Намознинг рукнлари

Намознинг ичидаги фарзларига «рукн» дейилади. Рукнлар ҳаммаси бўлиб беш донадир:

1. ҚИЁМ: Намоздаги бешта рукндан биринчиси бўлиб, оёқда тик туриш деган маънони англатади. Тик туролмайдиган хаста, намозини ўтириб ўқийди. Ўтира олмайдиганлар эса, чалқанча ётган ҳолда боши билан имо-ишора қилиб ўқишади. Бу вазиятда касалнинг юзи осмонгамас, Қиблага қараб туриши учун, бошининг тагига ёстиқ қўйилади. Оёқларни Қиблага узатиб ётмаслик учун, тиззаларни букиб ётиш керак.

Тик туриб ўқиёлмайдиган касал, ўтириб ўқиётганида, рукуда бироз эгилади. Саждада эса бошини ерга қўяди. Ерга сажда қилолмайдиган касал, саждада рукудагидан кўпроқ эгилади. Бу касалнинг сажда учун эгилиши, руку учун эгилишидан камроқ бўлса, намози қабул бўлмайди. Олдига тош, тахта ёки шунга ўхшаш сал баландроқ нарса қўйиб устига сажда қилса, намоз қабул бўлса-да гуноҳ ишлаган, яъни таҳриман макруҳ бўлади.

1.ҚИРОАТ: Суннат ва витр намозларининг ҳар ракатида, фарз намозини ёлғиз адо этаётганда, илк икки ракатида тик турган ҳолда Қуръони каримдан бир оят ўқиш фарздир. Қисқа суралардан тиловат қилиш афзалдир. Қироат – ўқиш демакдир.

Бу ерда қироат сифатида Фотиҳа ўқиш, суннат ва витр намозларининг ҳар ракатида, фарз намозларининг илк икки ракъатларида Фотиҳадан кейин бир сура ёки уч оят ўқиш вожибдир. Фарзларда, Фотиҳани ва замми сурани илк икки ракъатда ўқиш вожиб ёки суннатдир. Фотиҳани замми сурадан аввал ўқиш вожиб ёки суннатдир. Фотиҳани замми сурадан аввал ўқиш ҳам вожиб. Намознинг қироат рукнида бу бешта вожибдан биттаси унутилса, саждаи саҳв керак бўлади. Қироатда Қуръони каримнинг таржимасини ўқиш асло жоиз эмас. Имомнинг Жума ва Байрам нмозларидан бошқа жамоат билан ўқиладиган бутун намозарда биринчи ракъатда, иккинчи ракъатда ўқийдиганидан икки марта узун сураларни ўқиши суннатдир. Ёлғиз ўқиётганида ҳар ракъатда бир хил узунликдаги сураларни тиловат қилиши мумкин. Имомнинг, маълум намозларнинг, маълум ракъатларида маълум сураларни ўқишни одат қилиб олиши, макруҳдир. Биринчи ракъатда ўқиганини иккинчи ракъатда ҳам ўқиши, танзиҳан (ҳалолга яқин) макруҳ бўлади. Сураларни Қуръони каримда жойлашган тартибнинг терсига ўқиш, ортиқроқ макруҳ бўлади. Иккинчи ракъатда, биринчисида ўқиган сурадан кейин келадиган сурани ташлаб ундан кейин сурани ўқиш ҳам макруҳдир. Сураларни Қуръони каримдаги навбатига кўра ўқиш ҳамма вақт вожибдир. Агар бирортаси ташланиб ундан кейингиси ўқилмоқчи бўлса, у ҳолда орада ташлаб ўтилган сураларнинг сони камида икки дона бўлиши керак.

3. Руку: Қиёмда қироатдан кейин такбир айтиб эгилиш фарз бўлиб, бунга «руку» дейилади. Рукуда эркаклар, бармоқ ораларини бироз очишиб, тизза кўзининг устига қўйишади, орқаларини ва бошларини бир текисликда тутишади. Рукуда энг кам уч марта “Субҳона роббиял озыйм”-дейилади. (З-ҳарфи қалин ўқилиши учун, орқасига ы ҳарфи қўйилиб ифода этилди.) Жамоат уч марта айтишга улгурмасдан имом қаддини рукудан кўтарса, жамоат ҳам рукудан туради. Рукуда қўллар ва оёқлар букилмайди. Аёл кишилар рукуда бармоқ ораларини очишмайди, орқаларини, тизза ва қўлларини текис тутишмайди. Рукудан қад тиклаётганда “Самиъ аллоҳу лиман ҳамидаҳ” дейиш, имомга ва ёлғиз намозхонга суннатдир. Жамоат эса буни демайди. Қад ростлангач “Роббана лакал ҳамд” дейилади. Кейин “Аллоҳу акбар” дейилиб, саждага борилади. Саждага аввал ўнг тизза кейин чап, сўнгра ўнг кафт кейин чап кафт, кейин навбат билан бурун ва пешона қўйилади.

4. САЖДА: Саждада қўл бармоқларининг ораси ёпиқ ҳолда қулоқларнинг ҳизосига қўйилади. Яъни саждага қўйилган кафтлар, қулоқларнинг тўғрисига қўйилган бўлиши керак. Бош эса, икки кафтнинг орасига қўйилади. Пешонани тозароқ жой; тош, тупроқ, тахта, мато устига қўйиш фарз бўлиб, бурунни ҳам саждага қўйиш вожиб, дейилди. Сабабсиз, узрсиз ёлғиз бурунни саждага қўйиш, жоиз эмас. Ёлғиз пешонанинг ўзини қўйиш ҳам макруҳ бўлади.

Икки оёқни ёхуд ҳеч бўлмаганда ҳар бирининг биттадан бармоғини ерга қўйиб туриш фарз ёки вожибдир. Яъни бунга фарз деган олимлар ҳам, вожиб деган олимлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Яна икки оёқ ерга тегмай турса, намоз қабул бўлмайди ёки макруҳ бўлади. Саждада оёқ бармоқларини букиб Қиблага қаратиб туриш суннатдир.

Эркаклар саждада, қўл ва оёқларини қорин ва биқинларига текказмасдан айри тутадилар. Тирсаклар ерга тегмайди. Кафт ва тиззани ерга қўйиш суннатдир. Тўпиқларни, қиёмда бир биридан тўрт энлик узоқ тутиш, руку ва саждада бирлаштириб тутиш, суннатдир. Саждага бораётганда шим каби либосларнинг балоғини, этагини юқорига тортиш макруҳдир. Намоздан аввал кўйлак ва шимнинг енг ва балоқларини шимариб қўйиб намозга киришиш ҳам макруҳ бўлади. Енг, балоқ ва этаги қисқа либослар билан намоз ўқиш макруҳ. Бундан калта қўллик кўйлак билан намоз ўқишнинг макруҳ эканлиги келиб чиқади. Эринчоқлик қилиб ёки бош кийим ёхуд узун қўллик кўйлак кийиб намоз ўқишнинг аҳамиятини ўйламасдан бош ва қўл очиқ ҳолда намозга киришиш макруҳдир. Агар бош ва қўл очиқ намоз ўқишининг сабаби, намозга аҳамият бермасликдан бўлса, дарҳол кофир бўлади. Чунки, намозга аҳамият бермаслик куфрдир. Ифлос ва иш кийими билан намоз ўқиш макруҳдир.

5. ҚАЪДАИ ОХИРА: Сўнгги ракъатда бир аттаҳияту миқдори ўтириш фарз бўлиб, бунга «қаъда-и охира» дейилади. Бир аттаҳияту дуосини ўқишга кетадиган вақт қадар ўтирганда бармоқлар билан ишорат қилинмайди. Эркаклар чап оёқларини, бармоқ учлари ўнг тарафга узатилган ҳолда ерга тўшаб устига ўтиришади. Ўнг оёқ тик ҳолатда тутилиб, бармоқлари Қиблага қаратилиб букилади. Бу ўтириш суннатдир.

Аёл кишилар думбаларини ерга қўйиб, сонларини бир бирига яқинроқ қилиб ўтиришади. Ўнг оёқ ўнг тарафдан ташқарига чиқарилади, чап оёқ эса, бармоқ учлари ўнгга қаратилган ҳолда тагда қолади.