Савол: “Саодати абадия”да “Қибла йўналишини билмаган киши уни суриштирмасдан намоз ўқиса, қиблага тўғри йўналган бўлса ҳам намози қабул бўлмайди. Лекин йўналишни тўғри топганлигини намоздан сўнгра билса, қабул бўлади” дейилган. Шу жойини тушунмадик.
Жавоб: Қиблани суриштирмасдан ўқигани учун намози қабул бўлмайди. Кейиндан қиблага тўғри йўналганини билса, намози қабул бўлади. Билмаса қабул бўлмайди. Қайси тарафга қараб ўқиганини билмагани учун қабул бўлмайди.
Таҳоратли киши таҳорати бор-йўқлигини билмаса, намоз ўқиса қабул бўлмайди. Чунки таҳорати борлигини билмайди. Лекин таҳоратли эканлигини хотирласа, намози қабул бўлади.
Савол: Қиблани билмаган киши йўналишини суриштириб, намоз ўқиса, кейин намоз ўқиган тарафи қибла эмаслиги маълум бўлса, намозини қайта ўқиши керакми?
Жавоб: Қибла йўналишини билмаган киши ўзи суриштиради, кўпроқ гумон қилган тарафига қараб намозини ўқийди. Кейинчалик нотўғри эканлиги маълум бўлса ҳам намозини қайта ўқимайди. Чунки намоз вақтлари ва қибла йўналиши гумони қайси тарафга кўпроқ бўлса, шу билан қабул бўлади. (Ал-Ихтиёр)
Савол: Қиблани суриштирмасдан намоз ўқиган киши кейиндан қиблага тўғри йўналганини билса, намози саҳиҳ бўладими?
Жавоб: Бир киши масжидларга, қуёшга қарамасдан, биладиганлардан сўрамасдан ва ўзи суриштирмасдан намоз ўқиса, қиблага тўғри йўналган бўлса ҳам намози қабул бўлмайди. Лекин тўғри йўналганлигини намоздан кейин билса, саҳиҳ бўлади. Намоз орасида билса, саҳиҳ бўлмайди. Қиблани суриштириб, лекин қарор берган тарафига қараб ўқимаса, тўғри топганлигини билса ҳам, такрор ўқиши лозим.
Савол: Қибла йўналишини билмаган киши кофир ёки фосиқлардан сўраши мумкинми?
Жавоб: Масжид бўлмаган, ҳисоб, юлдуз, компас, қуёш каби нарсалар ёрдамида қибла йўналишини аниқлай олмаган жойларда буни солиҳ мусулмондан сўраши керак. Кофирлардан, фосиқлардан ва ёш болалардан сўралмайди. Улардан фақат қуёшнинг қаёқдан чиқиб, қаёққа ботишини сўраш мумкин. Шу тариқа ўзи аниқлайди. Қарор берган тарафига қараб ўқийди. Кейин нотўғри эканлигини билса ҳам намозини қайта ўқимайди.
Савол: Намозда ният қилаётганида қибла тарафини ва вақтнинг кирганини ўйидан ўтказиш керакми?
Жавоб: Қиблага йўналганимизни биладиган бўлсак, муаммо йўқ. Яъни жойнамозни бошқа тарафга солишган бўлса, бундай солинмайди дея олсак, қиблага юзланган бўламиз. Вақтнинг кирганини эса билиш керак. Билмасдан туриб намоз ўқилмайди.
“Саодати абадия”да айтиладики: Қибла йўналишини билмаган киши суриштирмасдан намоз ўқиса, қиблага тўғри йўналган бўлса ҳам намози қабул бўлмайди. Лекин тўғри йўналганлигини намоздан кейин билса, қабул бўлади.
Қиблани излаб, қарор берган тарафига қараб ўқимаса, тўғри йўналганини билса ҳам такрор ўқиши лозим бўлади.
Савол: Хасталик, молининг ўғирланиш хавфи, йиртқич ҳайвон таҳликаси, душман кўзига тушиб қолиш хавфи бўлса, уловдан тушганидан кейин такрор мина олмаса, икки намозни (пешин билан асрни, шом билан хуфтонни уч мазҳабдан бирини тақлид қилиб) жам этиб ўқий олмаган киши нима қилади?
Жавоб: Намозини кучи етган тарафга йўналиб ўқийди.
Савол: Автомобиль, самолёт ёки автобус қайси тарафга кетаётган бўлса, шу тараф қибла ҳисобланадими?
Жавоб: Йўқ, қиблани топиб шу тарафга йўналишга ҳаракат қилиш керак.
Савол: Қибладан қанча даражага йўналиши ўзгарса намоз жоиз бўлади? Қиблага қараб оёқ чўзиш ёки таҳорат синдириш мумкин бўлган қибла бурчаги қандай?
Жавоб: Каъба кўриш майдони ичида бўлса, намоз саҳиҳ бўлади. Бу бурчак 45 даражадир. Яъни ўнгга ёки чапга 22,5 даражадан ортиқча бурилса, намоз саҳиҳ бўлмайди. Хасталик сабабли ва ўғри хавфи туфайли қибладан кўпроқ ўгирилиш жоиз.
Савол: Бир киши қиблани сўраб-суриштириб, намозни бошлагандан кейин солиҳ киши келиб “Қибла мана бу ёқда” деб тутиб қиблага ўгириб қўйса, намози саҳиҳ бўладими?
Жавоб: Ҳа, намози саҳиҳ бўлади.
Савол: Европада масжидимиз қибласи 40 градусга нотўғри. “Қиблага қараб намоз ўқийлик” десак имом “Мусулмонларга қулайлик бўлсин, текис туриб ўқисинлар, қиблага юзланиш шарт эмас” деди. Имом бу масалани Туркиядан Диний идорасидан келган профессорлардан сўраган улар ҳам “Қибла 30-40 градусга ўзгарган бўлса ҳам намоз ўқишингиз мумкин, чунки сизлар мусулмон ўлкасида эмассизлар, бинолар Каъбага қаратиб қурилмайди, масжид қайси тарафга қараб қурилган бўлса шу тарафга қараб ўқийверасизлар” деб айтишибди. Бу тўғрими?
Жавоб: Бу ерда тушунишмовчилик борга ўхшайди. Имом нотўғри тушунган ёки ўзининг фикрини улар айтгандек қилиб кўрсатмоқда. Диний идорадагилар ундай дейиши мумкин эмас.
Намознинг шартларидан бири қиблага юзланишдир. Шофиъий мазҳабида қиблага тўла юзланиши, ҳеч ҳам қийшиқ турмаслиги лозим. Ҳанафий ва Моликий мазҳабларида ўнгга ёки чапга 22,5 градусдан кўпроқ оғса, намози саҳиҳ бўлмайди.
Савол: Бир дўстимиз “Намозга турганда “Қиблага юзландим, қиблам Каъбадир” дейилмайди. Чунки Каъбага сажда қилиш куфр бўлади” деди. Биз Каъбага сажда қилаётганимиз йўқ, Каъбага юзланяпмиз. Юзланган тарафимизни айтишнинг қандай зарари бўлиши мумкин?
Жавоб: Ҳеч қандай зарари йўқ. Чунки “Ислом ахлоқи” китобида “Қиблага юзланиш фарз. Қибла Макка шаҳридаги Каъбадир. Намоз Каъбага қараб ўқилади. Қаъбага қараб сажда қилинади. Каъба учун сажда қилинмайди. Аллоҳу таоло учун сажда қилинади” дейилган. Ниятда қиблани айтиб ўтишдан мақсад ёдга солиш учундир. Каъбага юзланиш фарз бўлганидек, Каъбага юзланганимизни билишимиз ҳам фарз. Қаерга қараб ўқиётганимизни билмасак, намоз саҳиҳ бўлмайди.
Савол: Ер юмалоқ бўлганига кўра, қиблага эмас, тескари тарафга ўгирилсак ҳам қиблага юзланган бўлмаймизми?
Жавоб: Ҳа, яна Каъбага юзланган бўламиз. Лекин динимиз энг қисқа йўлдан юзланишни амр қилган. Масалан Маккада бўлсак, қаршимизда Каъба бўлса, тескарига қараб намоз ўқисак, диннинг амрига амал қилмаган бўламиз.