Савол: Динмизда мута никоҳи борми?
Жавоб: Мута никоҳи тўрт мазҳабда ҳам ҳаромдир. Мута никоҳи дегани гувоҳларсиз бир аёлга маълум пул бериб, муайян вақт бирга яшашга келишиш деганидир. Мута никоҳининг ҳаром эканлигини бутун олимлар иттифоқ билан тасдиқлагани “Мезон-ул кубро” ва “Ибни Обидин”да ёзилган.
Имом Табароний айтади:
Абдуллоҳ ибни Аббос “Мута никоҳи авваллари ҳалол эди. Лекин “Оналарингиз сизларга ҳаромдир” маолидаги ояти карима келгандан кейин ҳаром қилинди. Мўминун сурасининг “Фақат завжаларингиз ва соҳиб бўлган жорияларингиз ҳалолдир” маолидаги ояти каримаси мута никоҳининг ҳаром қилинганлигини қувват билан билдирмоқда. Чунки бу оятдан фақатгина завжаларнинг ва жорияларнинг ҳалол бўлиб, бошқаларнинг ҳаром эканлиги маълум бўлмоқда” деганди.
Мута никоҳининг ҳаром эканлигини ҳазрати Али ҳам ораларида бўлган кўплаб Асҳоби киром билдирганлар. Имом Бухорийнинг китобида «Ҳазрати Али Абдуллоҳ ибни Аббосга “Расулуллоҳ Ҳайбар ғазосида мута никоҳини ва эшак гўшти ейишни тақиқлади” деганди» деб ёзилган. Бундан ташқари “Муслими шариф” китобида ва Ибни Можанинг китобида Пайғамбаримизнинг “Эй мусулмонлар! Аёллар билан мута никоҳи қилишингизга рухсат бергандим. Энди буни Аллоҳу таоло ҳаром қилди. Кимда мана шундай хотин бўлса, уни қўйиб юборсин ва унга берган молини қайтариб олмасин!” деб буюргани ёзилган.
Бутун тафсирлар ва фиқҳ китобларида айтилганки:
“Нисо сураси 24-оятининг “Алоқада бўлган аёлларингизга ҳақини беринг” маоли олийси мута никоҳи ҳақида эмас. Никоҳдаги маҳр пулини бериш ҳақидадир. Масалан “Байзовий тафсири” ва бунинг ҳошияси “Шайхзода тафсири” иккинчи жилд 26-саҳифада юқоридаги оят тафсирида «Бу ояти карима саҳиҳ бўлган никоҳни билдирмоқда. Мута никоҳининг мубоҳ эканлигини кўрсатмайди. Бу ерда маҳр пули назарда тутилган. Мута никоҳи авваллари мубоҳ эди. Кейинчалик тақиқланди. Исломиятда муайян вақт учун никоҳланиш йўқ» дейилган.”
Савол: Мута никоҳи билан вақтинчалик никоҳ ўртасида фарқ борми?
Жавоб: Ҳа, фарқ бор. Лекин иккаласи ҳам тўрт мазҳабда ҳаром қилинган. Мута никоҳи гувоҳларсиз бир аёлга пул бериб, бироз муддат бирга бўлишдир. Бунинг ҳаром эканлигини бутун олимлар иттифоқ билан билдирганлиги “Мезон-ул-кубро” ва “Ибни Обидин”да ёзилган.
Вақтинчалик никоҳ юз йил бўлса ҳам муайян бир вақтдан кейин ажрашишни келишиб, қолган бутун шартларига риоя қилган ҳолда ўқилган, лекин вақт белгилангани учун ҳаром бўлган никоҳдир. Вақтини тили билан айтмай, фақат кўнглидан ўтказса никоҳ саҳиҳ бўлади. (Саодати абадия)