Савол: Кумуш ёки олтин қутичага солинган кичик мусҳафларни маржон каби бўйнига тақиб юриш жоизми? Ундан ташқари баъзи дуоларни ҳам айни шаклда кумуш ёки олтин занжир билан бўйниларига тақиб юришади. Булар жоизми?
Жавоб: Олтин ва кумуш идишда овқатланиш ҳамда ҳар қандай кўринишда қўлланиш жоиз эмас. Олтин ва кумуш қошиқ, соат, қалам, пичоқ ва шу каби нарсаларни қўлланиш ҳам жоиз эмас. Олтин билан кумушни безак, тақинчоқ сифатида тақиш фақат аёлларга ҳалолдир. Эркакларга эса ҳаром бўлиб, фақат кумуш узук ва соат занжирининг кумушдан бўлиши жоиздир. Олтиндан ясалган бўлса ҳаромдир. (Радд-ул мухтор)
Бундан ташқари, эркакларнинг аёллар каби заруратсиз маржон, билагузук, жетон тақиши ҳам жоиз эмас. Лекин ревматизм каби бир хасталик учун тақиш жоиз.
Қуръони каримни ўқий олмайдиган даражада кичик ҳарфлар билан ёзиш унга ҳақорат бўлади. Бундай кичик мусҳафларни сотиб олиш, олиб юриш, олтин қутича ичига солиб бўйнига тақиш, фойдасиз ва катта гуноҳдир.
Савол: Тери қопланган, фермуарли (чақмоқли ёпқич) кичик мусҳаф билан ҳожатхонага кириш жоизми?
Жавоб: Ҳа.

