Савол: Хотиннинг эрини йўлга солиш учун ёлғон гапириши жоизми? Ёлғон гапириш жоиз бўлган бошқа ҳолатлар ҳам борми?
Жавоб: Дин душманларининг зараридан ҳимояланиш ёки мусулмонларни улардан ҳимоя қилиш учун ҳар қачон ёлғон гапириш жоиз бўлади. Золимдан бир мусулмоннинг жойини, мол-мулкини, гуноҳини яшириш ҳам жоиз. Икки мусулмонни яраштириш учун, молини ҳимоя қилиш учун, мусулмоннинг сири, айби ошкор бўлмаслиги учун ва бу каби ҳаромларнинг олдини олиш учун ёлғон жоиз бўлади. Бу худди ўлмаслик учун ўлакса гўштидан ейишга ўхшайди. Ҳазрати Савбон “Бир мусулмонга фойдаси теккан ёки бир мусулмоннинг зарарини кетказган ёлғон, ёлғон ҳисобланмайди” деб айтган.
Хотин ҳам эрини йўлга солиш учун ёлғон гапириши мумкин. Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики:
“Эр хотинини, аёл ҳам эрини идора қилиш учун ёлғон гапирса, гуноҳ бўлмайди”. (Муслим)
Ибни Арком ҳазратлари ҳазрати Умарга “Аёлим мени севмайди. Мени севмайдиган аёл билан қандай яшайман” деди. Ҳазрати Умар аёлдан сўради:
- Эрингга “Сени севмайман” дедингми?
- Ҳа, дедим.
- Нима учун?
- Менга қасам ичирди. Мен ҳам ёлғон гапира олмадим. Ёки бу ҳолатда ёлғон гапиришга изн борми?
- Албатта, бу ҳолатда ёлғон гапиришингга рухсат бор. Бир аёл эрини севмаса ҳам уни ранжитмаслик учун ёлғон гапирса гуноҳ бўлмайди.