Савол: Баъзилар олчанинг ичидаги қуртнинг ўз-ўзидан пайдо бўлишини, шу сабабли қурт тушган олчани ейишнинг зарари йўқлигини айтишади. Қурт тушган олча ейиш тўғрими?
Жавоб: Олчадаги қурт “Олча пашшаси” деган бир пашшанинг олча ичига қўйган тухумидан ҳосил бўлади. Қурт тушган олча ейилмайди. Олча сотиб олганда 3-4 дона олчанинг ичини очиб кўради, буларда қурт бўлмаса, бошқаларини ичини очмасдан ейиш жоиз. Агар бир дона қурт кўрса ҳам, барчасининг ичини кўриб, кейин ейиши керак бўлади. (Бариқа)
Савол: Ун, ловия, нўхот каби маҳсулотларга қурт тушса, буларни ейиш жоизми?
Жавоб: Қурт тушган маҳсулотлар ейилмайди. Ун кабиларни эланганидан кейин, ловия кабиларни эса, тозаланганидан кейин ейиш жоиз.
Савол: Ғоз тушиб кетган қудуқдан олти ойдан бери сув олиняпти. Энди қудуқ суви тоза бўлдими?
Жавоб: Ҳа.
Савол: Қўйларни соғаётганимизда баъзан челакка қий тушиб кетади. Бу сутни истеъмол қилиш жоизми?
Жавоб: Зарурат бўлгани учун дарров олиб ташланса, жоиз бўлади.
Савол: Қурт тушган олманинг қурт еган жойини олиб ташлаб, тоза жойини ейиш гуноҳми?
Жавоб: Йўқ, зарари йўқ.
Савол: Бир анжирга қурт тушганлигини кўрдим. Энди ҳамма компотни тўкиб ташлашим керакми?
Жавоб: Қурт топган анжиргина ейилмайди.