Савол: Динни ёмонлаш учун ҳулла ҳақида гапириб, мазах қилаётганлар ҳам учрамоқда. Ҳулла дегани нима?
Жавоб: Ҳулланинг шаърий ва ғайришаърий бўлгани бор. Ғайришаърий бўлганини кўрсатиб исломият мана шундай қилмоқда дейиш нотўғри. Динимизда бир эркак аёлидан уч талоқ билан ажрашганидан кейин такрор бу аёл билан уйланиши ҳалол бўлмайди. Яъни никоҳ ўқилса ҳам никоҳлари ўтмайди. Эр-хотин ажрашганларидан кейин хотин киши уч ҳайз муддати иддат сақлайди. Сўнгра истаса бу хотин бошқа эркак билан турмуш қуриши мумкин. Хотин бу эри билан ҳам яшай олмасдан ажрашадиган бўлса, яна иддат муддати кутганидан иккинчи ажрашган эридан бошқа хоҳлаган кишига эрга тегиши мумкин. Биринчи ажрашган эри толиб бўлса, у билан ҳам никоҳланиши мумкин.
Қуръони каримда маолан буюриладики:
“Ажрашиш икки марта бўлади. Бундан кейин ё яхши муносабатда бўлиш ёки ортиқча гап-сўзларсиз ажрашишдир. Аёлларга берганингиздан [ажрашиш вақтида] бирон нарса олиш сизларга ҳалол бўлмайди. Лекин эр ва хотин Аллоҳ қўйган чегараларда қолиб, оила ҳақларига тўлиқ риоя қила олмасликдан қўрқса, бу ҳолат мустасно. [Эй мўминлар!] Сизлар ҳам эр билан хотиннинг Аллоҳ қўйган чегараларини тўлиғича риоя қилишдан васвасага тушсангиз аёлнинг [эркакка] фидя беришида ҳар икки тараф учун ҳам зарар йўқ. Бу айтилганлар Аллоҳ қўйган чегарадир. Асло буларни ҳатлаб ўтманг. Кимки Аллоҳнинг чегараларини бузса, улар золимлардир.” (Бақара, 229)
“Агар эркак хотинини [учинчи марта ҳам] талоқ қилса, ундан кейин хотин бошқа эркак билан турмуш қурмагунча [чимилдиққа кирмагунча] такрор у билан уйланиши ҳалол бўлмайди. Агар бу киши ҳам уни талоқ қилса, Аллоҳ қўйган чегараларга риоя қилишларига ишонган тақдирда такрор уйланишларига тўсиқ йўқ. Мана шулар Аллоҳ белгилаган чегаралардир. Булар тушунган [амрни бажарадиган] қавм учун Аллоҳ билдирган чегаралардир.” (Бақара, 230)
“Аёлларга маҳрларини кўнгил розилик билан беринг.” (Нисо, 4)
Мана шу шаклда аёл кишининг турмушга чиқиши шаърийдир, динимизнинг амрларига зид эмас.
Ажрашган хотинининг маҳр пулини бермаслик қул ҳақига киради. Бермайдиган бўлса, охиратда азоби жуда шиддатли бўлади.
Маҳр турмушнинг бахтли, саранжом давом этиши, хотин кишининг ҳуқуқ ва озодлиги муҳофаза қилиниши, дин жоҳили бўлган ахлоқсиз эркакнинг қўлида ўйинчоқ бўлмаслиги учундир. Маҳр пулини бериш ва фарзандларининг нафақасини ҳар ой тўлаш қўрқувидан эркак хотинидан тараддудсиз ажраша олмайди. Маҳр пули хотин киши учун суғуртага ўхшайди. Эр киши тўлаши қийин бўлган маҳр пули билан уйланган тақдирда аёлидан арзимаган баҳоналар билан ажрашиб кета олмайди. Агар ажрашадиган бўлса моддий қийинчиликларга учрайди. Маҳр бериш қўрқуви эркакнинг яхши муомала қилишига ҳам сабаб бўлади.
Ҳулла дегани бир эркакнинг уч талоқ билан ажрашган хотинига қайта уйлана олиши учун у аёлни розилиги билан бошқа бир эркакка турмушга бериб, бир кечага бўлса ҳам чиимилдиққа киритиш деганидир.
"Уч талоқ билан ажрашган аёлнинг “Эр-хотин алоқаси бўлмасдан собиқ эри билан турмуш қура олмайди” ҳадиси шарифи сабабли ҳулла қилмоқчи бўлган иккинчи эрининг жинсий алоқа қилмай фақатгина хилватда бўлиши билан биринчи эрига ҳалол бўлмайди." (Мажмуаи зуҳдия)
Агар иккинчи эри чимилдиқда бир кеча қолганидан кейин ажрашадиган бўлса, ана шунда агар аёл хоҳласа биринчи эри билан такрор турмуш қуриши мумкин. Бу нарсалар бир эркак учун хорликнинг ўзгинасидир. Аллоҳу таоло эркакларга талоқ бериш ҳаққини берган бўлса-да, бу ҳақдан бўлар-бўлмасга фойдаланмасликлари ва аёллар эркаклар қўлида ўйинчоқ бўлмаслиги учун эркакларга ушбу ҳулла хорлигини ҳам юклаб қўйган. Ҳулла қўрқувидан бир эркак талоқ сўзини оғзига олмайди. Оила ичида ажрашиш ҳақида ҳазил ҳам бўлмайди.
Ҳулла учун ҳийла қилмоқчи бўлганлар ҳам чиқди. Иддат кутмасдан турмуш қуриш жоиз бўлмаслигига қарамай никоҳ ўқитганлар ҳам чиқди. Бир кеча уйланиб, эртасига ажрашадиган ёлланма эркак излаганлар ҳам чиқди. Динимизда бундай вақтинчалик никоҳ йўқ. Бири билан келишиб “Бугун уйлан, эртага ажрашасан” деган келишув тузиш, яъни маълум вақт белгилаш орқали уйланиш саҳиҳ эмас. Пайғамбаримиз бу каби ёлланма кишилар ҳақида “Ҳулла қилганга ҳам, қилдирганга ҳам Аллоҳ лаънат этсин” деб марҳамат қилганлар. (Ибни Можа, Табароний, Ҳаким, Байҳақий)
Ажрашган аёлини ёлланма эркакка никоҳлаган киши зиллатга тушганидек ёлланган ҳам никоҳланган аёлига эртасига талоқ бериб унга бериш билан зиллатга тушган бўлади.
Савол: Динимизда ҳулла деган нарса борми, бор бўлса бу нима дегани?
Жавоб: Мусулмон бир эркак хотинига рижи ёки боин уч талоқ берса, яъни бошқа-бошқа пайтларда бир мартадан талоқ берса ёки бир галда уч талоқ берса мникоҳлари бутунлай бузилган бўлади. Бу аёлга қайта уйланиш учун ҳулла керак бўлади. Бу аёл иддат вақти ичида ҳеч ким билан турмуш қура олмайди. Ҳулла дегани аёлнинг бошқа эркак билан турмуш қуриб, тўй бўлиб, чимилдиққа кириб алоқада бўлиб, шундан кейин иккинчи эридан ажрашиш ва шундан кейин такрор иддат муддати ўтиши деганидир. Фақат мана шулардан кейин биринчи эри янги никоҳ билан унга такрор уйланиши мумкин. Бу эса эркак учун хорликдир. Аллоҳу таоло эркакларга ажрашиш ҳуқуқини берган бўлса ҳам бу ҳақдан бўлар-бўлмасга нарсалар учун фойдаланмасликлари ва аёлларнинг эркаклар қўлида ўйинчоқ бўлмаслиги учун эркакларга ҳулла хорлиги юклаган. Ҳулла қўрқувидан эркак киши талоқ сўзини тилига ҳам олмайди.
Ибни Обидинда айтиладики:
«Ҳулла лозим бўлиши учун тўрт мазҳабда ҳам эр-хотин орасидаги никоҳнинг ўша мазҳабга кўра саҳиҳ бўлиши керак. Фосид бўлган, яъни шартлари тўлиқ бажарилмаган ёки нуқсон бўлган никоҳда уч марта талоқ берилганда тўрт мазҳабда ҳам ҳулла лозим бўлмайди. Масалан, никоҳ ўқилаётганда қизнинг вакили бўлмай фақатгина қизнинг ўзи розилик берган бўлса ёхуд никоҳ калимасини айтмай, масалан, “қабул қилдим” деган бўлса ёхуд иккала гувоҳ ҳам фосиқ бўлса, яъни гуноҳкорлиги маълум бўлса, Шофиъий мазҳаби тақлид қилинади. Шофиъий мазҳабига кўра, буларнинг мавжуд никоҳлари фосид бўлгани, йўқ ҳисоблангани учун талоқлари ҳам саҳиҳ бўлмайди. Ҳуллага ҳожат қолмасдан Шофиъий мазҳабига мос ҳолда янгидан никоҳ ўқишлари жоиз бўлади. Шофиъий мазҳабини тақлид қилишни бошлагандан кейин эски никоҳлари ботил бўлади. Шофиъий мазҳабини тақлид қилишни бошламасдан аввал эса эски никоҳлари ботил бўлмайди. Аввалги никоҳларининг ҳаром эмаслиги ва мавжуд фарзандлари никоҳсиз эмаслиги “Баззозия” фатвосида ёзилган. Дарҳақиқат ният қилмасдан олган таҳорати билан пешин намозини ўқиган ҳанафий мазҳабидаги мусулмоннинг намози саҳиҳ бўлади. Асрдан кейин шофиъий мазҳабини тақлид қилишни бошласа, янгидан таҳорат олиши керак бўлса ҳам ўқиган пешин намозини қазо қилиши керак эмас.»