Савол: WhatsApp да фойдаланадиган эмодзи ва смайлик деб аталадиган белгилар учун бир дўстимни менга юборган бир хабари тўғрими?
Булар яҳудий ва христианларнинг ишлатадиган белгиларидир:

Асло булардан фойдаланманг. Чунки “Қайси гуруҳнинг анъанасини, одатларини ёйсангиз, улардан бўласиз” ҳадиси шарифида билдирилган таҳликага тушиб қоласиз. Ҳар ишимизга, ҳар еганимизга, ҳар кийганимизга диққатли бўлишимиз керак. Улар бизнинг эътиборсизлигимиздан фойдаланмоқда. Сиз ҳам шу хабарни бошқаларга юборинг.
Жавоб: Йўқ, бу хабарни юбориш тўғри эмас. Бундан ташқари ҳадиси шариф ҳам ўзгартирилган. Тўғриси “Бир қавмга ўхшаган улардан бўлади” деб марҳамат қилинган. Бу ердаги ўхшаш ибодатларда ўхшашдир. Кийиниш, одатларга тегишли нарсаларда ўхшаш гуноҳ эмас. Смайлик ёки ғазабланиш белгисини ишлатиш гуноҳ эмас. Жирканч бўлмаган одатларда кофирларга ўхшаш гуноҳ бўлмайди. Ибодатларда кофирларга ўхшаш баъзи жойларда макруҳ, баъзи жойларда ҳаром, баъзи жойларда эса куфр бўлади. Масалан, хоч (салиб, крест), зуннор таққан кимса кофир бўлади. Лекин кофирларнинг кўйлагини кийиш, соч ўстириш, кофирлар ишлатган қошиқ-санчқи, ликопчалардан фойдаланиш, смайлик белгисидан фойдаланиш гуноҳ бўлмайди. Чунки булар одатдир. Демак, улар фойдаланаётган ҳамма нарсага ҳаром ёки куфр дейиш нотўғри. Бу белгиларнинг ичида хоч ва черков белгиси ҳам бор. Бундай диний рамзларни мажбур бўлмагунча ишлатиш албатта дуруст эмас. Мажбур бўлганда булардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Бу ва бунга ўхшаш хабарларни унга-бунга юбориш кўплаб янглишликларга ва фитналарга сабаб бўлади. Амри маъруф қилиш жуда нозик ишдир. Бу иш билан вазифаланган ва мутахассис кишилар шуғулланади. Бошқаларнинг вазифалари фақатгина тўғри китобларни бериш ва бошқа ишларга аралашмасликдир.

