Савол: Ҳайзли хотин жаноза юва оладими?
Жавоб: Ғассолнинг (ўлик ювадиган одам) аввал ғусл олиши мустаҳаб. Жунуб ва ҳайзли хотиннинг маййит ғасл қилиши (ювиши) макруҳ бўлади. (Саодати абадия)
Савол: Эҳтиёж бўлган тақдирда аёлнинг жанозасини эркак киши юва оладими?
Жавоб: Йўқ, юва олмайди. Ювадиган аёл топилмаса, жаноза бошдан оёғигача ўралган ҳолатда қариндоши қўлига қўлқоп кийиб ёки латта ўраб, чойшаб остига қўлини киритиб, таямммум олдиради. Чунки ўликнинг аврати худди тирикнинг авратидек бўлиб, қараш ҳаром бўлган жойга қўл текказиш ҳам ҳаромдир. Бирон ёш болага ўргатиб, ташқаридан айтиб туриб ювдириш ҳам мумкин.
Бир ҳадиси шарифда бундай марҳамат қилинган: “Эркаклар орасида вафот этган хотин киши, ёнида бошқа биронта хотин бўлмаса, худди сув йўқ пайтдагидек таяммум билан дафн қилинади.” (Байҳақий)
Савол: Эр-хотиндан бири ўлганида жуфти унинг жанозасини ювиши мумкинми?
Жавоб: Хотин киши ўлган ўз эрини юва олади. Чунки эрнинг ўлимидан кейин никоҳ иддат муддати тугагунча (тўрт ой ўн кун) давом этади. Ҳанафий мазҳабида хотини вафот этса ўз эри уни юва олмайди. Чунки ўлганида никоҳ бузилади. Лекин нариги уч мазҳабда ювиш жоиз. (Радд-ул мухтор)
Савол: Аёл вафот этган эрининг жанозасини юва олмайдими?
Жавоб: Аёл киши юва олади. Эри ўлгач, аёли 4 ой 10 кун иддат сақлайди. Бу муддатда ҳалиям марҳумнинг аёли ҳисобланади. Шунинг учун аёл эрини юва олади.
Аёл кишини эркак, эркак кишини бегона аёл юва олмайди. Аёл кишининг жанозасини ювадиган аёл топилмаса, эркак киши қўлига латта ўраб, қўлларига қарамасдан чойшаб остидан таяммум олдиради. Таяммум олдирган эркак маҳрам қариндоши бўлса, масалан ўғли онасига ёки холасига таяммум олдирса, қўлига латта ўраш керак эмас. Чунки маҳрам бўлган қариндошнинг қўлларига ва юзига қараш ҳамда қўлини текказиш жоиз. Таяммум эса фақат қўл билан юзга қилинади.