Идғоми малиғунна
Идғоми малиғунна ҳарфлари:
Танвин ёки сукунли нундан кейин идғоми малиғунна ҳарфларидан бири келса, идғоми малиғунна ҳарфлари шаддаланади ва ғуннали ўқилади.
Эслатма: Идғоми малиғунна бўла олиши учун идғом ҳарфлари билан сукунли нун бошқа калималарда бўлиши керак.
Идғоми билағунна (ғуннасиз идғом)
Идғоми билағунна ҳарфлари:
Танвин ёки сукунли нундан кейин идғоми билағунна ҳарфларидан бири келса, сукунли нун ўқилмайди, идғоми билағунна ҳарфлари шаддаланади ва ғуннасиз ўқилади.
Идғоми мислайн
Айни ҳарф биринчиси сукунли, кейинги ҳарф ҳаракатли бўлиб, бир жойда келса, идғоми мислайн бўлади. Ҳарфлар бир-бирига қўшилиб, шаддали ўқилади.
Сукунли нун ва мим ҳаракатли нун ва мим билан келганда идғоми мислайн ва идғоми малиғунна бўлади. Шаддали мим ва нун ҳарфлари ҳам бунга киради.
Идғоми мутажонисайн
Махражлари бир, сифатлари (талаффузлари) бошқа бўлган икки ҳарф бир-бирига қўшилиб кетганда идғоми мутажонисайн бўлади. Сукунли ҳарф ўқилмай, кейинги ҳарф шаддали ва идғомли ўқилади.
Идғоми мутажонисайн 3 гуруҳдир.
Эслатма: Ба ҳарфи билан мим ҳарфининг ўрни алмашмайди. Алмашса лаб ихфоси бўлади.
Идғоми мутақорибайн
Махражлари ва сифатлари (талаффузлари) бир-бирига жуда яқин бўлган икки ҳарфлар бир-бирига қўшилиб кетиб, идғоми мутақорибайн бўлади. Сукунли ҳарф ўқилмай, кейинги ҳарф шаддали ва идғомсиз ўқилади.
Идғоми мутақорибайн 2 гуруҳдир: