар “За”
ҳарфи билан ўқилса, яъни “азим” деб ўқилса “Раббим менинг душманим” деган маъно
келиб чиқади. Қуръони каримни кирилл ҳарфлари билан ўрганиб, ўқиган киши бу уч
хил ҳарфларни ажрата олмагани учун намози саҳиҳ бўлмайди.
Шунинг учун ҳар бир мусулмон, албатта намоз ўқий оладиган
даражада сураларни, дуоларни тўғри ўқишни биладиган кишидан ўрганиши керак.
Қуръони каримни ҳам арабчада ўқиш керак. Арабчасидан ўқилмаса, савоб оламан деб,
гуноҳга, ҳатто куфрга тушиб қолиши мумкин.
|