Савол: Ҳаромдан келган пул билан садақа берилса нима бўлади?
Жавоб: Ҳаромдан келган мол-мулк билан садақа берилса, олган фақир ҳам ҳаромдан келганлигини билиб туриб, "Аллоҳ рози бўлсин" деса ёки "Аллоҳ қабул этсин" деса, берган ҳам "омин" деса, иккиси ҳам куфрга тушади.
Бир кишининг қўлидаги мол ҳаромдан келганини билмагунча ўғирланган ёки қимордан ютган бўлса ҳам қўлидаги бу мол унинг ҳалол мулки деб қабул қилинади. Буни берганида мулки ҳабис бўлса ҳам олиш жоиздир. Берилаётган молнинг ҳаромлиги аниқ маълум бўлса, буни олиш жоиз эмас.
Ҳаром молни ҳадя қилиб бериш ҳам жоиз эмас. Ҳаром эканлигини билган кишининг буни олиши ҳам жоиз бўлмайди. Қўлига ҳаром мол, масалан пул тушган киши буни эгасига қайтариб бериши керак. Эгаси номаълум бўлса, фақирга садақа қилиб берилади. Бошқа жойга сарфлаши, бериши гуноҳ бўлади. Бу молни олиш фақирлардан бошқасига жоиз эмас. Фақат вориснинг ҳаром мол эканлигини билган ҳолда меросни олиши жоиздир. Садақа қилиб берган фақир ҳаром молни қайта ўзига ҳадя қилиб берадиган бўлса, ундан ўзи ҳам фойдаланиши мумкин.
Мол-мулкининг кўп қисми ҳалол эканлиги гумон қилинган кишининг берган ҳадясини олиш жоиз бўлади.
Лойқа сув тоза деб қабул қилинади. Чунки сувнинг асли тозадир. Нажс эканлиги шубҳалидир. Даромадининг кўп қисми ҳаромдан бўлган кишининг берган моли ҳаромдан эканлиги аниқ маълум бўлмагунча бу молни олиш ҳаром эмас, макруҳ бўлади. Молининг кўпи ҳалол бўлган кишининг ҳадяси олинади. Кўпи ҳаром бўлса, ҳалол деб бергани олинади. Бераётганида ҳеч нарса айтмаса, суриштириб гумонига кўра ҳаракат қилади.
Савол: Менда келган жойи шубҳали пул бор. Ҳаром бўлган нарсани садақа сифатида бериш ҳаром эканлигини биламан. Бу пулни нима қилишим керак?
Жавоб: Фақир бўлсангиз ўзингиз ишлатишингиз мумкин, бой бўлсангиз бир фақирга беринг. Топиб олинган пул сизники бўлмаса ҳам ҳаром пул эмас. Бир фақирга беришнинг зарари йўқ.
Савол: Дин китобларида “Ҳаромдан топилган бир мол садақа қилиб берилса, буни билиб туриб олган киши "Аллоҳ қабул этсин" деса, кофир бўлади. Лекин "Аллоҳ рози бўлсин" деса куфр бўлмайди” дейилган. Нима учун бирида куфр, иккинчисида куфр эмас?
Жавоб: Ҳаром молдан савоб кутилмайди. Яъни динимизда ҳаром молнинг савоби бўлмаслиги билдирилганда "Аллоҳ қабул этсин" дея диннинг амри қабул қилинмаган бўлади. "Аллоҳ рози бўлсин" дейиш эса бу ҳолингдан, бу ҳаром ишингдан Аллоҳ рози бўлсин деганини англатмайди. Агар ўша маънода гапирса, албатта куфр бўлади. Аллоҳ сени рози бўладиган ҳолга келтирсин, деган маънодаги дуодир. Лозим бўлганда кофирга ҳам шундай дуо қилиш мумкин. Бу жоиз. Лекин кофирга Аллоҳ сенга раҳмат қилсин деб дуо қилиш жоиз эмас.
Савол: Тўпланган ҳалол ва турли ҳаром пуллар билан масжид қурдиришга бўладими? Ҳаром пулни хайр-ҳасанотга сарфлашга бўладими?
Жавоб: Биргивий васиятномаси шарҳида “Бир киши қўлидаги қатъий ҳаром бўлган молдан садақа бериб, бундан савоб умид қилса, олган фақир ҳаром эканлигини билган ҳолда Аллоҳ рози бўлсин деса, берган ҳам ёки бошқа киши омин деса, барчаси кофир бўлади” дейилган ибни Обидин ҳазратлари бу ерда “Ҳаром эканлиги аниқ бўлган маълум мол билан масжид қурдирмоқ ва бошқа хайр-ҳасанот қилиш ҳамда булардан савоб умид қилиш ҳам куфрдир” деб айтган. (Саодати абадия)
Ҳаромдан пул топиш, ҳаромдан садақа бериш бошқа, ҳаром билан ҳалолни аралаштириб ишлатиш бошқа. Ишлатишнинг жоиз эканлиги, ҳаромнинг жоиз эканлигини билдирмайди. Ҳаромдан мол топган албатта жазосини олади. Бу борада марҳум устозимиздан сўраганимизда бундай жавоб бергандилар:
Икки ёки ундан кўп фарқли ҳаром мол, бир-бири билан ёки ҳалол мол билан аралаштирилса мулк бўлади. Ҳар турли ишлатиш жоиздир. Яъни масжид ҳам қурдириш мумкин. Ҳаром пулдан берганга Аллоҳ рози бўлсин дейиш жоиз, лекин Аллоҳ қабул этсин дейиш куфрдир.
Ҳаромдан савоб кутилгани учун куфр бўлади. Лекин бу кишини Аллоҳу таоло рози бўлган йўлига тушириши мумкин. Кофирга ҳам иймонга келиши ёки рози бўлган йўлига тушириши ниятида Аллоҳ рози бўлсин дейилади. Бундай сўзлаш бу ҳолидан рози бўлсин дегани эмас, уни рози бўладиган ҳолга туширсин деганидир. Демак, бу ният билан ҳатто кофирга ҳам Аллоҳ рози бўлсин дейиш мумкин. Бундай нияти бўлмасдан Аллоҳу таолонинг кофирдан рози бўлиши учун айтиш куфр бўлади.
Фақатгина ҳаром пул билан қурилган масжидда намоз ўқиш жоиз бўлмайди.