Пайғамбаримиз марҳамат қилдиларки: “Бир ерда вабо чиққанини эшитсангиз, у ерга борманг. Сиз яшаётган жойдан вабо чиқса, у ердан кетманг.”
Ҳазрати Оиша (родиаллоҳу анҳо) баён қилади: “Расулуллоҳ (алайҳиссалоту вассалом)дан таун касаллиги ҳақида сўрадилар. Пайғамбаримиз “У сиздан аввалгиларга Аллоҳ юборган бир азоб эди. (Энди) Уни Аллоҳ мўминларга раҳмат қилди. Таун тарқалган ўлкада бўлган бир қул ўзига Аллоҳ тақдир этган нарса юқишини билиб, савоб умидида сабр қилиб, у ерда қолса ва ташқарига чиқмаса, мутлақо унга шаҳид савобининг бир мисли берилади” деб жавоб бердилар.” (Бухорий, Тибб31, Анбиё 50, Қадар 15)
Ҳазрати Усома (родиаллоҳу анҳ) баён қилади: “Расулуллоҳ “Бир ерда вабо чиққанини эшитсангиз, у ерга борманг. Сиз яшаётган жойдан вабо чиқса, у ердан кетманг” деб марҳамат қилдилар. (Бухорий, Тибб 30, Анбиё 50, Хиел 13, Муслим, Салом 92,93,94,98,100, Термизий, Жаноиз 66, Муватта, Жоми 23)
“Лепра (олапес) хастасидан арслондан қочгандек қочинг.” (Бухорий, Мардо 19, Аҳмад бин Ханбал, Муснад 2/471)
“Олапес хастаси билан орангизда бир найза буйи масофа сақлаган ҳолда гаплашинг.” (Ромузул-Аҳодис), 2/471"
Асҳоби киром ҳар борада бўлганидек тиббий масалаларда ҳам Пайғамбаримизнинг тавсияларига сўзма-сўз амал қилганликлари ҳаммага маълум. Дарҳақиқат ҳазрати Умарга (родиаллоҳу анҳ) Шом сафари вақтида қўшин қўмондони Абу Убайда ибнул-Жарроҳ (родиаллоҳу анҳ) тарафидан Шомда вабо тарқалгани хабар берилганида ҳазрати Умар зудлик билан Асҳоби киромдан иборат илм ҳайъати тўплади. Пайғамбаримизнинг “юқумли хасталик бўлган жойга кирмаслик ва у ердан ташқарига чиқмаслик” ҳақидаги амрига бўйсуниб, Шомга бормасликка қарор қилганди.
Ҳадиси шарифда шаҳидларнинг 5 гуруҳга бўлиниши билдирилган. “Шаҳидлар 5 қисмдир: Таундан (вабо, холера) вафот этганлар, чораси топилмаган ички хасталиклардан вафот этганлар, ёнғинда ҳалок бўлганлар, сувда чўкканлар, қулаган нарсанинг тагида қолиб вафот этганлар.”
Бундай ҳодисаларда одамлар ожизликларини идрок этиб, кибрдан қутулмоқда. Аллоҳу таоло кибриё ва азамат соҳиби бўлиб, қулларининг кибрланиши асло рози бўлмайди.
Масаланинг яна бир бошқа жиҳати “Дарду бало каманд-и маҳбуб аст”, яъни дард ва бало севгилига отилган сиртмоқдир. Маълумки, Пайғамбарларга, Асҳоби киромга, олимларга ва авлиёларга кўплаб дардлар берилган. Шубҳасиз, иймонли кишига келган ғам-ташвишлар унинг гуноҳларининг авф этилишига ва даражасининг кўтарилишига сабаб бўлмоқда. Буни ёддан чиқармаслик лозим.
Сел, зилзила, қурғоқчилик ва шунга ўхшаш илоҳий мусибатларнинг гоҳи-гоҳида юз бериши Аллоҳу таолонинг чексиз неъматларига, лутф ва эҳсонига қарши исён қилганларни огоҳлантириш учундир. Даражаларнинг юксалиши каби сабаблардан ташқари, айбсиз кишига бало келмайди. Ҳар ким ўз жазосини олмоқда.
Бало келмас, қул йўлдан озмагунча,
Қазо келмас, Ҳақ таъоло ёзмагунча.
байти буни очиқча ифодаламоқда.
Асло зулм этмас қулига Худоси,
Ҳар кимнинг топгани ўз жазоси... байти ҳам жуда муҳимдир.