Савол: ЭКО йўли билан фарзандли бўлиш жоизми?
Жавоб: Фарзанди бўлмаган эр-хотиннинг силсилаи олияни (улуғ ислом олимларини) восита қилиб, дуо қилишлари ва шаърий сабабларга мурожаат қилишлари керак. ЭКОда материаллар эр-хотиндан олиниб ва ҳаром ишланмасдан қилинса, жоиз бўлади. Лекин бу зарурат бўлмагани учун бу ишни эр-хотин ўзлари бажариши, табиб, ҳамшира, доя каби бегоналарга аврат жойларини кўрсатмаслиги ва сунъий уруғлантириш никоҳсиз эркак ва аёл орасида бўлмаслиги керак. (Ислом ахлоқи)
Савол: Суррогат оналик жоизми?
Жавоб: Йўқ, жоиз эмас. “Саодати абадия” китобида айтиладики: «Эркакнинг манийсини бир пробирка ёки бошқа нарса ичида бегона аёлнинг бачадонига қўйиб, фарзанд ҳосил бўлишига сабаб бўлиш ҳаромдир. Фарзанд валади зино бўлади.»
Савол: Фарзанд туғилишидан аввал жинсини аниқлаш, ЭКО орқали фарзандли бўлиш диний жиҳатдан жоизми?
Жавоб: Бу ишларнинг ўзи жоиз. Лекин буларни ишлаётганда гуноҳ аралаштирмаслик лозим.