Ким эканинг эмас, ким билан бирга эканлигинг муҳим

Иймоннинг шарти олтидир, булар ишонилиши керак бўлган нарсалардир. Бу олти шартга ишондим дейиш билан ҳосил бўлган иймоннинг давомли бўлиши учун бошқа нарсалар ҳам даркор. Масалан, ибодатлар иймондан парча бўлмаса ҳам, фарз эканлигига инониш иймондандир. Бир киши, намознинг фарз эканлигига ишонмаса иймони бўлмайди.

Бундан ташқари иймоннинг тамали ва энг муҳим аломати бўлган, яна бир асосий шарти борки, ҳубб-у филлаҳ ва буғд-у филлаҳдир. Яъни Аллоҳу таолонинг севганларини севиш ва Аллоҳу таолонинг севмаганларини севмасликдир. Чунки ҳадиси шарифда, дунёда бир-бирини севганлар, охиратда ҳам бирга бўлишади деб марҳамат қилинган. Аллоҳу таолонинг севгили қулларини севганлар, сўнгги нафасида иймон билан жон топширадилар. Маҳшар ерида ҳам севганларининг ёнида ҳашр этилиб, охират хаётида бирга бўлишади. Шунинг учун кимни севиб, кимни севмасликни яхшлаб ўрганишимиз лозим. Ким эканлигимиз эмас, ким билан бирга эканлигимиз муҳимдир.

Бир киши ибодатларини адо килиш билан бирга Аллоҳу таолонинг севмаганларини ҳам севса, масалан Абу Жаҳлни севса, бу киши жаҳаннамга кетади. Чунки ҳадиси шарифда жаноби Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай марҳамат қилганлар. Ҳар бир одам севганининг ёнида бўлади. Демак инсон дунёда севган кишиларига диққат қилиши керак. Бу севиш ва севмаслик шахсий манфаати учун эмас, Аллоҳу таолонинг розилиги учун бўлиши лозим. Севиш ва севмаслик қалб билан бўлади, бадан билан эмас. Олов билан порох бир ерда бўлмаганидек, икки зид севги ҳам бир ерда бўлолмайди. Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) севмаган одамини севолмаймиз. Бу севги эса, қалбда ўз-ўзидан ҳосил бўлади. Илм билан қлга киритилмайди. Сўнгги нафасдаги иймон мана шу муҳаббатга боғлиқ.

Шунинг учун улуғларимиз “Инсон севадиган кишисини яхшлаб танлаб, шунга кўра севиши керак” деганлар.

“Севаман” деган бир киши, севгилисининг душманлари билан орасини узмагунича, унга мунофиқ, яъни ёлғончи дейилади. Ошиқлар севгилиларининг девонаси бўлиб, уларга зид ҳеч нарса қила олишмайди. Қарши чиққанлар билан келишолмайди. Икки зид нарсанинг севгиси бир қалбда, бир ерда бўлиши мумкин эмас. Икки зид нарсадан бирини севиш, бошқасини севмасликни талаб қилади.

Аллоҳу таоло Исо алайҳиссаломга: “Агар ерларда ва кўкларда бўлган бутун махлуқларнинг ибодатларини қилсанг ҳам, дўстларимни севмагунча ва дўст бўлмаганлардан узоқлашмагунча, ҳеч фойдаси бўлмайди”, Мусо алайҳиссаломга ҳам: “Эй Мусо! Дўстларимни мен учун севдингми ва севмаганларимдан мен учун узоқлашдингми?” деб буюрди.  Ҳар мусулмон Аллоҳу таолонинг севмаганини севмаслиги, исломиятга боғланганларни севиши керак. Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) “Ибодатларнинг энг афзали, мусулмонларни мусулмон бўлгани учун севиш, кофирларни кофир бўлганликлари учун севмасликдир” деб марҳамат қилдилар.

Муҳаббат бу – севгилисининг дўстларини севиш, дўст бўлмаганларини севмасликдир. Бу севиш ва севмаслик, содиқ бўлган ошиқларнинг қўлида ва иродасида эмас. Уринмасдан, заҳмат тортмасдан, ўз-ўзидан ҳосил бўлади. Дўстнинг дўстлари кўзига гўзал ва дўст бўлмаганлари жирканч кўринади. Дунёнинг гўзал кўринишига алданганларда пайдо бўлган муҳаббат ҳам, буни талаб қилади. Севаман деган бир киши, севгилиси севмаганларидан узоқлашмагунча сўзига ишонилмайди. Унга мунофиқ, яъни ёлғончи дейилади.

Аллоҳу таоло севмаган одамларни севиш, инсонни Аллоҳу таолодан узоқлаштиради. Табарри этмагунча, тавалли бўлмайди. Яъни узоқлашмагунча, дўстлик бўлмайди.

Инсон кимни севса, ҳар доим шу ҳақида гапиради. Аллоҳу таолонинг авлиё қулларидан муборак бир зот ҳар доим устози ҳақида гапиргани учун, бири “Сиз устозингизни шунчалик севасиз, сиз ундан нима ўргандингиз?” деганида, У муборак зот айтдики: “Фақат битта нарса ўргандим, шу менга етарли бўлди” деб жавоб берди. “Кимлар севилиб, кимлар севилмаслиги.”

Мавлоно Холид-и Бағдодий ҳазратлари хам “Ҳақ эшигида аҳил ва ноаҳил тенгдир” деган. Дунёдалигида бир-бирини севганлар айни ерда ҳашр бўлгач, буларнинг орасида жаннатий бири бўлса, унинг ҳурматига бу гуруҳдаги  ҳамма афв этилиб, сен булардан эмассан дея ортга қайтарилмас экан... Бу биз учун буюк муждадир. Дунёда ҳам бир инсон ҳақида қарор бериш учун дўстларига қаралади, кимлар билан бирга эканлигига боқилади... Шундай экан, ким эканлигимиз эмас, ким билан бирга эканлигимиз муҳимдир.

Мушриклар Пайғамбаримизга “Ҳақ пайғамбар эканлигингни иддао қиляпсан, қани бизга бир бало келсин, кўрайлик” дейишди. Пайғамбаримиз марҳамат қилдиларки: “Орангизда мен борман, мен бор эканман бало келмайди.” Улуғлар айтдики: “Олимлар Пайғамбаримизнинг ворисларидир. Ворислик хар борада бўлгани учун олимлар бўлган ерига ҳам умумий бало келмайди.” Бу улуғлар бўлган ерлар маънавий сиғиноқдир. Пайғамбаримиз вориси бўлган бу мустасно зотлар ҳар борада бўлганидек, бу хусусда ҳам биз учун буюк нематдир. Худди қоронғу кечада юлдузлар осмонда порлаганидек, бу муборак инсонлар бўлган ерлар ҳам шундай порламоқдадир. Бу улуғларни севганлар, уларга ўхшашга ҳаракат қиладилар, уларнинг ахлоқи билан ахлоқланишга, улардан илм олишга уринадилар, уларнинг ҳолларига етишишга ҳаракат қилишади. Шу сабабли дунёда экан, бу улуғларнинг теварак-атрофи ахлоқ ва фазилат жиҳатидан юксак инсонлардан ташкил топган, маданият чўққига чиққан жойлар бўлганидек, У муборак инсонларнинг атрофидаги севганлари ҳам охиратда бирга бўлишади. Зеро ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Дунёда бир-бирини севганлар, охиратда ҳам бирга бўлишади.” У ҳолда, ким эканлигимиз эмас, ким билан бирга эканлигимиз муҳимдир.

Бир улуғ зот айтдики: “Агар Аллоҳу таоло менга бу хизматларим туфайли (рози бўлиб) жаннатини эҳсон этса, маҳшарга қайтиб талабаларимнинг хаммасини тўплаб, ўзим билан оламан.” Бир талабаси сўрабди: “У ер – маҳшар, жудаям одам кўп бўлади, Аллоҳу таоло сақласин, бир талаба у ерда йўқолиб қолса, инсонлар бир-бирига ўхшайди, унга нима бўлади?” У зот “Инсонларнинг ишлари аралаш-қуралаш, хатоли бўлади, аммо Аллоҳу таолонинг ишида хато бўлмайди. Ким кимни севса, шу билан бирга бўлади (магнит нинани тортганидек)” деб жавоб берди. Шундай экан, ким эканлигимиз эмас, ким билан бирга эканлигимиз муҳимдир.

Иймон жудаям нозик бўлади, бир калима билан келади, бир калима билан кетади... Бир одамнинг чўнтагида қимматбаҳо жавоҳир бўлса, ҳеч ким ўғирламасин деб ҳеч бир ерга қолдирмайди. Доим уни ўйлаб, ҳеч ҳам хаёлидан чиқармайди. Уни ҳеч ким ўғирламасин дея хаёлида фақат уни қўриқлаш бўлади. Аслини олганда бу дунё молийдир, ўғирланса нима бўлади-ю, ўғирланмаса нима бўлади. Аммо иймон кеттими, маазаллоҳ! Бутун саодатлар кетади, бутун фалокатлар келади. Бир улуғ зот айтдиларки: Бу иймонни муҳофаза қилиш, фақатгина бу иймонни муҳофаза қилганлар билан бирга бўлиш билан мумкин. Имоми Раббоний ҳазратлари дунёнинг жирканчлигини тушунтириб: Ҳаромлардан, гуноҳлардан тийилиш дунёдан тийилишдир. Бунчалик қимматбаҳо иймонни қандай муҳофаза қилиш мумкин. Уни муҳофаза эта олиш учун нима қилиш керак? Айтадилар: “Уни муҳофаза қилганлар билан бирга бўлиш керак.” Якка ўзингиз бегоналар билан қолсангиз қутула олмайсиз, чунки инсоннинг ахлоқи юқумлидир. Ёмон ахлоқ ҳам юқумли, яхши ахлоқ ҳам... Шунинг учун яхши одамлар билан бирга бўлиш қутулиш аломатидир. Шундай экан, ким эканлигимиз эмас, ким билан бирга эканлигимиз муҳимдир.

Кўп одамларнинг ҳақиқатни кўра олмаслигининг сабаби кўзидадир. Кўзига ишонган одам, муборак бир зотнинг кийимига, касбига қараб адашади. Унга қулоқ солмайди ва фойдалана олмайди. Бошидаги кўзга эмас, қалбдаги кўзга тобе бўлиш лозим. Қалбдаги кўз тўғри-хатони ажратади, кимнинг севилиб, кимнинг севилмаслиги керак эканлигини билади. Ҳақни ҳақ, ботилни ботил билади... Ҳеч кимнинг касбига ё кийимига қараб қарор берилмайди, ишига қаралади, айтаётган сўзларини қаердан, қайси китобдан олганига қаралади. Таннинг озиғини яхшилаб танлаганимиздек, руҳ озиғини ҳам яхшлаб танлашга мажбурмиз. Танга зарарли озуқа берган дунёсини қўлдан бой беради, лекин руҳига зарарли озуқа берган охиратини маҳв қилади. Ифлос қувурдан шифо келмайди. Сувнинг булоғи ҳам, ўтган йўллари ҳам тоза бўлиши шарт. Пайғамбаримизга (алайҳиссалоту вассалом), Абу Бакрнинг (родиаллоҳу таоло анҳ) назари билан қараганлар билан Абу Жаҳлнинг назари билан қараганлар, албатта, фарқлидир. Агар инсон бу зотларга, бу бузуқ назар билан боқса, қалби кўр бўлади. Агар муборак зот деб боқса, қалб кўзи очилади. Агар Аллоҳу таоло бир қулига ҳидоят насиб қилган бўлса, унга аҳли суннат этиқодини берган бўлса, унга севган қулини танитган бўлса, бу кўр қалб билан бўлмайди. Бу қалб кўзи билан бўладиган иш. Демак, бу одамнинг қалб кўзи очиқ. Қалб кўзи ҳақни ботилдан ажратиш учундир, учиш-учириш учун эмас, буни яхшлаб англаб олиш керак... Энг қийин иш ҳакни ботилдан айира олишдир. Пайғамбаримизнинг ҳам дуоси бор (алайҳиссалоту вассалом) “Ё Рабби, менга ҳақни ҳақ, ботилни ботил қилиб кўрсат.” Бир одам ҳақ нарсага ботил дея ҳужум қилса, ботилни ҳақ дея ёпишса, маҳв бўлади. Пайғамбаримиз, умматим етмиш уч фирқага айрилади, етмиш иккиси йўлдан адашиб, фақат биттаси ҳақ йўлда қолади, деганлар. Бу етмиш икки фирқа жаҳаннам оловига ташланади, эътиқоди бузуқ бўлгани учун жаҳаннамга тушади. Олов бу ифлосликларнинг тозаланиши учун, лекин Пайғамбаримиз умматим деганлари учун улар ҳам кейинроқ жаннатга киради.

Ҳеч ким ўзича тўғри йўлни топишининг имкони йўқ. Аҳли суннат олимларининг китобларидан сатр-сатр танланган, ўн минглаб гулдан тўпланган асал каби бўлган “Том Илмиҳол Саодати Абадия” каби китобларни ўқиш лозимдир. Чунки китоб муҳим бир дўст, эҳтиёткорлик билан танлаш керак... Аҳли суннат олимларининг китобларини топганлар, бу улуғларни сева бошлайдилар. Дунё ва охиратда улар билан бўлиш, улар каби яшашни истайдилар.

Имоми Раббоний ҳазратлари бу йўлда файз бор, деганлар. Африкада бўлса ҳам фойдаланади, деганлар. Фақат икки киши файз ололмайди. Бири ранжитган, иккинчиси инкор этган кимса. Ранжитиш эътироз қилиш билан, инкор эса рад этиш билан бўлади. Инкор этган маҳрум қолади. Ранжитмаган, инкор этмаган бўлса, фойдаланади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалоту вассалом) марҳамат қилдиларки: “Қаерда илм бўлса, у ерда дин бордир, қаерда илм бўлмаса, у ерда дин йўқдир.” Билиб амал қилиш ҳам даркор. Намознинг фарзлари бажарилмаса, намоз бўлмайди. Рўзанинг фарзларига риоя қилинмаса, рўза бўлмайди. Илм шарт, аммо тўғри манбадан бўлиш лозим.

Кимлар дунёда бир-бирини севса, бирга бўлса, охиратда ҳам бирга бўлади. Охиратда кимлар билан бирга бўлишни, қаерда бўлишни хохласак, буни дунёдалигимизда танлаб, қарор беришимиз керак.

Демак, ким эканлигимиз эмас, ким билан бирга эканлигимиз муҳимдир.