1. Оғиз, қулоқ, бадандан ва ярадан чиқадиган қуртлар.
2. Балғам (қақириқ) қусиш.
3. Қон қусганда, бошдан келадиган суюқ қон тупукдан оз бўлса;
4. Тишдан оқадиган қон тупукдан оз бўлса;
5. Бошдан келадиган қуюқ (қаттиқ, қотган) қон, кўп бўлса ҳам бузмайди.
6. Меъдадан ва жигардан келадиган қуюқ қон, оғиз тўлдириб чиқмаса;
7. Қулоққа томизилган ёғ, қулоқдан ёки бурундан чиқса;
8. Бурунга тортилган нарса, бир неча кундан кейин бурундан қайтиб чиқса ҳам бузмайди.
9. Бирор нарсани тишлаган пайтда, ўша нарсанинг устида қон кўринса;
10. Ҳеч қандай касаллиги бўлмасдан, бошқа сабаблардан йиғлаганда ва пиёз, тутун, газлар таъсири натижасида кўздан ёш оқса, таҳорат бузилмайди.
11. Чақалоқ эмизилганда, таҳорат бузилмайди.
12. Қаттиқ терланганда ҳам бузилмайди.
13.Пашша, чивин, бурга ва тахта бити каби ҳашаротлар кўп қон сўрса;
14. Кам бўлиб ёйилмайдиган қон (чиққан жойида қолган қон) ва оғиз тўлиб қусилмаган қайт, таҳоратга зарар бермайди.
15. Ухлаётганида суянган нарсаси олинса ёки тортилса-ю йиқилиб тушмаса;
16. Намозда мудрамоқ;
17. Тиззалар тик қилиниб, бошни тиззаларга қўйган ҳолда ухланса;
18. Оёқлар бир ёндан чиқарилиб, аёллар каби ўтириб ухланса;
19. Эгарсиз улов устида ухласа, ҳайвон юқорига (тепага) чиқаётган ёки текис йўлда кетаётган бўлса;
20. Намозда табассум қилиш.
21. Намозда кулганини ёлғиз ўзи эшитса, бунга «даҳқ» дейилади. Даҳқ фақатгина намозни бузади.
22. Соч, соқол, мўйлов қирқиш.
23. Яранинг қобиғи кўчиб тушса, таҳорат бузилмайди.