Савол: Таркибида чўчқа ёғи ёки спирт бўлиши гумони бўлган егуликларни ва қандай сўйилгани номаълум бўлган мол гўштларни ейишдан сақланиш тақво эмасми?
Жавоб: Тақво бўлмайди. Аксинча васваса қилган бўлиб, гуноҳ бўлади. Ҳазрати Умарнинг “Бизлар ҳаромга тушиб қолмайлик деган андиша билан ҳалолларнинг ўндан тўққизидан йироқ турардик” сўзи бу хусусларнинг ташқарисидаги ҳаромлар ҳақида айтилган.
Имоми Ғазолий ҳазратлари айтадики: Ҳаром бўлиш шубҳаси бор нарсалардан ҳам сақланиш керак, чунки ҳадиси шарифда“Шубҳалилардан сақланган киши динини, шарафини муҳофаза қилган бўлади. Шубҳали нарсаларга ўралашган киши ҳаромга тушиб қолиши мумкин” деб марҳамат қилинган. Лекин еб-ичадиган нарсаларда шубҳа қилиб емаслик, тақво эмас, васвасадир. Масалан динимиз “Ҳаром эканлиги аниқ бўлмаган нарсаларни енглар!” деб буюрган. [Балки бу ҳаром бўлиши мумкин, лекин биз билмаганимиз учун гуноҳ бўлмайди.] “Ҳаром эканлиги аниқ бўлмаган нарсаларни еманглар” дейилмаган. Чунки буни аниқлаш имконсиздир. Динимиз тадқиқ қилишни амр этмагани учун Жаноби Расулуллоҳ бир мушрикнинг, ҳазрати Умар ҳам бир христианнинг [балки нажс теккандир деб шубҳа қилмай] обдастасидан таҳорат олгандилар. Асҳоби киром ғайримуслимлар берган сувларни ичишарди, улар сотаётган гўшт, пишлоқ каби егуликларни сотиб олишарди. Ҳолбуки ифлос, нажс бўлган нарсаларни ейиш ҳаромдир. Кофирлар эса кўп ҳолларда ифлос бўлишади. Қўлларининг идишларида шароб юқи бўлади. Молни бисмиллоҳсиз сўйишади. Асҳоби киром буларга қармай, нажс эканлигини аниқ билмаганлари учун васвасага тушмасдилар, бу каби егуликларни ейишарди. (Иҳё)
Имоми Қасталоний ҳазратлари айтдики: “Жаноби пайғамбаримиз Ҳайбарда Асҳоби киром билан бир яҳудийнинг заҳарли кабобидан бир луқма еганидан кейин “Бу гўшт менга заҳарли эканини айтди” деб бошқа емадилар ва сўнгги хасталигида “Ҳайбарда еган заҳарли гўштнинг заҳрини ҳануз ҳис қиляпман” деб марҳамат қилдилар.” (Мавоҳиб)
Жаноби Расулуллоҳ бир яҳудийнинг нонини ва сарёғли овқатини “Тозами?” деб сўрамасдан едилар. “Бу тўнғиз ёғими, қўй ёғими? Хамир сув билан қорилганми ёки шароб биланми?” деб сўрамадилар. Мушрик аёлнинг кўзасидан таҳорат олдилар. Бу нарсалар сўраб-суриштириш керак эмаслигига далилдир. (Бариқа)
Имоми Раббоний ҳазратлари ҳам “Кофирларнинг вужудлари эмас, ақидалари нажсдир. Қуръони каримда “Аҳли китобнинг(яҳудий ва христианнинг) пиширганларини (ва сўйганларини) ейиш ҳалолдир” деб буюрилган. (Моида, 5)
Кофирлар билан савдо қиладиган мусулмонларни нопок деб билмаслик керак, уларнинг еб-ичадиган ва кийим-кечакларидан ҳазар қилмаслик лозим! Кофирларнинг еб-ичадиган нарсаларидан сақланиш эмас, бу ҳолдан қутулиш эҳтиётлидир.” (3/22)
Кофирлар овқатларимизга нажосат қўшиши мумкин бўлганидек заҳар ҳам қўшишлари мумкин. Бир яҳудий овқатга заҳар қўшганди. Пайғамбаримиз ҳам сўраб-суриштирмасдан бу овқатдан едилар. Чунки нажс эканлиги аниқ билинмаган таомларни емаслик тақво эмас, васваса бўлади. Динимиз эса васвасадан қочишни амр қилмоқда. (Ҳадиқа)
Динимизда “Бир нарсанинг ҳалол бўлиши учун далил талаб қилинмайди, ҳаром эканлигини тасдиқлаш учун далил изланади, талаб қилинади” деган қоида бор. Нажс эканлигига бирон далил бўлмаса тоза деб қабул қилинади. (Усули Паздавий)
Маргарин, колбаса, газли ичимликлар ва бошқа егуликлар ичига нажосат қўшилса, лекин қўшилгани маълум бўлмаса, буларни еб-ичиш жоиз. Аниқ билиш - шахсан ўз кўзи билан кўриш ёки бир одил мусулмоннинг нажосат қўшилганига гувоҳлик бериши орқали амалга ошади. “Нажосат қўшилармиш” деган миш-миш гап билан ҳеч нарса ҳаром бўлиб қолмайди. (Ашбоҳ)
Совунларга ҳам тўнғиз ёғи қўшилиши мумкин. Лекин нажосатли ёғ ва тўнғиз ёғи совунга айланганда ва шароб сиркага айланганида тоза ҳолга келади. Бутун кимёвий реакциялар оқибатида рўй берадиган ўзгаришлар мана шундай. (Таҳтовий)
Озиқ моддаларига фабрикаларда нажосат қўшилиши мумкин. Ёки эътиборсизлик туфайли нажосат аралашиб кетиши мумкин. Маҳсулот тайёрланаётган идишнинг ичига сичқон тушиб кетиши мумкин. Ишчилар бу қозонни тўкиб тозаламаслиги мумкин. Газли ичимликларга қўшиладиган ёғлар спиртда эритилилган бўлиши мумкин. Шу каби турли нажосатлар қўшилиб қолган бўлиши мумкин. Лекин таркибида нажосат борлиги аниқ билинмаган бутун озиқ моддалари тоза деб қабул қилинади, ейиш гуноҳ бўлмайди. (Таҳрир)
Озиқ моддаларида ва "E рўйхатли" моддаларда тўнғиз ёғи, гўшти ёзилмаган бўлса, ейишнинг зарари йўқ. Ёзилган бўлса, ейилмайди.
Савол: Бозорлардаги ҳар қандай бир егулик таркибида нажс бўлиш эҳтимоли борлигидан бундан сақланиб емаслик жоизми?
Жавоб: Нажс борлигини аниқ билмасдан туриб булардан сақланиш васваса ва зарарли бўлади. (Кимё-и саодат)
Савол: Тўнғиз ёғи ёки спирт бўлиш эҳтимоли бор егуликларни ейиш жоизми?
Жавоб: Эҳтимоли бор деб қарор бериш нотўғри. Динмизда “Бир нарсанинг ҳалол бўлиши учун далил қидирилмайди, ҳаром эканлигини тасдиқлаш учун далил изланади” деган қоида бор. Нажс борлигига ҳеч қандай далил бўлмаса, тоза деб қабул қилинади.
Маргаринларда тўнғиздан олинадиган моддалар борлигига доир асоссиз гаплар ва Е компонентлари ҳақидаги иддаолар асоссиздир. Маргаринларда тўнғиз ёғи ёки тўнғиздан олинадиган ҳар қандай қўшимчалар йўқ ва ҳеч вақт бўлмаган.
Савол: Ғайримуслим, фосиқ ёки бидъат аҳли бир егуликка нажс деса, унинг сўзи қабул қилинадими?
Жавоб: Йўқ, ғайримуслим, фосиқ ёки бидъат аҳли бўлган кимсанинг дин ишларидаги сўзи қабул қилинмайди. Ҳатто қоидаларига мос ҳолда “Аллоҳу акбар” деб ўқиган азони ҳам қабул қилинмайди. Такрор ўқиш керак бўлади.
“Дин ишларида фақат одил бир мусулмоннинг сўзи қабул қилинади. Фосиқ кишининг қибла йўналишини кўрсатишига, тоза-нажс, ҳалол-ҳаром каби динга тааллуқли нарсалар учун айтган сўзларига эътибор берилмайди.” (Радд-ул мухтор)
“Бидъат соҳиблари (мазҳабсизлар) аҳли қибла бўлиб, ҳар ибодатни қилаётган бўлса ҳам, одил эмаслар.” (Ҳадиқа)
Демак, динда дуч келган одамнинг гувоҳлиги ўтмайди. Ўтиши учун аввало аҳли суннат бўлиши керак, фосиқ бўлмаслиги керак, яъни одил бўлиши керак. Ғайримуслим, фосиқ ёки бидъат аҳли таҳлил қилиб, ҳисобот тайёрлаб ҳужжат кўрсатса ҳам дин ишларидаги сўзи, гувоҳлиги ўтмайди. Бошқа ишларда буларнинг сўзларига ишониш жоиз.
Савол: Тўнғиз ёғи ёки спирт бўлиш эҳтимоли бўлган егуликларни ва қандай сўйилгани маълум бўлмаган мол гўштларини ейишдан сақланиш тақво эмасми?
Жавоб: Тақво эмас, васваса бўлади. Ҳазрати Умарнинг “Бизлар ҳаромга тушиб қолмайлик деган андиша билан ҳалолларнинг ўндан тўққизини тарк қилдик” сўзи бу хусуслардан бошқа ҳаромлар учундир.
Савол: Фосиқ одамнинг тўғри айтаётганига ишонадиган диний мавзулардаги сўзларига эътибор қилинмайдими? Масалан, бозордаги егулик ва газли ичимликлар учун айтган сўзларига ишониладими?
Жавоб: Тўғри айтаётган бўлса ҳам унинг сўзи далил деб қабул қилинмайди. Масалан “Қибла мана шу тараф”, “Бу егулик тоза ёки нажс”, “Бу ҳалол ёки ҳаром” деса айтган гапи тўғри бўлса ҳам, азон ўқишидек яроқсиз бўлади. Сўраган кишининг ўзи суриштириб, аниқлагани бўйича амал қилиши керак. (Мезон-ул кубро)
Фосиқ азон айтаётганида “Аллоҳу акбар” дейди. Яъни “Аллоҳ буюк” дейди. Ёлғон айтмаяпти, лекин фосиқ бўлгани учун унинг айтган азони динан саҳиҳ бўлмайди. Фосиқ ҳамма вақт ёлғон гапирадиган бўлгани учун эмас, тўғри бўлса ҳам, сўзи динда қабул қилинмагани учун динан унга эътибор берилмайди. Шунинг учун фосиқларнинг айтганлари тўғри бўлса ҳам “Кола таркибида спирт бор, фалон егуликда чўчқа ёғи бор, фалон фирма товуқлари бисмиллоҳсиз сўйилади” деб гапирганларига эътибор қилинмайди.