Савол: Маҳр нима? Динимизда унинг ўрни қандай?
Жавоб: Маҳр йигитнинг уйланаётган қизга бериши керак бўлган олтин, мол-мулк ёки манфаатдир. Маҳрнинг албатта олтин бўлиши шарт эмас. Ҳар қандай мол [уй, квартира, боғ, автомобиль, фабрика] ёки бир манфаат ҳам бўлиши мумкин. Тул (бева) аёлга уйланган эркак ҳам маҳр беради.
Маҳрни келишмасдан ўқилган никоҳ ҳам саҳиҳ. Лекин ундай қазиятда, уйлангандан кейин эркакнинг аёлига маҳр-и мисл бериши керак.
Бир қиз ёки аёл турмуш қураётганда “Менинг никоҳим маҳрсиз бўлсин” деб айтолмайди. Бир маҳрни келишиб оладилар. Бу маҳр аёлнинг ҳаққи бўлганидан кейин буни олмасдан эрига ҳадя қилиши мумкин. Бу жуда катта савоб.
Аёли маҳрини "сов5а қилдим, ҳалол қилдим" деганидан кейин уни энди қайта талаб қила олмайди.
Никоҳда маҳр ҳақида келишилмаган бўлса, тўйдан олдин қизга берилган тақинчоқлар бунинг ўрнига ўтади. Йигит унаштириш маросими учун юборган нарсаларим маҳр эди деса, қиз ҳадя, совға эди деса, егуликлар ҳадя ўрнига ўтади. Бошқа нарсалар маҳр бўлади.
Маҳр икки турлидир: Маҳри муъожжал ва маҳри муажжал. Ҳар иккала маҳр никоҳда билдирилмаган бўлса, маҳр-и мисл берилиши керак. Маҳри мисл - қизнинг ота томонидан қариндошларидан тенгдош қизларнинг никоҳида берилаётган маҳр миқдоридир.
Маҳри муъожжал:
Муъожжал - ожил, шошилинич деганидир. Бу ерда зудлик билан берилиши керак бўлган маҳр демакдир. Ушбу маҳр тариқасида бир билагузук, сирға, музлатгич ва бошқа нарсалар берилиши мумкин. Шошилинчлиги шундаки, бу маҳрни никоҳ ўқилганидан кейин дарров бериш вожиб бўлади. Яъни чимилдиққа киришдан аввал берилади. Маҳри муъожжални кечиктириш жоиз эмас. Келин ажрашишга сабаб бўладиган бир иш қилса, масалан муртад бўлса, ҳурмат-и мусоҳарага сабаб бўлса, унда маҳри муъожжал берилмайди. Эркак талоқ қўйса ёки ажрашишга сабаб бўладиган иш қилса, унда ярми берилади.
Келинга тақилган тақинчоқлардан қайси бирининг маҳри муъожжал эканлиги маълум бўлиши лозим. Никоҳ ўқилаётганда “маълум бўлган” дейилади. Маълум бўлмаса, маълум бўлган дейиш нотўғри бўлади. Энг қулай йўли худди маҳри муажжалдек маҳри муъожжални ҳам аниқ ҳисоблаб, "фалон маҳри муажжал ва фалон маҳри муъожжал билан" деб никоҳ ўқиш керак. Тарафлар маҳри муъожжални аниқлаб олган бўлса ҳам, никоҳ маросимида бегоналар олдида айтгилари келмаса, никоҳ ўқилаётганда “ораларида маълум бўлган маҳри муъожжал билан...” деб кетилади. Келгусида ажрашадиган бўлса, тақилган тақинчоқларнинг қайси бири омонат, қайси бири ҳадя, қайси бири маҳри муъожжал эканлиги маълум бўлиши керак.
Маҳри муажжал:
Дарров берилмайдиган кейинчалик берилиши керак бўлган маҳр деганидир. Эр-хотин иккови ҳилват қилиб, ёлғиз қолган бўлса ёки иккисидан бири ўлса, маҳри муажжалнинг берилиши вожиб бўлади. Аёли истаган вақтида беради. Агар истамаган бўлса, иккисидан бири ўлганида берилиши вожибдир. Аёли вафот этганида эри аёлининг меросхўрларига беради. Эри вафот этганида қолдирган меросидан аёлига ажратиб берилади. Маҳр бошқа нарса, қалин пули деганлари бошқа нарсадир. Маҳр - шариат талаб қилган қиз ҳақи бўлса, қалин пули одатлар бўйича шаклланган қизнинг баҳоси бўлиб, қалин пули талаб қилиш ва олиш ҳаромдир.
Ажрашганда агар эр-хотин чимилдиққа кириб (жимо қилиб) улгурган бўлса, маҳри мужжал тўлиқ, ҳали киришмаган бўлса, ярми берилади. Бир ояти карима маоли: “Қўл текказилмаган аёлингиздан ажрашганингизда маҳрнинг ярмини беринг.” (Бақара, 237)
Никоҳ ўқилаётганида маҳр айтилса-ю лекни, қанча миқдори муъожжал эканлиги билдирилмаган бўлса, одатга ва аёлининг мисли бўйича, бир қисми муъожжал қилиб белгиланади. Никоҳ ўқилаётганда маҳри муажжалнинг маълум бир вақтда берилишини шарт қилиб қўйиш жоиз. Ажрашадиган бўлса, маҳрнинг тўланиш муддати кутилади. Тўлаш муддати аниқ бўлмаса, ажрашаётганида дарров тўлайди. (Фатавойи ҳиндия)
Исломиятда маҳр пули уйланиш учун эмас. Оиланинг бахтли бўлиши, аёлнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, дин жоҳили ахлоқсиз эркакнинг қўлида ўйинчоқ бўлмаслиги учундир. Маҳр пулини бериш ва фарзандларининг нафақа пулларини ҳар ой тўлаш қўрқувидан эркак аёлига ҳар баҳона билан талоқ бера олмайди. Бу қўрқув бўлмаган жойларда судлар ажрашиш аризалари билан тўлиб-тошиб ётади. Шунинг учун турмушга чиқадиган қизнинг исломнинг гўзал ахлоқини ва аёлга берган қадр-қийматини биладиган ҳамда буларга аҳамият берадиган эркакдан оз миқдода, бундай бўлмаганлардан эса кўп миқдорда маҳр талаб қилиши афзал.
Маҳр пули аёл учун суғуртадир. Эркак қийналиб тўлайдиган ёки умуман бера олмайдиган бир маҳр билан турмуш қурган аёлдан умрбод ажраша олмайди. Ажрашадиган бўлса, моддий аҳволи жуда ёмонлашади. Маҳр бериш қўрқуви эркакнинг яхши муносабатда бўлишини ҳам таъминлайди. Агар эркак маҳр пулини бериб, ажрашадиган бўлса, аёлнинг ҳеч кими бўлмаса ҳам бу маҳр пули билан кун кечира олади. Имкони бўлган эркакнинг солиҳа қиз ёки аёлга кўп маҳр бериши яхши бўлади. Ҳабаш императори Нажоший Умми Ҳабиба волидамиз билан Пайғамбаримизнинг никоҳлари ўқилганида маҳр сифатида 2 килограмга яқин олтин берганди. (Насоий)
Маҳр келишилмасдан ўқилган никоҳ ҳам саҳиҳ бўлади. Лекин кейин маҳр-и мисл бериши керак. Маҳрнинг устки чегараси йўқ. Лекин энг ками 5 грамм олтиндир.
Ажрашган аёлига маҳр пулини бермаслик қул ҳаққини поймол қилиш бўлиб ҳисобланади. Бермаса, охиратда азоби жуда шиддатли бўлади. Қуръони каримда маолан буюриладики:
“Аёлларга маҳрларини чин кўнгилдан беринг. Ўз розиликлари билан маҳрнинг бир қисмини сизга ҳадя қилса, сизлар уни пок ва муборак билиб еяверинглар.” (Нисо, 4)
Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:
“Маҳр бермаслик нияти билан уйланган киши қиёматда ўғрилар қаторида тирилтилади.” (Р. Носиҳин)
“Аёлидан ажрашиб, маҳрини бермаслик ҳаромдир.” (Ҳаким)
“Маҳр сифатида ҳеч бўлмаса бир узук беринг.” (Муслим)
“Маҳр пули хайрли молдир.” (Дайламий)
“Энг яхши маҳр осон берилган маҳрдир. Маҳрда қулайлик кўрсатинг. Кўп маҳр сўраш душманликка сабаб бўлади.” (Абдурраззоқ)
Эр-хотин орасида бўлган шарий хилват, бегона аёл билан бўлган ҳаром хилватга ўхшамайди. Ёнларида ҳиссий ёки шарий ёхуд табиий жинсий алоқага моне бўлган сабаб бўлса, шарий хилват ҳосил бўлмайди. Иккисидан бирининг хаста бўлиши, эҳромли бўлиши, фарз намозда, Рамазон рўзасида бўлиши, аёлнинг ҳайз ёки нифос ҳолида бўлиши, ёнларида ақлли [7 ёшли] бир боланинг бўлиши бу хилватга моне бўлади. Лекин оқил-болиғ бўлмаган бола ҳаром бўлган хилватга моне бўлмайди. (Мазоҳиби арбаъа)
Бир қиз билан йигит никоҳланиб, сўнгра ажрашишса, шарий хилват ҳам бўлмаса, маҳрнинг ярмини беради. Хилват бўлган бўлса, маҳрни тўла беради.
Чимилдиққа кирмаган ва хилватда қолмаган қиз бир марта талоқ олганида, боин [қатъий ажрашган] бўлади. Йигитнинг унга дарров ярим маҳрини бериши лозим ва иддат муддати кутмайди. Ажрашган куниёқ бошқасига турмушга чиқиши мумкин.
Савол: Маҳр белгиланмасдан ўқилган никоҳ саҳиҳми?
Жавоб: Никоҳ саҳиҳ бўлади. Кейинчалик ҳам келишиб олишлари мумкин. Агар келишмасдан эркак маҳр бермаса, маҳр-и мисл бериши вожиб бўлади. Яъни қизнинг отаси тарафидан қариндош бўлган тенгдош қизлар турмушга чиққанда одатда қанча маҳр оладиган бўлса, бунга ҳам шунча берилади. Умуман бермаса, қул ҳаққини еган бўлади. Лекин аёл истаса, оладиган маҳрини эрига ҳадя қилиши мумкин.
Савол: Уйланаётганимда бўлажак аёлимга ҳижобли ва намозхон бўлишини шарт қўшдим. Ўранмаган қиз ҳолида таклиф қилдим. У ҳам қабул қилгач турмуш қурдик. Сўнгра кийиниб, ҳижобда юришни рад этди, намозни ташлади. “Мусулмонликни қабул қилмайман” деди. Мени ташлаб кетди. Яъни ажрашдик. Энди унга маҳр қарзимни беришим керакми?
Жавоб: Бериш керак эмас. Чунки аёлнинг муртад (кофир) бўлиши ёки ҳурмат-и мусоҳарага қасдан сабаб бўлиши каби аёл айби билан ажрашишда маҳр бериш керак эмас. Агар берган бўлса, эркак барчасини қайтариб олади.
Савол: Тўйдан аввал қизга олтин билагузук ва шу кабилар берилади. Никоҳда маҳр келишилмаса, булар маҳр ўрнига ўтадими?
Жавоб: Ҳа, ўтади.
Савол: Бева аёлга уйланган эркак ҳам маҳр берадими?
Жавоб: Ҳа, беради.
Савол: “Саодати абадия” китобида никоҳ ўқилаётганида “Фалон маҳри муажжал ва ораларида маълум бўлган маҳри муъожжал билан” дейилиши билдирилган. Агар маҳри муъожжал ораларида маълум бўлмаса, яъни бу ҳақида умуман келишилмаган бўлса ҳам шундай дейиладими?
Жавоб: Йўқ. У пайтда ҳар икки маҳрни ҳам маълум қилиш лозим. Маҳр келишилмасдан ўқилган никоҳ саҳиҳ бўлса ҳам тўғриси буларни аввалдан белгилаб олишдир. Белгиланмаган бўлса никоҳдан кейин белгиланади.
Савол: Маҳри муъожжалнинг энг кўп ва энг кам миқдори қанча?
Жавоб: Кўплигининг бирон чегараси йўқ, келишувга боғлиқ. Энг кам миқдори эса 5 грамм олтиндир. Агар никоҳда маҳр келишилмаган бўлса, унда эрнинг маҳр-и мисл бериши вожиб. Маҳри мисл қизнинг отаси тарафидан қариндош бўлган тенгдош қизларга никоҳда бериладиган маҳр миқдоридир. Энг ками 5 грамм олтин бўлади.
Маҳр келишилмасдан, ҳатто маҳр бермаслик шарти билан ўқилган никоҳ саҳиҳ бўлса ҳам, шарт фосид бўлади. (Саодати абадия)
Маҳр икки қисм бўлади:
a) Маҳри муъожжал: Никоҳ ўқилгач, берилиши вожиб бўлади. Чимилдиқдан киришдан олдин берилиши керак. Аёл (завжа) мана шу маҳри муъожжални олмагунча, тўйни, хилватни ва бирга сафарга чиқишни рад этиши мумкин.
б) Маҳри муажжал: Қуйидаги уч нарсадан бири ҳосил бўлганда берилиши вожиб бўлади:
1. Хилват.
2. Жинсий алоқа.
3. Иккисидан бирининг ўлими. Аёл ўлганида маҳр аёлнинг ворисларига берилади. Эри ўлса, меросидан аёлига маҳрини ажратиб берилади. (Китоб-ул-фиқҳ алал-мазоҳиб-ил-арбаъа)
Савол: Кўп маҳр талаб қилиш яхшими?
Жавоб: Маҳр турмушга чиқаётган қизнинг суғуртасидек нарса. Маҳрни кўп сўраса, эри оддий нарсалар учун аёлига талоқ қўя олмайди. Ишонч кам бўлган йигитдан маҳрни кўп сўрашнинг зарари йўқ. Аёл истаган вақтида маҳрини эрига ҳадя қилиши мумкин. Шунинг учун маҳрни кўп сўрашнинг бирон зарари йўқ.
Солиҳ, ишончли йигитга турмушга чиққан қиз кўп маҳр сўрамаслик керак. Бир нечта ҳадиси шарифнинг маоли қуйидагича:
“Энг яхши маҳр осон тўланадиган маҳрдир.” (Ҳаким)
“Маҳрда қулайлик кўрсатинг. Кўп маҳр сўраш душманликка сабабдир.”(Абдурраззоқ)
Ҳазрати Умар айтдики: “Маҳрни кўп сўраманг. Маҳрни кўп олиш фазилат бўлганида Расулуллоҳ буни қилардилар.” (Термизий)
Бир аёлнинг маҳри бир жуфт пойабзал эди. Жаноби Пайғамбаримиз бу аёлдан маҳридан мамнун ёки норози эканлигини сўрадилар. Аёлнинг мамнун эканлиги билдирилганда Пайғамбаримиз ҳам севиндилар. (Термизий)
Савол: Турмушга чиқишда маҳри муажжал сифатида нималарни сўраш мумкин?
Жавоб: Олтин, кумуш, қоғоз пул ёки ҳар қандай бир манфаат сўраш мумкин. (Китоб-ул-фиқҳ алал-мазоҳиб-ил-арбаъа)
Аёл маҳр сифатида Қуръони карим ўргатишини ҳам сўраши мумкин. Бир уй ёки автомобиль ҳам сўраши мумкин. Эрининг майда-чуйдани баҳона қилиб, талоқ қўйишининг олдини олиш мақсадида маҳрни кўп миқдода талаб қилиш афзал.
Исломиятда маҳр пули уйланиш учун берилмайди. Оиланинг тинч-тотув давом этиши, аёлнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, диндан бесавод эрнинг қўлида ўйинчоқ бўлмаслиги учун берилади. Маҳр пулини бериш ва фарзандларининг нафақа пулларини ҳар ой тўлаш жавобгарлиги эрнинг аёлига ҳа деб "талоқсан" дейишининг олдини олади. Шунинг учун турмушга чиқадиган қизнинг, ислом ахлоқидан ва аёл ҳуқуқларидан хабардор ҳамда буларга аҳамият берадиган йигитдан кам миқдорда, ундай бўлмаган йигитдан эса, кўп миқдорда маҳр сўраши афзал. (Саодати абадия)
Савол: Баъзи одамлар: “Фақир қиз никоҳида нисоб миқдоридан кўп маҳр сўралса, қиз эртага қурбон сўя олмагани учун гуноҳга ботади. Шунинг учун нисоб миқдоридан ортиқ маҳр талаб қилиш орқали қизга зулм қилинган бўлади” дейди. Кўп маҳр сўраш билан қизга зулм қилинган бўладими?
Жавоб: Маҳрни кўп сўраш билан зулмнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аёл оладиган маҳрни ўз мулки нисобига қўшади, лекин пули бўлмаса закот бермайди, қурбон ҳам сўймайди. Шунинг учун на гуноҳга ботади, на зулмга учрайди. Қурбон сўядиган даражада пули бўлса, қурбон сўйиб, савобига эришади. Аёл савобга эришгани учун унга зулм қилинган бўлмайди. Аксинча қўлида нисоб миқдори пули ёки олтини бўлмагани ҳолда маҳрда оладиганини нисобга қўшгани учун бой бўлганлигидан сўйган қурбонига вожиб савоби ёзилади. Бу эса катта неъматдир. Шу жиҳатдан кўп маҳр сўрашнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Аксинча бу ерда аёл учун моддий ва маънавий фойда бор.