Савол: Аввобин деганлари қайси намоз ва қандай ўқилади?
Жавоб: Шом намозидан кейин ўқиладиган нофила намозга “Аввобин намози” дейилади. Бу намозни ўқиш мустаҳабдир. Олти ракат ўқилади.
Барчасини бир салом билан ёки икки ракатда бир салом билан ўқиш мумкин. Ҳар икки шаклда ҳам илк икки ракати шом намозининг суннати ўрнига ўтади. Бу намозни суннатни ўқиб бўлгандан кейин ҳам ўқиса бўлади. Икки ҳадиси шариф маоли:
“Шом намозидан кейин олти ракат намоз ўқиган кишининг гуноҳлари денгиз кўпигичалик бўлса ҳам авф этилади.” (Табароний)
“Шом намозидан кейин орада ёмон гап гапирмасдан олти ракат намоз ўқиш, ўн йиллик ибодатга тенгдир.” (Термизий)
Аввобин намозини ўқиётганда қазога ният қилинса, улкан савобларга эришиш билан бирга қазодан ҳам қутулган бўлади. Қазо қарзи бор киши қазога ният қилмай нофила бўлган аввобин намозини ўқиса, бу савобларга эриша олмайди. Чунки ҳазрати Али нақл қилган бир ҳадиси шариф қуйидагича:
“Фарз намоздан қарзи бор одамнинг нофила ўқиши туғиши яқинлашганда ҳомиласини тушириб олган хотинга ўхшайди. Энди бу аёлга ҳомиладор ҳам, она ҳам дейилмайди. Худди шу сингари бир одам фарз намозлари қарзидан қутулмагунча Аллоҳу таоло унинг нофила намозларини қабул қилмайди.”(Зоҳира-и фиқҳ, Футуҳ-ул-ғайб, 48)