Абҳар намози 4 ракатлик нофила намоздир. Иккинчи ракатдан кейин ташаҳҳудда ўтирганида аттаҳиётудан кейин солли-борик ҳам ўқилади. Ҳар ракатда бир фотиҳа, 10 марта Қадр сураси ўқилади. Рукуга кетишдан аввал 15 марта “Субҳоналлоҳи валҳамдулиллоҳи ва ло илоҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” тасбиҳи айтилади, сўнгра рукуга бориб, 3 марта “Субҳона роббиял азым” дегандан кейин яна 3 марта юқоридаги тасбиҳ айтилади. Кейин қавмада, яъни қаддини ростлаб яна шу тасбиҳ уч марта ўқилади. Саждага борилади, 3 марта “Субҳона робиял аъло”дан кейин юқоридаги тасбиҳ 5 марта айтилади. Сўнг иккинчи саждага борилади. Икки сажда орасида тасбиҳ айтилмайди. Қолган уч ракат ҳам мана шу тарзда ўқилади. Салом бергандан кейин ҳеч нарса сўзламай ўн марта Қадр сураси ўқилади. Сўнгра яна юқоридаги тасбиҳ 33 марта айтилиб, “Жазаллоҳу Муҳаммадан анна ма ҳува аҳлуҳу” дейилади.
Ҳазрати Умар “Бир мўмин абҳар намозини ўқигач, Расулуллоҳни тушида кўрмаса мен Умар эмасман. Қасам ичаманки, Аллоҳу таоло бу намозни ўқиган кишининг тилагини беради, гуноҳи қанчалик кўп бўлса ҳам барини авф этади, вафот этаётганида чанқамайди, қабрига гуллар тўшалади. Қабридан тураётганида эса бошига каромат тожи кийдирилади” деди. (Нофила ибодатларнинг савобига эриша олиш учун фарз намоздан қарзи, яъни қазоси бўлмаслиги керак.)
Ҳазрати Али “Расулуллоҳни кўргим келганда абҳар намозини ўқийман” деди. (Ширъа)