Ҳанафий мазҳабида тишларнинг орасига, тиш ковакларига сув тегмаса, ғусл олинган бўлиб ҳисобланмайди. Шунинг учун тиш қоплатиш (қўйдириш, коронка) ва пломба қўйдириш ғуслга монелик қилади. Бу аҳволдаги инсонлар жунубликдан поклана олмайдилар. Олтин, кумуш ва нажс бўлмаган бошқа моддалардан ясалган сунъий тиш ва пломбаларнинг тагига сув кирмагани учун, Ҳанафий мазҳабининг барча олимларга кўра ғусл жоиз бўлмайди.
Таҳтавий ҳазратлари "Мароқ ил-фалоҳ" асарининг ҳошиясида (96-саҳифа) ва бунинг таржимаси бўлган "Неъмат-и ислом" китобида бундай деб ёзганлар: «Ҳанафий мазҳабидаги мўминнинг ўз мазҳаби бўйича қила олмаган бирон амални қила олиши учун Шофиъий (ёки Моликий) мазҳабини тақлид қилишида бир баис йўқдир.»
"Баҳр-ур-роиқ" ва "Наҳр-ул-фоиқ" китобларида ҳам худди ана шундай деб ёзилган. Лекин, бу ишни амалга оширишда, ўша (ёки Моликий) мазҳабнинг шартларига ҳам риоя қилиниш керак. Машаққат ва қийинчилик бўлмаган ва шартларига риоя қилмаган ҳолда бошқа мазҳабни тақлид қилиш жоиз эмас. Ундай қиладиган одамларга мулаффиқ дейилади. Мулаффиқ: қулайликларни йиғувчи деган маънони билдирадики, бундай қилиш жоиз эмас.
Бир фарзни ўз мазҳабининг шартларига кўра адо этиш мумкин бўлмаса, ўша фарзнинг бажарилиши учун, бошқа мазҳабни тақлид қилиш лозим. Бироқ бу ишда тақлид этаётган мазҳабининг шартларига ҳам риоя қилиш шарт. Тиш қўйдирганлар ва пломбаси бўлганлар Шофиъий ёки Моликий мазҳабини тақлид қилишлари лозим. Бунинг учун эса, ғуслда ва таҳоратда, намозга ният қилишда Имоми Шофиъийга ёки Имоми Моликка тобе бўлганлигини кўнглидан ўтказиш кифоя қилади. Яъни ғусл учун: "Ният қилдим Аллоҳ ризоси учун Шофиъий (ёки Моликий) мазҳабига кўра ғусл олишга"- жумласини қалбидан ўтказадиган кимсанинг ғусли саҳиҳ бўлади, жунубликдан қутулади, покиза бўлади. Шофиъий ёки Моликий мазҳабини тақлид этгани учун, таҳорати ҳам ўқийдиган намозлари ҳам саҳиҳ бўлади. Бу кимса сунъий тиши ва пломбаси бўлмаганларга ҳам имомлик қила олади. Шофиъий мазҳабини тақлид этадиган кимсанинг қуйидаги нарсаларга эътибор бериши керак:
Имомнинг орқасида Фотиҳа сурасини ўқиши; ўзининг ёки ўзганинг аврат аъзоларига қўлнинг ич қисми, яъни кафти билан текканида ва никоҳ билан олиши ҳаром бўлган 18та аёлдан (маҳрамларидан) ўзга аёлнинг терисига очиқ териси билан текканида янгидан таҳорат олиши; таҳоратда албатта ният қилиш ва озгина нажосатдан ҳам тозаланган бўлиш керак.
Қуръони каримни қўлига олмоқчи бўлганида ҳам Шофиъий мазҳабига кўра таҳоратли бўлиши даркор. Ҳанафий мазҳабидаги сафарийнинг зарурат туфайли Шофиъий мазҳабини тақлид этган ҳолда Пешин билан Асрни ва Шом билан Хуфтон намозларини тақдим (илгари олиб) ёхуд таъхир (кечиктириб) этган ҳолда жам қилиб бирликда ўқий олиши учун, яна Шофиъий мазҳабига кўра таҳорат олган бўлиши керак.
Моликий мазҳабини тақлидда диққат қилинадиган хусуслар:
Тиш пломбаси ёки идрор (сийдик) ва ел тутолмаслик, ёхуд бирон оқувчи узр туфайли Моликий мазҳабини тақлид этган кимса нималарга диққат қилиши керак?
Моликий мазҳабини тақлид этган Ҳанафий фақатгина ғуслда, таҳоратда ва намозда ўз мазҳабининг шартларига қўшимча қилиб, Моликий мазҳабининг фарзларини бажариб муфсидларидан тийилиши керак. Ҳанафийдан фарқли тарафлари қуйидагилардир:
1.Ғуслда ният, далк ва муволот фарздир.
Ғусл, таҳорат ва намоз учун ниятда Моликий мазҳабига уйишга ният қилиш керак. [Таҳорат ёки ғусл олгандан ёхуд намоз ўқиб бўлгандан кейин юқоридагидай ният қилмаганини хотирласа, “бу таҳорат, ғуслни Моликийга кўра олдим, намозни Моликийга кўра ўқидим” деса, бошқатдан таҳорат, ғусл олиши ва намоз ўқиши шарт бўлмайди.]
Муволот: ҳар аъзони орасида ортиқча ҳаялламасдан орқама-орқа ювиш демакдир. Нормал шартларда, бир аввал ювилган аъзо қуриб қоладигандай миқдор танаффус қилмасликдир.
Далк: ювилаётган аъзоларни қўл ёки сочиқ билан ишқалаш демакдир. Қўл билан силаш ҳам далк ўрнига ўтади.
Ғуслда сочни, соқолни ва бошқа узун тукларни ҳилоллаш [соч орасига икки қўл бармоқларини худди тароқдек суқиб таҳлил қилиш, яъни тараш] фарздир. Сочни тароқ билан тараш ҳам ҳилоллаш ўрнига ўтади.
Аёл киши ғуслда, сочларининг тагига, яъни бош терисига сув етиб борадиган бўлса, соч ўримини очиши шарт бўлмайди. Яъни ўрилган сочнинг таги ҳўлланса, ўрилган қисмини ювиш керак эмас. Соч таги ҳўлланмаса, ўримни очиш шарт бўлади. Ўрилмаган сочнинг тамомини ювиш фарздир. [Ҳанафийда ҳам худди шундай]
2.Таҳоратда ният, муволот, далк, бошнинг тамомини масҳ қилиш фарздир.
а) Бошнинг қулоқ орқасидаги қулоққача бўлган сочсиз тери ҳам масҳ қилинади.
б) Аёл, сочининг тамомини масҳ қилади. Ўрилган сочини очмайди. Ўримнинг устидан масҳ тортади.
3.Хонимига ёхуд бегона бир аёлга [терисига ёки сочига] шаҳват билан теккан эр кишининг ва эркакка шаҳват билан теккан аёлнинг таҳорати бузилади. Шаҳватсиз тегса, таҳорат бузилмайди. [Ўз олд аврат жойига қўлининг ичи, яъни кафти билан теккан эркакнинг таҳорати бузилади.]
4.Таяммум намоз вақти киргандан кейин олинади.
5.Маҳсининг усти ва таги тамоман масҳ қилинади.
Маҳсини оёқни ювиш ташвишидан қутулиш нияти билан кийиш саҳиҳ бўлмайди. Суннатга амал қилиш ёки совуқдан сақланиш нияти билан кийиш керак. Маҳси чармдан ва шунга ўхшаш нарсалардан бўлиши керак. Жундан бўлмайди.
Моликийда маҳсининг масҳ қилиш муддати бўлмайди. Жунуб бўлгунча ечмаса ҳам бўлади. Фақат жума кунлари ғусл олиш учун ечиш суннатдир. Лекин Моликийни тақлид қилаётган Ҳанафий маҳсини 24 соатдан ортиқ киёлмайди.
6.Намозда ҳар ракатда Фотиҳа ўқиш, икки сажда орасида ўтириш, рукуда, саждаларда тумонинат, яъни бир муддат сокин туриш ва намоз сўнгида салом бериш фарздир. [Жамоат имомнинг орқасида фотиҳа ўқимайди. Айни Ҳанафийлар каби ҳаракат қилсалар, бу фарзлар ҳам адо этилган бўлади.]
Бир мазҳабни тақлид қилиш, ўз мазҳабидан чиқиб ўша мазҳабга кириш дегани эмас. Ўша мазҳабдаги тақлид қилинган масаланинг фақат фарзи ва муфсидларигагина амал қилинади. Ҳанафийда суннат бўлган бир амал Моликийда макруҳ бўлса ҳам ишланади. Масалан:
а) Ҳанафий мазҳабида намозда, фотиҳадан аввал аъузу-бисмиллоҳ айтиш суннат, Моликийда эса, макруҳдир. Моликийни тақлид этган кимса аъузу-бисмиллоҳни айтади.
б) Моликийда Субҳонака (Сано) ўқиш макруҳ, Ҳанафийда суннат. Моликийни тақлид этган кимса, субҳонакани ўқийди.
в) Сафарда кириш-чиқиш кунларидан бошқа 4 кун ёхуд ундан кўпроқ қолишга ният қилган Моликий кимса, муқим бўлади. 3 кун ёки ундан оз қоладиган бўлса, сафарий бўлади. 4 кундан аввал битади деб гумон қилган иши учун борган манзилида, ҳар галида балки эртага кетарман деган ўй билан 18
кундан ортиқ қолгандагина муқим бўлади.
Сафарда 10 кун қолган кимса, Ҳанафийда сафарий ҳисобланса ҳам, Моликий бўйича муқимдир. Агар Ҳанафийга уйиб намозларини 2 ракат қилиб ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Чунки Моликийда муқимликда 4 ракат ўқиш фарздир. Ҳанафийда эса, сафарда 4 ракат қилиб ўқиш макруҳдир. У ҳолда, тақлид қилинаётган мазҳаб фарз дегани учун фарзга амал қилиб 4 ракат ўқиш керак бўлади.
г)80 км лик масофага борилганда Моликий бўйича сафарий бўлса ҳам, Ҳанафийга кўра сафарий бўлолмайди. Бу ҳолдаги кимса, Моликийга уйиб 2 ракат ўқиса, Ҳанафийга кўра намози саҳиҳ бўлмайди, 4 ракат қилиб ўқиши фарздир.
д)Бир аёлнинг муайян ҳоли 13 кун давом этадиган бўлса, бу аёлнинг Ҳанафийга кўра 10чи кунидан кейингилари узр ҳисоблангани учун ғусл олиб намозларини адо этади. Моликийда эса, муайян ҳол 15 кунгачадир. Яъни, 15 кунгача қон тўхтамасдан намоз ўқиб бўлмайди. Тақлид этган аёл, 15 кунгача қон тўхтамаса, кутади. 16 чи куни ғусл олиб намозини бошлайди. Ҳанафийнинг фарз деган 10 кунидан кейингиларни ҳам қазо қилиб ўтайди. Мана шу тариқа ҳар икки мазҳабнинг фарзларига амал қилиниб, муфсидларидан қочинилган бўлади.
Моликийда ҳайз ва нифоснинг шартлари қуйидагича:
1-Ҳайзнинг энг оз миқдори йўқ. Бир томчи келса ҳам, ҳайз қабул қилинади. Энг кўпи эса 15 кундир. 15 кундан ортиқ келса, истиҳоза [узр] бўлади. [Ҳанафийда ҳайзнинг энг ками 3, энг кўпи 10 кундир. Бундан ози ва кўпи истиҳозадир.]
2-Иккинчи ҳайзнинг бошланиши учун, орадан энг камида 15 кун ўтган бўлиши керак. 15 кун ўтмай туриб қон келса, бу ҳайз эмас, истиҳоза бўлади, яъни бурундан келган қон кабидир. Бу ҳолда ғусл олинмасдан ҳам намоз ўқишга бўлади.
3-Оисадан, яъни 70 ёшидан кейин келган қон ҳайз эмас, истиҳоза бўлади. [Ҳанафийда оиса ёши 55 дир.]
4-Ҳомиладан ва кўзи ёришдан аввал келадиган қон ҳайздир. [Ҳанафийда истиҳозадир]
5-Кесерово сечение, яъни қорин ёрилиб чақалоқ олинганда келадиган қон нифос бўлмайди. [Ҳанафийда нифос бўлади.]
6-Нифоснинг энг узун муддати 60 кундир. [Ҳанафийда 40 кундир.]
7-Нифос пайтида узликсиз 15 кун ҳеч қон келмаса, нифос
ҳоли битиб, тоза кунлари бошланган бўлади. Ўша 15 кунлик тозаликдан кейин такрор қон келса, бу қон нифос эмас, ҳайз қонидир.
8-Нифос кунлари орасидаги тоза кунлари 15 кундан оз бўлса, ҳаммаси нифос бўлади. Орадаги тоза кунлар ҳисобдан чиқарилиб қон кунлари йиғиндиси 60 кунга етса, аёлнинг нифоси ниҳоясига етган бўлади. Масалан 20 кун қон, 7 кун тоза, кейин 17 кун қон, 10 кун тоза, такрор 23 кун қон кўрилса, қон кўрилган кунларнинг йиғиндиси 60га етгани учун, нифос тугади демакдир. 15 кун ўтмай яна қон келгудек бўлса, истиҳоза бўлади. 15 кундан кейин келса, ҳайз бўлади.
Моликийдаги бошқа алоҳида хусуслар:
1-Қон, йиринг, сариқ сув агар касаллик оқибатида чиқса, таҳоратни бузмайди.
2-Соч олдирганда, тирноқ кесилганда таҳорат бузилмайди. Соқол олинганда бузади деган олимлар ҳам бўлгани учун, устара ва лезвия билан соқол қиринилса, орқасидан таҳорат олиш яхши бўлади.
3-Таҳорати бузилганини билиб, кейин таҳорат олганидан шубҳаланса, таҳорат олиши керак бўлади. Таҳорат олдимми олмадимми, таҳоратим бузилдими бузилмадими - деб шубҳаланган кимсанинг таҳорати бузилган бўлади. Агар таҳорат олганини ва бузилмаганини хотирласа, таҳорати бузилмаган бўлади.
4-Ҳанафийда ёнбошлаб, бирон нарсага суяниб ухлаш таҳоратни бузади, лекин Моликийда уйқу оғир бўлмаса, бузмайди. Масалан таҳҳиётда ўтирганда ухлаб қолса таҳорати бузилади, бироқ енгил ухлаб дарров уйғонса таҳорати бузилмайди. Ҳанафийда оғир уйқу бўлса ҳам намоз ичида ухлаш таҳоратни бузмайди.
5-Узрсиз асрни шомгача, хуфтонни бомдод вақтигача кечиктириш гуноҳ.
6-Сафарда икки намозни жам этиш жоиздир. Моликийни тақлид қилаётган киши бир машаққат қаршисида намозларини жам қилиши мумкин.