Савол: “Калта енгли кўйлак билан намоз ўқиш диний томондан макруҳ эмас, урфий томондан макруҳ. Яъни бир жойда ҳамма узун енгли кўйлакда намоз ўқиётган бўлса, сиз калта енгли кўйлакда ўқисангиз, бу диққатни тортадиган бўлса, урфий макруҳ бўлади. Агар ҳеч ким эътибор бермаса, зарари йўқ” дейишяпти. Шунда бир денгиз бўёи мамлакатда ҳамма калта шорти кийиб намоз ўқиса, урфий ҳаром ишлаган бўладими? Яъни зарари йўқми?
Жавоб: Нотўғри ишни кўпчилик қилиши билан бу иш шаръий урфга айланиб қолмайди. Динда табъан макруҳ деган нараса бору урфий макруҳ ва урфий ҳаром деган нарса йўқ. Табъан макруҳ инсоннинг табиатига хуш келмайдиган пиёз, саримсоқ ҳиди каби нарсалардир.
Тиззадан юқорисини кўрсатадиган калта шорти кийиш шаръан ҳаром бўлади. Калта енгли кўйлак билан намоз ўқиш ҳам шаръан макруҳ. Калта шортида ўқилган намоз умуман саҳиҳ бўлмайди. Соҳил бўйидаги ҳамма одамлар шундай кийингани учун ҳаром ҳалолга айланмайди. Кўпчиликка эргашиш инсонни фалокатдан қутқара олмайди. Бир ояти кариманинг маоли қуйидагича:
“Инсонларнинг кўпчилигига эргашсанг, сени Аллоҳ йўлидан адаштиришади.” (Анъом, 116)
“Ҳамма қиляптику, ҳамма шундай деяпти” дейиш динда далил бўлмайди. Ўлчов - диннинг ҳукмидир, кўпчилик қилган, айтган нарсалар эмас. Бир макруҳни унутдириш учун ҳамма ўзича бир нарсалар тўқиб чиқаришга уринмоқда. Масалан, бир калтафаҳм шайх: “Қадимда подишоҳнинг олдига боши очиқ чиқилмагани учун бошига дўппи киймасдан намоз ўқиш макруҳ эди. Энди бунга ҳожат қолмади. Калта енглик кўйлак билан намоз ўқиш макруҳ эмас. Бу ҳар доим киядиган кийим” демоқда.
Қийматли дин китобларида айтиладики:
1. “Неъмати ислом” китобида намознинг макруҳларининг 11-сида “Эркакларнинг намозда билакларини очиқ қолдириши” дейилган. Изоҳида эса этакларини шимариб, болдирларини очиқ қолдириш ҳам макруҳ дейилган. (564-саҳифа) [Шу китобда макруҳларнинг 12-сида баданга фақат чолвор кийиб намоз ўқишнинг макруҳ эканлиги билдирилган. Чунки вужуднинг уст қисми очилиб, бадан кўринади.]
2. Кўйлакнинг енгларини шимариб, билаклари очиқ ҳолда намоз ўқиш маруҳдир. “Фатавои Қозихон”да ҳам шундай. (Ҳиндия) [Бу ерда шимариш эмас, билакларини очиш, баданини кўрсатиш макруҳ эканлиги билдирилган. Яна шу китобда “Кўйлаги бор бўлиб туриб, кўйлак киймай намоз ўқиш макруҳдир. “Хулоса”да ҳам шундай ёзилган. Бир елкасини очиқ қолдириб намоз ўқиш ҳам макруҳ” дейилган. (Ҳиндия)]
3. Почасининг олд ва орқасини чанг бўлмасин деб юқорига тортиш макруҳдир. Енглари ва почалари шимарилган ҳолатда намоз ўқиш ҳам макруҳ. (Халабий) [Балоғи юқорига тортилганида болдир кўринади. Шимариш эмас, болдирнинг кўриниши макруҳ. Ерга тегиб, чанг бўлмасин деб шимариш ҳам макруҳ. Чунки болдир кўринади. Агар шими ичида болдирни кўрсатмайдиган кийим бўлса, макруҳ бўлмайди. Яна шу китобда “Намозни эгнида биргина шим билан ўқишнинг макруҳ эканлиги ҳадиси шарифда билдирилган” дейилди. [Чунки баданнинг устки қисми очиқ қолмоқда.] Лекин бошқа кийими бўлмаса, макруҳ бўлмайди. (Халабий)]
4. “Дурр-ул-мухтор”да айтиладики:
“Намозда чанг, тупроқ бўлишидан сақланиш учун енг ва балоқларни шимариш макруҳ бўлганидек, кийимини юқорига тортиш ҳам макруҳ.”
Ибни Обидин ҳазратлари буни изоҳлаб бундай деган: Кийимни саждага кетаётганида юқорига тортиш ҳам макруҳ. “Баҳр” муаллифи айтадики: Озгина шимариб қўйилса ҳам макруҳ. Чунки кийимни юқорига тортиш сўзи ҳаммасини ичига олади.
5. Ибни Обидин ҳазратларининг ўғли Муҳаммад Алоуддин “Ҳадиятул алоийя” китобида намоз макруҳларининг 10-сида “Эркаклар учун билакларини очиш” таъбири бор. Макруҳларнинг 16-сида эса “балоқларини кўтариши” ифодаси бор. Балоқлар кўтарилса болдир кўринади. Демак макруҳ бўлгани шимариш эмас, баданнинг кўринишидир.
6. Эрзурумлик Иброҳим Ҳаққий ҳазратлари айтадики:
“Елкаси ва билаклари очиқ ҳолда намоз ўқиш макруҳдир.” (Маърифатнома, 268-саҳифа)
7. Ширъа шарҳидаги ҳадиси шарифда “Ёқаси бекитилган ҳолда ўқилган намоз ёқаси очиқ ҳолда ўқилган намоздан етмиш даража савоблидир” деб марҳамат қилинган. Демак, кўксини очиб, баданини кўрсатмаслик лозим.
Калта енгли кўйлакни ҳар куни киядиган кийими деб оқлашга келсак. Бир эркак ҳар куни шортида ҳам юриши мумкин, бу унинг одатий кийими бўлиши мумкин. Лекин дин китобларида бундай дейилган: Одат сифатида кийилган бир либос намозни бузса ёки макруҳ қилса, бу кийимни киймаслик лозим. (Дурар)
Демак, шорти ва калта енгли кўйлак кийиш одат бўлса ҳам, шорти билан намоз ўқиш жоиз эмас. Калта енгли кўйлак билан намоз ўқиш эса макруҳ.
Савол: Билаклари очиқ намоз ўқимаслик учун алоҳида тикилган енг кийиб намоз ўқишга бўладими?
Жавоб: Намози макруҳ бўлмаслик учун калта енгли кўйлак ўрнига ҳеч ким йўқлигида ёки диққатни тортмайдиган жойларда махсус тикилган енг кийиб намоз ўқишга бўлади. Енг кийиб намоз ўқишнинг зарарли бўлган икки жиҳати бор:
Кўпинча калта енгли кўйлак билан намоз ўқишнинг макруҳ эканлигини билмайдиган савобсизлар енг кийиб намоз ўқиганларни нотўғри иш қиляпти деб ўйлаб, норозилик кўрсатишади.
Иккинчи хусус эса катталарнинг олдига чиқа олмайдиган либос билан намоз ўқиш макруҳдир. Баъзилар шундай кийинадики, кўйлаги оқ рангли, енглари эса қора бўлади. Булар одамларнинг диққат-этиборини тортади. Бундай кийим билан катталарнинг олдига чиқиб бўлмайди. Кўйлагининг рангига, кийимларига мос бўлган, кўйлакдан ажралиб турмайдиган енгларни одамлар диққатини тормайдиган жойларда кийилса ҳам буларни кийиб-ечаётганида эътиборни тортиш мумкин. Мана шундай ҳаммага эриш туюладиган, ғалати кўринадиган ҳаракатлардан тийилиш лозим.
Диққат тортадиган ҳамма нарсадан узоқ туриш лозим. Масалан, ҳамманинг кўз ўнгида тасбеҳ билан ёки электрон тасбеҳ билан тасбиҳ айтиш диққатни тортади. Шунингдек овқатни туз билан бошлаш суннат. Лекин ҳамманинг диққатини тортиб туз билан бошлаш ўрнига нондаги тузга ният қилиб, диққат-эътиборни тортмаслик керак. Бунга ўхшаш ишлар кўп. Хуллас, диққатни тортадиган нарсалардан узоқ туриш керак.
Суннат билан макруҳ тўқнашганда макруҳ ишламаслик учун суннат тарк этилади. Фарз билан ҳаром ёки бидъат тўқнашганда фарз кечиктирилади. Фитнага сабаб бўлиш катта гуноҳ. Қуръони каримда фитнанинг одам ўлдиришдан ҳам оғир гуноҳ эканлиги билдирилган. Жаноби Пайғамбаримиз ҳам фитна чиқарганларга лаънат этганлар. Мусулмон одам фитнага сабаб бўладиган ишлардан узоқ туриши керак.