Савол: Овқатланишдан аввал дуо қилиш жоизми?
Жавоб: Ҳа, овқатланишдан аввал ҳам дуо қилиш жоиздир. Бисмиллоҳ айтиш ва хайр баракат учун дуо қилиш ҳам овқатланишнинг суннатларидан. Ибни Аббос ҳазратлари Жаноби Расулуллоҳнинг “Овқатланишдан аввал “Аллоҳумма борик лана фиҳи ва атимна хайран минҳу” деб айтинглар” деб марҳамат қилганликларини ривоят қилганлар. Анъом сурасининг“Аллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалардан емангиз!” маолидаги 121-ояти каримасининг бисмиллоҳсиз сўйилган ҳайвонларнинг ўлакса бўлишини, ейилмаслигини билдирмоқда. Баъзи олимлар “Бошқа егуликларни еяётганда ҳам бисмиллоҳ айтинг” маъносига келишини ҳам билдирганлар. Бу ерда Аллоҳнинг номи зикр этилиши ейиладиган таомнинг азизлигини, яхшилигини ва давомлилигини таъминлаш учундир. Мана шу тариқа Аллоҳу таолони хотирлаган ва бу неъматларнинг давомийлигини ҳамда хайрини қўлга киритган бўламиз. Овқатланиш пайти инсонларнинг энг кўп ғафлатга тушиб қоладиган вақтидир. Зеро таом очиққан нафсни ўзига энг кўп тортадиган, унга ҳамма нарсани унутдирадиган нарсадир.
Овқатдан аввал қўлларни ювишни ҳам тарк қилмаслик лозим. Ҳадиси шарифда “Уйининг хайрини истаган киши овқатдан аввал ва кейин қўлларини ювсин” деб марҳамат қилинган. (Ибни Можа)
Савол: Овқатдан кейин қайси дуо ўқилади?
Жавоб: Овқатни бошлашда бисмиллоҳ айтиш, яъни “Бисмиллоҳирраҳмонирраҳийм” ва еб бўлгач “Алҳамдулиллоҳ” дейиш суннатдир.
Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:
“Овқатдан кейин “Алҳамду-лиллоҳиллази атамана ҳазаттаъама ва разақана мин ғайри ҳавлин минна ва ла қувваҳ” дуосини ўқиган кишининг гуноҳлари авф этилади.”
“Еб-ичиб бўлгандан кейин “Алҳамду-лиллаҳиллази атамани ва асбаъани ва сакани ва арвани” дуосини ўқиган киши онасидан энди туғилган кунидек гуноҳсиз бўлади.”
Пайғамбаримиз овқатдан кейин “Алҳамду-лиллаҳиллази атамана ва сакана ва жаъалана муслимин” дуосини ўқирдилар.
Овқатланиб бўлгандан кейин юқоридаги дуоларни ҳам ўз ичига олган қуйидаги дуони ўқиш яхши бўлади:
“Ал-ҳамду-лиллаҳиллази ашбаъана ва арвана мин ғайри ҳавлин минна ва қувваҳ. Аллоҳумма атъимҳум кама атъамуна. Аллоҳуммарзуқна қалбан тақиййан, минашширки бариййан ва ла шақиййан валҳамдулиллоҳи роббилоламин.”