Аҳли суннат ва фирқалар

Қуръони карим бутун мусулмонларни пайғамбаримиз алайҳиссалом таблиғ қилган, саҳобалари нақл этган, мужтаҳид олимлар изоҳлаган, барча мусулмонлар томонидан юз йиллардан бери татбиқ этиб келинаётган ва “ҳаблуллоҳ” дея номланган Ислом динига амал қилишимизни буюрган (Ол-и Имрон, 103). Яна бу оятда мусулмонларнинг Асҳоби киром нақл қилган ҳадиси шариф ва ижтиҳодлардан ажралиб ҳамда Қуръони каримга ботил, фосид маънолар бериб, залолат - бидъат фирқаларига айрилиш тақиқланган. 

Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳам ҳадисларида: “Умматим етмиш уч фирқага бўлинади. Етмиш иккиси жаҳаннамга кетади, фақат биттаси қутулади. Улар менинг ва асҳобимнинг йўлидан юрадиган жамоатдир (аҳли суннат вал жамоат) деб марҳамат қилганлар. (Абу Довуд, Суннат, 1; Термизий, Иймон, 18; Ибн Можа, Фитан, 17; Доримий, Сийар,74.)

Мужтаҳид олимлар суннат ва Асҳоби киромнинг йўлидан айрилган фирқа/мазҳабларни қуйидагича (қар: Шаҳристоний (ваф.548/1153), ал-Милал ван Ниҳол; Бағдодий (ваф.429/1037), ал-Фарқ байнал фироқ) изоҳлаганлар:

 

ШИА ФИРҚАСИ

Асосчилари орасида яҳудий мунофиқ Абдуллоҳ ибн Саба бор. Сиффин воқеасидан кейин фирқа сифатида шаклланиб, ёилди.

 

Қараш ва ақидалари 

Аҳли байтни муқаддаслаштириб байроққа айлантиради. Биринчи халифа ҳазрати Али бўлиши керак деб, шу туфайли аввалги уч халифа ҳазрати Алига ноҳақлик қилган деб ишонади.

Ҳазрати Абу Бакр, ҳазрати Умар, ҳазрати Оиша ва ҳазрати Ҳафсага лаънат ўқишни ибодат деб билади. Расулуллоҳнинг вафотларидан кейин оз қисмидан ташқари барча саҳобаларнинг муртад бўлганига ишонади.

Шиа имомлари маъсум (бегуноҳ) деб эътиқод қилиб, 12 имомнинг охирзамонда қайтиб келишига ишонади. Ислом шариатини мукаммал равишда фақат 12 имом билишини даъво қилади. 12 имом қилган ҳар бир амални Аллоҳ буюрган диний қоида сифатида кўради. 12 имомнинг ғайбни билишига ишонади. Тақийя (иккиюзламачилик) ва мута никоҳни (пул эвазига вақтинча қўшилишни) жоиз деб билади.

Аллоҳнинг сифатларини инкор қилиб, “Аллоҳ ёмонликларни яратмайди” дейишади. Манбаси сунний бўлган ҳадисларни аҳли байт ривоятига кўра саралашади. “Наҳжул балоға” китобини муқаддас деб билишади.

(Манбалар: Ибн Бобавайҳ, Шианинг ақида асослари; Муҳиббуддин Хатиб, ал-Ҳутутул-ариза лиш-шиатил-исно ашария; Ибн Таймия, ал-Мунтақо)

Шианинг Ғулот/ғолия (ҳазрати Алини худо деб ишонади), Зайдия, Имомия, Исмоилия ва Исноашария каби асосий оқимлари бор.

 

Аҳли суннат эътиқоди  

Бутун саҳобаи киромга ҳурмат ва муҳаббат шарт. Ҳеч бирига ёмон назар билан қаралмайди. Жамал ва Сиффин ҳодисалари ижтиҳод фарқидан бўлган. Бу ҳодисаларга аралашмаган ҳеч бир мусулмоннинг саҳобаларни танқид қилишга ҳаққи йўқ.

Жаннат билан суюнчиланган бир саҳобани танқид қилишга уринган мусулмоннинг иймони титраши керак. Чунки Қуръони карим билан исломиятни бизга етказганлар саҳаобалардир. Уларнинг ҳар бири сийқа/ишончли ва одилдир.

Халифалик тартиби ҳазрати Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али (родиаллоҳу анҳум) шаклидадир. Ҳазрати Ҳасан ва ҳазрати Ҳусайн сунний мусулмонлар кўз қорачиғидек азиздир. Шунинг учун бутун сунний масжидларда хутбаларда халифалар билан бирга бу иккисининг исми ҳам айтиб ўтилади.

Пайғамбаримизнинг завжалари мусулмонларнинг оналаридир. Онага қарши чиққан кимса Қуръондаги ота-онага тегишли ҳукмни оёқости қилган бўлади. 

Маъсум (бегуноҳ)лик фақат пайғамбарларга хос. Аҳли суннат эътиқодида мужтаҳид ва авлиёлар ҳам масъум эмас. 

Ғайбни фақат Аллоҳ билади. Пайғамбарлар Аллоҳ билдирган ғайбни баён қилади. 

Аллоҳу таоло, ҳазрати Мусонинг онаси (Қасос, 7) ва ҳазрати Марямда бўлганидек (Ол-и Имрон, 37) хоҳлаган авлиёсига икром ва илҳом қилиб, уларни билим ва ҳикмат эгаси қила олади. Бунга ширк дейиш Аллоҳу таолонинг ирода, қудрат ва яратишига қарши чиқиш бўлади. Ҳатто ари (Наҳл, 68) ва чумолига (Намл, 17-18) ҳам илҳом беради. Булар барчаси оятлар билан собитдир. Аллоҳу таолонинг зотий ва субутий сифатлари бор. Сунний ақоид бўйича, қиёматга яқин ҳазрати Маҳдий келади. Сунний фиқҳда мута никоҳи ботилдир. Инсоний муносабатларда тақийя (иккиюзламачилик) эмас, ислом ахлоқининг мезонлари бўлмиш "ҳадислар" татбиқ этилади. 

Исломчи модернистлар: Булар қисқа ақллари билан исломни ҳозирги давр талабларига мослаш кераклигига ишонганлардир. Ҳозир Ислом оламида асрлардан бери давом этиб келаётган аҳли суннат эътиқодини "эскирган" деб, унга қарши замонавий "шайх"ларнинг қарашларини илгари сураётган гумроҳлар мана шу тоифага киради. Улар ўзларини "исломчи", "модернист", "замонавий олим", "шайх", "ислоҳотчи" ҳатто "мужтаҳид" (!) деб танитади. Аломатлари Асҳоби киром орасида олалик, одам ажратувчилик қилишларидир. Кўпинча ваҳий котибларидан бўлган саҳоба ҳазрати Муовияга тил текказишга журъат қилишади.

 

ХОРИЖИЙлик 

Ислом манбаларида хавориж/хорижия номи билан аталган хорижийлар Сиффин воқеасида "ҳакамлик" ҳодисасига қарши чиқиб, вақт ўтиши билан сиёсий ва диний фирқа ҳолига келди.

 

Қараш ва ақидалари 

"Ҳазрати Али ҳакам тайинлаш борасида хатога йўл қўйиб, катта гуноҳ қилган. Ҳукм фақат Аллоҳга оид. Ҳакам тайинлашга рози бўлганлар муртад бўлиб, диндан чиққан.

Мўмин - ҳаром ва шубҳали нарсалардан сақланадиган одамдир. Катта гуноҳ қилган мусулмон диндан чиқади. Хорижий бўлмаган барча мусулмонлар динсиз бўлиб, уларга қарши уруш қилиб ўлдириш жоиз. Уларнинг мол-мулк ва хотинлари ғанимат бўлади. Катта гуноҳ қилган халифага, давлат бошчисига исён қилиш вожиб” деб ишонадилар. “Қуръони каримнинг баъзи оятларини ҳазрати Умар ўзгартирган” деб даъво қилишади.

 

Аҳли суннат эътиқоди 

 Юқоридаги ақида эгалари оятларга нотўғри маъно беришмоқда. Оятлардан маъно чиқариш мужтаҳид олимларнинг иши. Эр-хотин келишмовчилигида ҳакам тайинлаш очиқ-ойдин "Нисо" сурасининг 35-оятида ўтган ва тавсия этилган. Қуръондаги ҳукмлардан баъзиси фарз (намоз, рўза каби), баъзилари вожиб (қурбон сўйиш каби), баъзилари эса мубоҳ (жума куни жума намозидан кейин масжиддан чиқиш каби). Бу оятларнинг барчасида “амр” феъли бор.

"Юсуф" сурасининг 40-оятида “Ҳукм Аллоҳга оид” каломининг боши ва охирини эътиборга олмасдан ботил муҳокамага боришмоқда. Бу оятда бутларга сиғинишда оёқ тираб туриб олган кофирларга ҳазрати Юсуф: “Бу оталарингизнинг йўли. Сиз тўғри деб ўйлаяпсиз. Бунинг устига қўлингизда дуруст далил ҳам йўқ. Бир нарсанинг ибодат бўлиши ёки бўлмаслигида "ҳукм Аллоҳга оиддир", сиз бутларга сиғинишни ташланг. Аллоҳга ибодат қилинг” деган. Юсуф алайҳиссаломнинг шундай деганини Аллоҳу таоло Қуръонда хабар берган.

Катта гуноҳ содир қилган киши ҳаром иш қилган бўлади. Мўмин токи ҳаромни ҳалол деб билмагунча кофир бўлмайди, диндан чиқмайди. У киши тавба қилади. Содир қилинган ҳаромнинг шахсни ошиб, зиноўғирликтуҳмат каби жамиятга тааллуқли жойи бор бўлса, ислом адолат органлари буни тергаб, натижа олади. Ислом дини, ҳар кимнинг шахсий жазо беришини тақиқлаган. Бу - динда ва жамиятда анархияга (тартибсизликка) олиб келади. Шунинг учун “мункарни (ҳаромни) қўл билан тузатиш ёки йўқотиш” ёхуд жиҳод ишини давлат органлари амалга оширади. Олимлар илмий фаолиятлари ва ваъзларида куфр, ҳаром ва макруҳлар ҳақида халқни хабардор қилиб, жамият ахлоқини иншо қилишади. Ислом жамиятида бошқарувда бўлганлар ҳаром иш қилсалар ҳам бу уларга қарши исён кўтаришни жоиз қилмайди. Бунинг энг чиройли мисолини Ҳасан Басрий, Ҳажжож даврида намоён қилган ва исёнчиларни қўллаб-қувватламаган. Лекин исмини айтмасдан ваъзларида золимлар билан ва ҳаром иш қилувчиларга қарши чиққан.

 

Ислом ниқобидаги террористлар 

Замонимизда ислом номи остида турли ўлкаларда айниқса Ўрта Шарқда фаолият кўрсатаётган Ал-ҚоидаИШИДНусраТаҳрир уш-Шом ва Фето (Фетулла Гулен галаси) каби ғарбдан парвариш қилинаётган тўдалар аслида ўз ички қуввати орқали пайдо бўлган эмас. Булар Ғарбнинг ислом ҳудудларига ташлаган қўпорувчи, десант галаларидир. Тартибсизлик ва қон тўкиш содир қилаётган ушбу тўдалар, ғарб номидан мусулмон жамиятларни ҳар томонлама маънавий қамалга олишга киришган қуролли бирликлар. Мақсадлари оламга исломни ибтидоийваҳший ва террорга чорловчи дин тариқасида кўрсатишдир. Бу ташкилотлар тамалида ваҳҳобийлик ва замонавий башараси билан салафийлик ётибди.

Ваҳҳобийликнинг инглиз лойиҳаси эканлиги бугунга келиб ҳужжат талаб қилмайдиган даражада очиқ-ойдиндир. Инглиз сиёсати яширин ва зимдан юритилади. Бир ислом олими айтганидек инглизлар “кундуз дарахтга сув беради, тунда илдизига оғу қуяди”. Ғарб телевидениялари доим "жиҳод" номи билан исломни бузиш ва калла олиш тасвирларини бот-бот эфирга узатади. Шу саҳналарни беминнат ўйнаб бераётган салафийлар мусулмонларнинг қиблагоҳи Каъбаи муаззамани “бут” деб эълон қилган. Шу ақидалари туфайли масжидлар портлатилиб, вайронага айлантирилмоқда. Ўша ваҳший тўдалар орасида мусулмон бўлмаган турли туман ёлланма қотиллар бор. Бу аслида номи қўйилмаган салиб юришидир. Бундай машъум ҳужумлар негадир доим сунний маҳалла, вилоят, қишлоқ ва шаҳарларда содир бўлмоқда. АҚШ ушбу тўдаларни очиқча, Европа ўлкалари эса яширинча қўллаб-қувватламоқда.

 

Ислом учун асл таҳлика 

Ислом ўлкаларида исломни ниқоб қилиб олган террор тўдалари бор ёки йўқ бўлишидан қаъти назар, замонавийлик ва модернизм номи остида исломни бузишга қаратилган операциялар амалга оширилиши керак эди. Ушбу операция ғарб ориенталист марказларида тайёрланди. Мақсад - исломни ҳалигача жонли қилиб ушлаб турган асл пойдеворни йиқитиш. Бу эса салжуқийлар, темурий-бобурийлар ва усмонийлар юз йиллар мобайнида татбиқ этган аҳли суннат мусулмонлигидир.

Модернист илоҳиётчи, диншунос ва шарқшунослар бир хил режа бўйича бир овоздан “Анъанавий ислом тизими замонавий одамзотнинг талабларига жавоб беришдан узоқ” деган баҳона билан қарийиб 1400 йиллик ислом илм меросининг пойдевори бўлмиш Қуръон, Тафсир, Ҳадис, Ақоид ва Фиқҳ илмини қоралаш, камситишбузишянгилаш ва ўзгартириш ишига киришдилар. Буни ҳар турли иймоний, фиқҳий ва ахлоқий асосларни оёқости қилиш эвазига амалга оширишди ва оширишмоқда. Бундай сафарбарликда ғарб ориентализми, элита ва ғарб тақлидчилиги, секуляризм, моддиятчилик, исломий иймон ва ахлоқ заифлиги таъсирли бўлди.

Мана шундай фикрлловчилар орасида тўрт ҳақ мазҳабгагина эргашиш қашшоқ, авом халқ табақалари эътиқоди дея баҳоланиб, истеҳзо мавзуси бўлган. Ваҳийни инкор қилувчи Фазлурраҳмон деган диншунос кўкларга кўтарилиб, фикрлари аҳли суннатдан нафратланувчилар “иймони”га айланди.

Исро ва меърож воқеасини эгиб-буккан, масжиди Ақсони Қудусда эмас, кўкларда деб даво қилган, яна Исро ва Қибланинг ўзгаришига доир оятларни инкор этган М. Ҳамидуллоҳ деган шарқшунос (ва махфий хизматлар томонидан етиштирилганлар агентлар) ислом олими деб тақдим этилди. 

Ал-Азҳарнинг машҳур ва илк масон домлалари Жамолиддин АфғонийМуҳаммад Абдуҳ ва Рашид Ризо каби реформистлар мужаддид сифатида танитилди. 

Ватикан, Лондон миссионер ташкилотларидан ва Мадина Ваҳҳобий-Робита марказидан маош оладиган маҳаллий шарқшуносу диншунослар анъанавий нимаики бор бўлса, барчасини ҳозирги, янгиси билан алмаштиришга шунчалик уринмоқдаки, 150 йил аввал ёзилган барча диний асарлар ҳар бир янги нашрда асл нусхаларидан тобора узоқлашиб, замонавий шайхларнинг ён дафтарчасига айланиб бормоқда. 

Ҳозир мусулмон диёрларда пайдо бўлаётган янги  - "Қуръон мусулмонлиги", "ҳадиссиз дин", ҳадисларни инкор ёхуд қайта саралаш, Қуръоннинг "вақти ўтган" оятлари, динда плюрализм, "Бизга Қуръон кифоя" ва "Она тилида таржима Қуръон" каби диний оқимларнинг барчаси ғарб ориентализми (шарқшунослиги) белгилаб берган мақсадлар йўлида исломни заифлатиб, сохталаштириш ва бузишга қаратилган.