Савол: Ўлганлар учун йиғлашга бўладими?
Жавоб: Ўлик учун овоз чиқармасдан йиғлаш жоиз. “Шарҳ-ус-судур” ва “Баракот”да “Мўминнинг ўлимига кўклар йиғлайди” деб ёзилган. Ўлганлар учун баланд овозда йиғлаш, мотам тутиш, қора кийим кийиш, мотам белгилари илиб қўйиш, расмини кўтариб юриш жоиз эмас.
“Ҳазонат-ур-ривоят” китобида “Жанозада ва жаноза чиққан жойда қора ёпинчиқлар ёпиш ва қора кийиниш жоиз эмас” дейилган. Барча ҳадис китобларида жаноби Пайғамбаримизнинг ўлган киши учун баланд овозда йиғлашнинг ўликка азоб беришини марҳамат қилганликлари билдирган.
Бу ҳадиси шарифларнинг баъзилари:
“Қуйидаги тўрт нарса жоҳилият меросидир: Аждодлари билан мақтаниш, бир кишининг аждодини сўкиш, ёмғирни юлдузлардан излаш, ўликларни мадҳ этиб йиғлаш.” (Бухорий)
“Ўлик яқинларининг додлаб йиғлашидан азоб чекади.” (Бухорий)
“Ўлган яқинларингиз учун фарёд қилиб йиғламанг, чунки ўлик бундан азоб чекади.” (Шерозий)
“Баланд овозда йиғлаб “Қўлим-қанотим синди, ёрдамчим кетди” деган сўзлар айтиш, ўликка азоб беради.” (Ибни Можа)
“Ғам келганда юзини тирнаб, ёқасини йиртадиган ва дод-фарёд қиладиганлар биздан эмас.” (Бухорий)