1. Имомнинг ва ёлғиз намозхоннинг ҳар ракъатда Фотиҳани сурасини бир дафъа ўқиши – вожибдир.
2. Фотиҳадан кейин бир сура ёки камида уч қисқа оят ўқиш.
3. Фарз намозларининг илк икки ракъатида ва бошқа бутун намозларнинг ҳар ракъатида Фотиҳадан кейин бир Замми сура ўқиш вожиб.
4. Фотиҳани Замми сурадан аввал ўқиш;
5. Саждаларни кетма-кет адо этиш;
6. Фотиҳани суннат ва вожиб намозларининг ҳарбир ракъатида бир марта ўқиш;
7. Уч ва тўрт ракъатлик намозларнинг иккинчи ракъатидан кейин ўтириш;
8. Намозда таъдил-и арконга риоят қилиш ҳам вожибдир. Яъни рукуъда, рукуъ билан сажда орасида, икки саждада ва икки сажда орасида бир дафъа “Субҳоналлоҳ” дейдиган вақт миқдорида ҳаракатсиз туриш – вожиб бўлиб, бунга “Таъдили аркон” дейилади.
9. Иккинчи ракъат охирида ташаҳҳудга ўтирилганида, бир “Аттаҳияту” ўқишга кетадиган вақт миқдоридан кўпроқ ўтирмаслик вожибдир. Бу аснода янглишиб саловат ўқилгудек бўлса ёки “Аллоҳумма”- деб қўйилган бўлса, вожиб тарк этилган бўлиб, саждаи саҳф лозим бўлади.
10. Саждада ҳам пешона, ҳам буруннинг ерга қўйилиши;
11. Қаъдаи охирада, яъни сўнги ўтиришда «Аттаҳияту» дуосини ўқиш;
12. Намозни «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ» калимаси билан битириш;
13. Витрнинг учинчи ракъатида Қунут дуоларини ўқиш,
14. Байрам (Ҳайит) намозларида байрам такбирларини такаллум қилиш;
15. Имомга Бомдод, Жума, Ҳайит, Таровиҳ, Витр намозларида ва Шом билан Хуфтоннинг илк икки ракъатларида овоз чиқариб қироат қилиш, вожибдир. (Ёлғиз намозхон бу ҳолларда ихтиёрий равишда ҳаракат қилади).
16. Имом ва ёлғиз намозхонга, Пешин ва Аср намозининг фарзларида, Шомнинг учинчи, Хуфтоннинг охирги икки ракъатларида овоз чиқармасдан қироат қилишлари, вожибдир. (Овоз чиқармай ўқиётган намозхонни ёнидаги бир-икки кишининг эшитиши макруҳ бўлмайди. Чунки овоз чиқариб қироат қилиш дегани - кўпчиликка эшиттириб ўқиш деганидир.)
Қурбон байрамининг арафа куни Бомдод намозидан, ҳайитнинг тўртинчи куни Аср намозигача адо этиладиган 23 та фарз намознинг орқасидан «Ташриқ такбири» ўқиш вожибдир.
[Ислом ахлоқи китобидан]:
НАМОЗДА ТАЪДИЛИ АРКОН
Намознинг бешта жойида [Рукуъда, рукуъ ва сажда орасида, икки саждада ва ораларида] қаршимизга чиқадиган Таъдили аркондан бирортаси унутилмасдан била туриб тарк этилса, имоми Абу Юсуфга кўра «раҳима-ҳуллоҳу таоло» намоз фосид бўлади. Тарафайнга кўра: фосид бўлмайди-ю лекин вожибнинг тарки туфайли намознинг иёдаси (бошқатдан ўқилиши) лозим бўлади. Агар унутилиб тарк этилса, у ҳолда саждаи саҳв лозим бўлади. [Тарафайн - имоми Аъзам ва имоми Муҳаммаддир.]
Таъдили Аркон деб, намознинг беш жойида бир дафъа «Субҳоналлоҳ» дейишга кетадиган вақт мобайнида ҳаракатсиз, қимирламай туришга айтилади.