Шаъбон ойининг фазилатлари

Расулуллоҳ Шаъбон ойига жуда ҳурмат кўрсатар ва “Ё Рабби, Ражаб ва Шаъбон ойларини бизларга муборак қил ва бизни Рамазонга эриштир” деб дуо қилардилар. Оиша онамиз айтадики: “Расулуллоҳнинг ҳеч бир ойда Шаъбон ойидагидан кўп рўза тутганларини кўрмадим. Баъзан бутун Шаъбон ойини рўза тутиб ўтказардилар.”(Бухорий)

Шаъбон ойида нима учун кўп рўза тутиши сўралганида Пайғамбаримиз: “Шаъбон шундай фазилатли ойки, инсонлар бундан ғофил. Бу ойда амаллар оламларнинг Раббига арз қилинади. Мен ҳам амалимнинг рўзадор эканлигимда арз этилишини истайман” деб марҳамат қилдилар. (Насоий)

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинадики:

“Рамазон ойидан кейин энг фазилатли рўза Шаъбон ойида тутилган рўзадир.” (Термизий)

“Шаъбон ойида уч кун рўза тутган кимса учун Аллоҳу таоло Жаннатда бир жой ҳозирлайди.” (Эй ўғил илмиҳоли) 

Соғлиги заиф кимса Шаъбон ойининг 15идан кейин рўза тутмай, фарз бўлган Рамазони шариф рўзасига тайёрланиши яхши бўлади. Соғлиги жойида бўлган кимса эса, Шаъбон ойининг кўпини, ҳатто бутун ойни рўза тутиб ўтказиши мумкин. Барот кечаси Шаъбон ойининг 15-кечаси, яъни 14-Шаъбон тугаган куннинг кечасидир.

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Шу беш кечада қилинган дуо рад қилинмайди: Рағоиб кечаси, Барот кечаси, Жума кечаси, Рамазон ва Қурбон ҳайити кечалари.” (И.Асокир)

“Шаъбоннинг 15-кечасини ибодат билан кундузини рўза билан ўтказинг. У кечада Аллоҳу таоло “Авф истовчилар йўқми, авф этай. Ризқ истовчилар йўқми, ризқ берай. Дарди борлар йўқми, соғлик берай. Ким нима истаган бўлса, истагини берайин” деб марҳамат қилади. Бу ҳол тонггача давом этади.” (Ибн Можа) 

Бу кечани ғанимат билиб, тавба ва истиғфор этиш лозим. Қазо намозларини, Қуръони карим ўқиш керак. Айниқса, илм ўрганиш керак. Энг қийматли илм тўғри ёзилган илмиҳол (фиқҳ) китобларидир.