Ибодат мақсадида қилинадиган ҳар иккала тозалик ҳам бадан соғлигимиз нуқтаи назаридан жуда кўп фойдаларни иҳтиво қилмоқда. Бунинг ёнида руҳ соғлигимизга ҳам катта ижобий таъсир кўрсатмоқда. Илмий тажрибалар натижасида аниқланган беҳисоб фойдалардан баъзиларини қуйида билдиришни афзал кўрдик:
1.Кундалик ҳаётимизда қўлимиз тегмаган жой қолмагани каби қўлимизга ёпишмаган микроб ҳам қолмайди. Таҳорат олаётганда, қўл, юз ва оёқларни ювиш, ҳар турли тери-таносул касалликлари ва йиринглашнинг олдини олиш учун энг чиройли тадбир ва муҳофаза бўлмоқда. Чунки, микроблар ва паразит бактериялар инсон баданига асосан тери орқали дохил бўлади.
2.Нафас олиш системамизнинг посбони бўлган бурунни ювиш билан, у ердаги чанг ва микроб йиғиндиларини ҳам вужудимизга киритмасдан, бартараф қилган бўламиз.
3.Юзнинг совуқ сув билан ювилиши эса, юз терисини мустаҳкам ва соғломлаштириб, бошдаги оғриқ ва ҳорғинликни ҳам камайтмоқда. Айни пайтда, асаб ва қон томирларини ҳам ҳаракатга келтириб, баданни ҳамма вақт тетик тутмоқда. Давомли таҳорат олиб юрадиган қарияларнинг юзларидаги чирой ва гўзалликнинг кетмаслик боиси ҳам, шундадир.
4.Жинсий алоқа ва бошқа жунублик сабабларида, инсон вужуди катта энергия йўқотади. Сарфланган энергия натижасида, юрак уриш ва қон айланиш тезлиги ортади, нафас олиш ҳам кучаяди. Йўқотилган қувват билан бирга ҳорғинлик, ҳаракатсизлик ва ҳолдан тойиш каби дармонсизлик ҳис қилинади. Бунинг оқибатида кўпинча зеҳний фаолиятларнинг секинлашгани қайд қилинади. Бу вазиятда, ғусл олиш билан, вужуд ўзининг дастлабки ҳолига эришиб, тикланиш жараёнига киради. Баданни маълум оралиқларда ювиб туриш, вужуднинг таянч ва ўзини ҳимоя қилиш хусусиятларини ортиради.
5.Инсон организми нормал ҳолатда бир электростатик майдон билан ўралган бўлиб, ўша билан салбий оқимларга қарши ҳимояланиб туради. Вужуд соғлиги, бу майдоннинг мувозанати билан бевосита боғлиқдир. Ўша мувозанат, психологик ҳолларда, иқлим ўзгаришлари, кийим-ашёлар, кундалик ҳаёт шартлари, иш жойларидаги шароит ва жунублик натижасида бузилади. Ўша электростатик юк, инсоннинг асаби бузилганда тўрт баравар кучаяди. Жунубликдан кейин эса, нормал ҳолатдагидан ўн икки марта ошиб, руҳга салбий таъсир кўрсата бошлайди. Замонамизда, инфра-қизил нурлар ёрдамида текшириш натижасида, инсоннинг жинсий алоқадан кейинги ҳолати суратга туширилган ва натижа қуйидагича:
Бу ҳолатда олинган суратларда вужуднинг бутун юзасида ортиқча статик электрик табақалари вужудга келгани кўрилган. Ўша табақа, организмнинг тери орқали кислород алмашинишига тўсқинлик қилгани каби тери рангининг бузилиши ва тезда буришиб, қариб қолишига ҳам сабаб бўлиши аниқланган. Зарядланган бундай зарарли электрик табақасидан қутулиш учун вужудда игна учидек қуруқ жой қўймасдан ювиниш керак бўлади. Ана ўшанда сув зарралари вужуддаги электр майдонини олиб уни тупроқлайди ва танани янгидан нормал ҳолатга қайтаради. Бу нуқтаи назардан ғусл - тиббий жиҳатдан албатта бажарилиши керак бўлган вазифадир.
6.Таҳорат ва ғуслнинг организмдаги қон айланиш ва модда алмашиниш системалари устида ҳам каттагина мусбат таъсири аниқланган. Бу тур ибодатлар, яъни ғусл ва таҳорат амаллари, қон томирларидаги торайиш ва қаттиқлашишнинг олдини олмоқда. Таҳоратда, баданимизнинг ҳаётий муҳим нуқталарига тегиб, ўша нуқталарни уйғотувчи ва қўзғатувчи ҳаракатлар бор. Масалан: Лимфатик системанинг энг муҳим марказларидан бўлган бурун ичи (орқаси) ва ангина яъни муртак безлари, таҳорат ёки ғусл олинаётганда сув тегиши натижасида ҳаракатга келади ва фаолияти активлашади. Бундан ташқари бўйин ва чеккаларнинг ювилиши ҳам лимфа системасига ижобий таъсир кўрсатади. Таҳорат ва ғусл олиш орқали фаолияти тезлашадиган ва осонлашадиган лимфа натижасида лейкоцит деган ҳужумчи қон ҳужайралари вужудни зарарли унсурлардан муҳофаза қилади ва баданнинг чидамлилигини орттиради.
7.Сув топилмаган пайтларда тупроқ билан олинадиган таяммум ҳам вужуддаги ортиқча зарарли кучланиш ва зарядларни йўқ этмоқда, уни тупроқламоқда.