Савол: Бир хотин ажрашганидан кейин ёки эри вафот этганидан кейин бироз муддат турмушга чиқмасдан кутиши керакми? Бу иддат вақтида уйдан ташқарига чиқа оладими? Иддат муддати ичида никоҳланиши мумкинми?
Жавоб: Боин талоқ ва ўлим иддатида хотин киши безанмайди ва хушбўй ҳидлар сурмайди. Иддат муддати ичида хотин турмушга чиқа олмайди. Ҳатто никоҳланиш учун унга толиб бўлиш (совчи қўйиш) ҳам мумкин эмас.
Талоқ иддатида иддати битгунича эридан нафақасини олади. Лекин кечаси ва кундузи уйдан чиқмайди. Уйдан чиқадиган бўлса, нафақа ола олмайди.
Ўлим иддатида нафақа берилмайди. Лекин хотин эрининг уйида иддат муддатини кутади. Чунки хотин иддат муддати тугагунча ўлган эрининг завжаси ҳисобланади.
Иддат муддати тугамасдан туриб ҳеч ким билан турмуш қура олмайди. Ўлим иддати тўрт ой 10 кундир. Ҳайз кўрмайдиган аёл ажрашганида 3 ой иддат кутади. Ҳайз кўрадиган бўлса, илк поклик кунидан бошлаб учинчи ҳайзнинг охиригача кутади.
Савол: 20 йил аввал Европага кетиб, қайтиб келмаган эркак ўша ерда ўлса, ватанидаги аёли иддат муддати кутмасдан турмушга чиқа оладими?
Жавоб: Иддат кутмасдан турмушга чиқа олмайди.
Савол: Диний никоҳлари бор ҳолда жинсий алоқа бўлмасдан фақатгина хилватда ёлғиз қолган аёл ажрашадиган бўлса, иддат кутиши керакми?
Жавоб: Ҳа, иддат кутиши керак. Чунки “Саодати абадия” китобида “Иддат жинсий алоқа ёки хилват бўлган аёлнинг янгидан турмуш қуриш учун кутадиган вақтидир” дейилган.