Фолбинлик ва сеҳр-жоду нима?

Савол: Севги, муҳаббат учун ёки қилинган сеҳрларни ечиш учун бўлса ҳам, сеҳр қилиш ёки қилдириш гуноҳ бўладими?

Жавоб: Бу мавзу билан боғлиқ ҳолда Ибни Обидинда шундай дейилади: «Ўрганилиши ҳаром бўлган илмлардан бири сеҳр (жоду), сеҳргарлик ва коҳинликдир. Сеҳр — илмга, фанга тўғри келмайдиган махфий сабабларни қўллаб, ғалати ишларни амалга оширишни таъминлайдиган илмдир. Сеҳрни ўрганиш ҳам, ўргатиш ҳам ҳаромдир. Мусулмонларни зарардан ҳимоя қилиш учун ёки хайрли ишлар қилиш учун ўрганиш ҳам ҳаромдир.

Демак, қилинган сеҳрни ечиб йўқ қилиш, эр-хотин ўртасида муҳаббат ва севги ҳосил қилиш ҳамда жангда душманни мағлуб этиш каби фойдали ишлар учун ҳам сеҳр қилиш катта гуноҳдир. Хайрли иш қилиш учун бу катта гуноҳни қилиш жоиз эмаслиги Ҳадийқа китобида ёзилган.

Эр хотинини яхши кўриши учун Тивала деб аталадиган сеҳрни қилиш ҳадиси шариф билан қайтарилган, тақиқланган. Бунинг ҳаром эканлиги “Хония фатвосида ҳам ёзилган. Сеҳрда оятлардан ва дуолардан ташқари бошқа нарсалар ёзилади. Сеҳргар ва зиндиқнинг тавбаси қабул қилинмайди. Мен ҳар истаган нарсамни қиламан шаклида куфрга сабаб бўладиган эътиқоди бўлмаса ҳам, фитна ва фасодга хизмат қилгани учун сеҳргар (жодугар) қози томонидан жазоланиши лозим. Агар сеҳр ичида иймонни кетказадиган бирор иш қилса, кофир бўлади.

Коҳинлик — келажакда содир бўладиган нарсалардан хабар беришдир. Арроф — фолбин демакдир. У ўғирланган нарсаларнинг жойини, ўғриларни ва сеҳр қилганларни хабар беради. Улар тажриба ёки ҳисоб билан эмас, тахмин ва гумон билан гапирадилар. Ёки жиндан ўрганяпмиз дейдилар.»

Савол: Коҳинлик, фолбинлик ва сеҳргарлик нима? Буларга ишонишнинг ҳукми қандай?

Жавоб: Коҳинлик — жинлардан бир дўст орттириб, бўлиб ўтган нарсаларни ундан сўраб ўрганиш ва буларни бошқаларга билдиришдир.

Жин билан таниш бўлган фолбинлар, Юлдузномага қараб сўралган ҳар бир нарсага жавоб берадиганлар шундайдир. Буларга ва сеҳргарларга бориб, айтганларига ва қилганларига ишониш — баъзан тўғри чиқса ҳам — Аллоҳдан бошқаси ҳар нарсани билишига ва ҳар истаганини қилишига ишониш бўлиб, куфрдир(Ҳадийқа)

Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Омадсизликка ишонувчи, коҳинлик қилувчи, коҳинга борувчи, сеҳр қилувчи ва қилдирувчи ва буларга ишонувчи биздан эмас, Қуръони каримга ишонмаган бўлади.” (Баззор)

Ибни Абий Зайд ҳазратлари айтадилар: Жинчи тариқатчига ишониш, инсонни жиндан қутқаришига ишониб унга ҳақ (пул) бериш жоиз эмас. Сеҳрни ечувчига ҳам пул бериш жоиз эмас.

Биргивий васиятномасида: «Бир киши: "Мен ўғирланган, йўқолган нарсаларни биламан", деса, буни айтган ҳам, унга ишонган ҳам кофир бўлади. "Менга жин хабар беряпти, шунинг учун биламан", деса, яна кофир бўлади. Чунки жин ҳам ғайбни билмайди. Ғайбни фақат Аллоҳ билади», деб буюрилган.

Қозизода бу ерни шундай изоҳлайди: Ғайбни Аллоҳу таоло ваҳий ва илҳом қилганлар ҳам билади. Жин ғайбни билмайди. Фақат жин "мен авлиёлардан эшитдимки, шундай экан", деса, куфр бўлмайди. Бироқ жинлар ёлғончи бўлгани учун, улар "эшитдик" десалар ҳам ишонмаслик керак. Аллоҳу таоло ваҳий йўли билан пайғамбарларга ғайбни билдиргани каби, илҳом йўли билан авлиёларга ва мўминларга ҳам билдиради.

Ибни Обидин ҳазратлари буюрадилар: «Сеҳр — илмга, фанга тўғри келмайдиган, махфий сабабларни қўллаб, ғалати ишларни амалга оширишни таъминлайдиган илмдир. Сеҳрни ўрганиш ҳам, ўргатиш ҳам ҳаромдир. Мусулмонларни зарардан ҳимоя қилиш учун ўрганиш ҳам ҳаромдир»(Радд-ул мухтор)

Хайрли иш қилиш учун ҳам ҳаром ишни қилиш (сеҳрни ечиш учун сеҳр қилиш) жоиз эмас(Ҳадийқа)

Имоми Раббоний ҳазратлари буюрадилар: Сеҳр қилиш — куфрга энг яқин бўлган, энг ёмон ҳаромдир. Ҳадиси шарифда шундай дейилган: Мусулмон сеҳр қилмайди. Аллоҳ асрасин, иймони кетганидан кейин сеҳр таъсир қилади.” (3-жилд, 41-мактуб).

Имом Нававий ҳазратлари буюрадилар: «Сеҳр қилаётганда куфрга сабаб бўладиган сўз ва иш бўлса, бу куфрдир. Агар бундай сўз ва иш бўлмаса, катта гуноҳдир.»

Ҳадиси шарифларда шундай буюрилган:

Ҳалокатга бошловчи етти нарсадан бири сеҳрдир.” (Бухорий)

Ипга уфлаб тугун тугган киши сеҳр қилган бўлади. Сеҳр қилган киши эса Аллоҳга ширк келтирган бўлади.” (Насоий)

Фолбинга, сеҳргарга, коҳинга бориб, уларнинг айтганларига ишонган киши Қуръони каримга ишонмаган бўлади.” (Табароний)

Сеҳргарга ишонган киши жаннатга киролмайди.” (Ибни Ҳиббон)

Ғайбдан хабар бериш мақсадида юлдуз илми билан шуғулланган киши сеҳргар каби гуноҳга ботади.” (Ибни Можа)

Фолбинга фол очдирган киши, унинг сўзига ишонмаса ҳам, қирқ кунлик намози қабул бўлмайди.” (Муслим)

Жавоб: Инсонларнинг барча ишлари одати илоҳий (Аллоҳ ўрнатган табиат қонунлари) ичида амалга ошади. Аллоҳу таоло суйган бандаларига икром сифатида Ўз одатини бузиб, сабабсиз нарсалар яратади. Агар булар пайғамбарлардан содир бўлса — Мўъжиза, авлиёлардан содир бўлса — Каромат, бошқа мўминлардан содир бўлса — Фаросат, фосиқлардан содир бўлса — Истидрож, кофирлардан содир бўлса — Сеҳр дейилади.

Ироқлик баъзи кимсаларнинг оғзига олов олишини, юзларига тиғ санчишини каромат дейдиганлар чиқмоқда. Аллоҳу таоло бундай кимсалар Ҳазрати Мусо замонида ҳам бўлганини ва булар сеҳр эканлигини билдирмоқда. Бундай кўзбўямачилик ҳаромдир. Ҳадиси шарифда буюрилган: Бир кишининг ҳавода учганини, денгизда юрганини ёки оғзига олов солиб ютганини кўрсангиз, лекин у динга тўғри келмайдиган иш қилса ва "каромат соҳибиман" деса ҳам, уни сеҳргар, ёлғончи, адашган ва тўғри йўлдан оздирувчи деб билинг! (Ал-Мунира)

Савол: Телевизорда кўрдик. Афсун (дам) солинган одамни чаён чақмас экан. Афсун нима?

Жавоб: Афсун — фан йўли билан тажриба қилинмаган, маъноси номаълум бўлган ёки куфрга сабаб бўладиган нарсани касал бўлмаслик ёки касалликни даволаш учун ўқиб уфлаш демакдир. Ҳадиси шарифда Афсун қилган киши таваккул қилмаган бўлади деб марҳамат қилинган. (Насоий)

Афсуннинг сеҳрга, яъни жодуга ўхшайдиган томони бор. Булар билан шуғулланиш жоиз эмас.

Савол: Эримнинг бошқа аёллар билан алоқаси бўлгани учун ўз уйига боғланиши мақсадида бир иссиқ-совуқ қиладиган "домла"га бордим. У менга: "Эрингга ҳайз қони ичир, муҳаббат ҳосил бўлади, сенга боғланади", деди. Баъзи жинчилар ҳам шундай туморлар ёзишмоқда. Қайси бири тўғри?

Жавоб: Сеҳргарларга ва жинчиларга ишониш мутлақо жоиз эмас.

Ибни Масъуд ҳазратлари Руқя, тамима, тивала ширкдир ҳадиси шарифини айтганида, хотини: Ундай деманг, кўзим оғриётган эди, яҳудийнинг қилган руқяси билан оғриғи тўхтади, деди. Унга: Бу оғриқ шайтоннинг иши эди. У, руқя қилинганда яҳудийнинг ўқиши билан ўтди деб ўйлансин учун (кўзингни қийнашдан) воз кечди, деб жавоб берди (Абу Довуд — Ширъа)

Руқя — ўқиб уфлаш ёки устида олиб юриш демакдир. Унинг шаръий бўлган ва бўлмаган турлари бор. Бир ҳадиси шариф маъноси шундай: Руқяда ширк бўлмаса, зарари йўқ.” (Муслим)

Ояти карима ва ҳадиси шарифлар билан қилинган руқя жоиздир, бунга таъвиз дейилади. Таъвиз жоиз ва ишонган, таваккул қилган кишига фойда беради. Маъноси билинмайдиган ёки куфрга сабаб бўладиган руқяга афсун дейилади. Буни ёки кўзмунчоқларни устида олиб юришга тамима дейилади. Муҳаббат ҳосил қилиш учун қилинадиган руқяларга тивала дейилади. Эр хотинини яхши кўриши учун тивала деб аталадиган сеҳрни қилиш ҳаромдир. (Том Илмиҳол Саодати Абадия)

Савол: Сеҳр борми, инсонларга таъсир қиладими, сеҳр қилиш ва қилдириш динан иймонни хавф остига қўядими?

Жавоб: Сеҳр, яъни жоду инсонларни касал қилади. Севги ёки муҳаббатсизликка сабаб бўлади, жасадга ва руҳга таъсир қилади. Сеҳр аёллар ва болаларга кўпроқ таъсир қилади. Сеҳрнинг таъсири қатъий эмас, худди дорининг таъсири каби бўлиб, Аллоҳу таоло хоҳласа таъсирини яратади, хоҳламаса ҳеч қандай таъсир қилдирмайди. Очлик чекиб, қийин ишларни бажариб, нафсини эзган, ҳаром иш қилишдан лаззат олмайдиган ҳолга келган кофирларнинг қилган сеҳри таъсир қилмоқда. Бундай попларнинг сеҳрни ечиши ҳам таъсирли бўлмоқда. Ҳозирги поплар дунё лаззатларига берилган ва нафслари озғин бўлгани учун сеҳр қила олмайди ва буза олмайди.

Сеҳр қилмаслик керак ва сеҳр қилдирмаслик керак, бу ҳаромдир ва куфрга энг яқин бўлган энг ёмон ҳаромдир. Сеҳрга оид кичик бир нарса ҳам қилмасликка жуда эътибор бериш керак. Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндикиМусулмон сеҳр қила олмайди. Аллоҳ асрасин, иймони кетгандан кейин сеҳри таъсир қиладиСеҳр қилса иймони кетади. 

Имоми Нававий ҳазратлари айтдикиСеҳр қилаётганда куфрга сабаб бўладиган сўз ёки иш аралашса, куфрдир. Агар бундай сўз ёки иш бўлмаса, катта гуноҳдир.

Сеҳргар сеҳр билан истаганини албатта қилади, сеҳр мутлақо таъсир қилади деган ва бунга ишонган киши кофир бўлади. Аллоҳу таоло тақдир қилган бўлса, сеҳр таъсир қилиши мумкин, дейиш керак.

Савол: Сеҳрда жинларнинг бирор таъсири ёки роли борми?

Жавоб: Сеҳр, жоду — жинларнинг инсонларда келтириб чиқарадиган касалликларидир. Мусулмон жинлардан инсонларга зарар келмайди. Жинлар ҳар қандай шаклга кириши мумкин. Кофир жинлар солиҳ инсон шаклига ҳам киради. Кофир инсонлар каби, бир яхшилик қилса, куфрга ва фисққа ҳам сабаб бўладилар. Дўстлашган инсони кўрсатадиган кишиларда касаллик ёки сеҳр қиладилар. Бу касалликдан қутулиш учун бу жинни ўлдириш ёки ҳайдаш керак. Жиннинг зараридан қутулиш учун энг таъсирли икки қурол — Калимаи Тамжид ва Истиғфор дуосидир. Калимаи Тамжид: Ло ҳавла ва ло қуввата илло биллоҳил алиййил азимдир. Буни ўқиган кишидан жинлар қочишини, сеҳр бузилишини имоми Раббоний ҳазратлари 174-мактубларида билдирганлар. Истиғфор дуосининг эса дардларга даво эканлиги ҳадиси шарифларда айтилган.