Савол: Никоҳ қандай янгиланади?
Жавоб: Никоҳни янгилаш дегани янгидан никоҳ ўқитиш дегани. Буни бир имомнинг назоратида бажариш шарт эмас. Бир одамнинг ёлғиз ўзи никоҳ янгилашда кифоя қилмайди. Эр ва аёлининг икки эркак ёки бир эркак билан икки аёл гувоҳ ёнида никоҳини янгилашлари лозим. Қулайлик бўлиши учун никоҳини янгилашга аёлидан ваколат олиш керак.
Никоҳ янгилаш учун аёлидан ваколат олганидан кейин икки эркак гувоҳ ёнида “Бурундан никоҳимда бўлган аёлимни у тарафдан вакил сифатида ва ўз тарафимдан асл сифатида ўзимга никоҳладим” дейилса, никоҳ янгиланган бўлади. Агар бошида ўқилган никоҳ саҳиҳ бўлмаса, бу никоҳи саҳиҳ бўлади. Эри аёлидан ваколат олмасдан, аёлисиз гувоҳлар олдида никоҳини янгилай олмайди.
Аёлининг никоҳ янгилаш учун эрига “Никоҳимизни ўқитиш учун сизни вакил қилдим” дейиши кифоя. Вакиллигини бекор қилмагунича, умри давомида ушбу ваколати яроқли бўлади. Ваколат бераётганида гувоҳ керак эмас.
Аёлидан ваколат олиб, таждиди иймон ва таждиди никоҳ дуоси, фосиқ бўлса ҳам икки мусулмон гувоҳ ёнида ўқилса, бу икки киши ҳам бу дуонинг никоҳ янгилаш дуоси эканлигини билса, никоҳ янгиланган бўлади. Икки эркак ёки бир эркак билан икки аёл бўлмасдан, фақатгина бу дуони ўқиш билан никоҳ янгиланмайди.
Эркак ва аёл гувоҳларнинг мусулмон, ақлли ва балоғатга етган бўлишлари шарт. Никоҳи янгиланадиган эркак ва аёлни ҳам танишлари лозим. Бобо, буви, ота-она, амаки-амма, тоға-хола, фарзанди, невараси, ака-укаси, жияни ҳам гувоҳ бўлиши мумкин.
Агар масжидда имом таждиди иймон ва никоҳ дуосини жамоат билан бирга ўқиса, жамоат бир-бирига гувоҳ бўлиб, никоҳлари янгиланган бўлади.
Таждиди иймон ва таждиди никоҳ дуоси қуйидагича:
“Аллоҳумма инни уриду ан ужаддидал имона ван-никоҳа таждидан би қавли ла илоҳа иллаллоҳ Муҳаммадун расулуллоҳ.”
Савол: Эр-хотин иккаласининг ҳам ваколатини олган киши улар йўқлигида қандай никоҳ янгилайди?
Жавоб: Никоҳ янгилаш бу янгидан никоҳ ўқитиш деганидир. Вакил никоҳлари янгиланадиган эр-хотинни танийдиган икки эркак мусулмон гувоҳ ёнида “Мен вакили бўлган фалон аёлни мен вакили бўлган фалон кишига завжаликка бердим” деса, никоҳлари янгиланган бўлади.
Савол: “Шофеъий мазҳабида никоҳ янгилаш йўқ” дейилади. Шофеъий мазҳабида одам куфрга тушмайдими? Никоҳини янгиламаса, никоҳсиз яшайдими?
Жавоб: Шофеъий мазҳабида ҳам никоҳ янгилаш бор. Шофеъийда никоҳ ўқитиш Ҳанафий мазҳабидан фарқ қилганидек, никоҳини янгилаш ҳам бошқача. Фарқли бўлгани учун “Никоҳ янгилаш йўқ” дейилмайди. Никоҳ янгилаш, янгидан никоҳ ўқитиш деганидир. Динга зид бир иш қилган ёки сўз сўзлаб, куфрга тушган Ҳанафий мазҳабидаги киши тавба қилиб, таждиди иймон қилганидан кейин аёлидан ваколат олиб, аёлини танийдиган икки эркак гувоҳ ёнида никоҳини янгилай олади. Ёки бу икки гувоҳ ёнида “Бурундан никоҳимда бўлган аёлимни у тарафдан вакил сифатида ва ўз тарафимдан асл сифатида ўзимга никоҳладим” деса, никоҳи янгиланган бўлади. Шофеъий мазҳабида эса, аёл эрига никоҳини янгилаш учун ваколат бера олмайди. Никоҳ янгилашда аёлнинг отаси қатнашиши шарт. Икки солиҳ эркак ёнида никоҳини янгилаши мумкин. Бундан ташқари, Шофеъий мазҳабида куфрга сабаб бўлган нарсага иддат муддати ичида тавба қилса, таждиди никоҳ ҳожат бўлмайди.