Матч натижасини тахмин қилиш макруҳми?

Савол: TVда баъзан баъзи спортчилар ўйналадиган матч натижасини тахмин қилишади. Баъзи кишилар буларнинг тахминига қараб, пул тикиб, қимор ўйнайди. Ҳалиги шарҳловчиларнинг тахмини қиморга сабаб бўлмоқда. “Ҳаромга сабаб бўлган одам ўша ҳаромни қилган билан бир бўлади” деган қоида бўйича, шундай тахминлар ҳам ҳаром бўлмайдими? Бир танишим “Ҳаром эмас, макруҳ бўлади” дейди. Аслида қайси бири тўғри?

Жавоб: Бизнинг қиёс қилишга ҳуқуқимиз йўқ. Дин китобларида нима дейилган бўлса, шу нақл қилинади. Шунга ўхшаш бир ҳодиса, шайхлик қиладиган бир “чаламулла”: “Узумлардан шароб тайёрлангани учун узум экиб ўстириш ҳаром бўлади” деб, узум боғларини буздирганди. Дин китобларида узумдан шароб тайёрланса ҳам, узум етиштиришнинг ҳеч зарари йўқлиги айтилган.

Яна бир “чаламулла” худди шундай мантиқ билан “Пичоқ билан одам ўлдирадиганлар бор. Шунинг учун пичоқ ясаш ҳаром” деганди. Ҳолбуки дин китобларида пичоқ ясашнинг зарари йўқлиги билдирилган.

TVда турли тахминлар қилиниши мумкин. “Фалон жамоа ғалаба қозонади, фалон жамоа ютқазади” деб. Ёки “Сайловда фалон номзод ютиб чиқади, нариги ютқазади’ деб тахминлар қилиши мумкин. Бу тахминларга қараб қимор ўйнайдиганларнинг пайдо бўлиши, тахмин қилувчиларга гуноҳ бўлиб ёзилмайди.

Бир вақтлар АҚШда қимор тақиқланганди. Бутун олинган тадбирларга қарамай буни бартараф қила олишмади. Кафеда ёки кўчада одамлар учрашиб, бир-бирига пул олиш-беришда давом этдилар. Полиция буларни кузатди. Қимор ўйнаётганликларини тушунишса ҳам, лекин нима билан ўйнаганликлари аниқлай олишмади. Сўнгра маълум бўлишича, одамлар йўлдан ўтаётган автомобилларнинг давлат номери тоқ бўлса, бири иккинчисига пул беради. Жуфт бўлса иккинчисидан оладиган қилиб келишиб ўйнаётган экан. Энид юқоридаги мантиқ билан мана автомобилга давлат номери қўйиш қиморга ўйнашга сабаб бўлаётгани аниқланди деб номерларни олиб ташлаш керак эмас. Шунинг учун дин китобларида ҳаром ёки макруҳ деб билдирилмаган нарсалар ҳақида ҳаркимнинг ўз қисқа ақли билан қиёс чиқариб “Фалон иш ҳаром, фалон иш макруҳ” дейиши мутлақо нотўғри.