Хараж ва зарурат нима?

Савол: Хараж ва зарурат дегани нима?

Жавоб: Инсоннинг қўлида, ихтиёрида бўлмаган ҳолда ҳосил бўлган сабабга “Зарурат” дейилади.

Бир фарзнинг бажарилишига моне ёки ҳаром ишлашга сабаб бўлаётган нарсанинг олдини олишнинг машаққатли, қийин бўлишига эса “Хараж” дейилади.

Давоси йўқ шиддатли оғриқ, бирон аъзосига ёки ҳаётига хавф туғилиши ва бошқа ҳеч қандай чора топа олмаслик мажбурияти мажбурияти ҳам заруратдир.

Бир неча мисол келтирайлик:

Боши айланадиган, оёқда тик тура олмайдиган кишининг намозни ўтириб ўқиши зарурат бўлади. Ғусл қилса касалланиши ёки ўлим хавфи бўлса, ғусл қилмаслиги зарурат бўлади. таяммум қилади.

Шиддатли бош оғриғи заруратдир. Бу бошга қўл теккиза олмаслик хараж бўлади. Шунинг учун бу ҳолатдаги кишининг ғуслда, таҳоратда бошини ювиши ёки масҳ қилиши соқит бўлади.

1-қоида: Ибодат қилишда ёки ҳаромдан сақланишда хараж ҳосил бўлганида хараж бўлмаган бошқа мазҳабнинг ҳукмини тақлид қилиш лозим бўлади.

Бир неча мисол келтирамиз:

Шом намозини ўқиб олиш учун автобусни тўхтатиб пастга тушиб ўқиш имконини топ олмаган сафарий, Шофеъий мазҳабини тақлид қилиб, хуфтон билан бирга ўқиши жоиз бўлади. Яъни воситадан тушишда хараж бўлса, автобус уни кутмай кетиб қоладиган бўлса, автобусдан тушгунича намоз вақти ўтиб кетадиган бўлса ёки бошқа зарарга дучор бўладиган бўлса, шунга ўхшаш эҳтиёжлар туфайли икки намозни жам қилади.

Иссиқ минерал сувларда даволаниш эҳтиёждир. У ерда даволанаётганда баъзи кишилар сонлари очиқ қисқа шортларда юриши мумкин. Ҳаром ишламаслик учун бошқа мазҳабни тақлид қилиши мумкин. Чунки бу ерда эҳтиёж бор. Лекин футбол ўйнаётганларнинг сонини томоша қилиш зарурат ҳам, эҳтиёж ҳам эмас. Бу ерда бошқа бир мазҳабни тақлид қила олмайди.

Бир эркак аёли билан сут қариндош эканлигини билиб қолса, лекин улардан бирининг бир марта эмганлиги маълум бўлса, Ҳанафий мазҳаби бўйича никоҳлари бузилади. Ё ажрашади ёки эҳтиёж сабабли Шофеъий мазҳабини тақлид қилиб, никоҳ ўқитади. Чунки Шофеъийда икки одамнинг сут қариндош бўлиши учун кичиклигида битта аёлни тўйиб-тўйиб беш марта эмиши керак. Аёли билан никоҳда қолиши зарурат эмас, эҳтиёждир. Бу эҳтиёж учун бир мазҳаб тақлид қилиниб, қийинчиликдан ҳатлаб ўтилади.

2-қоида: Харажга сабаб бўлган нарсани бажаришда зарурат бўлса, бу фарзни тарк этиши ёки ҳаромни зарурат миқдорича ишлаши жоиз бўлади.

Мисол келтирамиз:

Ўзгалар олдида аврат жойини очмасдан нажосатни тозалаши имконсиз бўлса, нима қилади? Нажосатни тозалаш фарз, аврат жойини очиш эса ҳаромдир. Ҳаром ишламаслик учун фарз кечиктирилади, кейинга қолдирилади. Чунки динда ҳаромдан сақланиш биринчи ўринда туради. Агар фарзни кечиктириб бажо келтиришга ҳам имкони бўлмаса, фарзни тарк қилади. Яъни нажосатни тозаламасдан намозини ўқийди. Моликий мазҳабида нажосат билан намоз ўқиш жоиз бўлгани учун Моликий мазҳабини тақлид қилиб, намозни нажосат билан ўқийди.

3- қоида: Зарурат билан бажарилган ишларда зарурат ҳоли тугаб, хараж давом этса, яна шу тарзда давом этилади.

Билмасдан нажосатли кийим билан намоз ўқиган киши намоздан кейин нажс кийим билан намоз ўқиганини англаса, бошқатдан намоз ўқиши машаққатли бўлгани учун Моликий мазҳабини тақлид қилиб, “Ушбу намозни Моликий мазҳаби бўйича ўқидим” дейиши кифоя.

4-қоида: Харажга сабаб бўлган нарса ҳеч қандай заруратсиз бажарилган ёки зарурат билан бир неча амал қилина олсаю улардан харажи бўлганини қилишни танласа, фарзни тарк этиши жоиз бўлмайди.

Мисол келтирамиз:

Протез қўйдириш имкони бўлса ҳам ундай қилмай тишига пломба ёки қоплама қилдирган одамнинг ғуслда оғиз ичини ювиши фарз. Оғзини ювмаслиги, яъни фарзни тарк этиши авф қилинмайди. Чунки бошқа мазҳабни тақлид қилиш имкони бор. Агар бу имкон бўлмаса эди, у ҳолда зарурат деб абул қилиниб, тиш пломбаси ғуслга моне бўлмасди. Моликийни ёки Шофеъийни тақлид қилганида, бу икки мазҳабда оғзини ювиш фарз бўлмагани учун тиш пломбаси ёки қопламаси ғуслга моне бўлмайди. 

Зарурат нима?

Савол: Агар тўрт ҳақ мазҳабнинг барчасида ғуслда оғзининг ичини ювиш фарз бўлганида, тишида пломбаси бўлган киши нима қиларди?

Жавоб: Зарурат дегани ўзга чора тополмаслик деганидир. Бу ердаги зарурат бошқа мазҳабни тақлид қилиш имкони бўлмаган ҳолдир. Тўрт мазҳабда ҳам оғзининг ичини ювиш фарз бўлганида эди, тўрт мазҳабдан бирини тақлид қилиш имкони бўлмагани учун зарурат ҳосил бўларди. Зарурат бўлгани учун тақлид керак бўлмасди. Лекин Морликийда ва Шофеъийда ғуслда оғзининг ичини ювиш фарз бўлмагани ва бу икки мазҳабдан бирини тақлид қилиш имкони бўлгани учун тишдаги пломба зарурат бўлишдан чиқади. Бу икки мазҳабдан бирини тақлид қилиб, диннинг амри бажарилади.

Зарурат учун бир мисол: Бирон эҳтиёж туфайли жарроҳий амалиёт билан бошга соч экилса, ўша жой соғайгунча бошга сув текказмаслик керак. Лекин ғусл талаб қилганда тўрт мазҳабда ҳам бошини ювиш фарз бўлгани учун бошқа бир мазҳабни тақлид қилиш имкони ҳам йўқ. Тақлид имкони бўлмаганидан кейин зарурат пайдо бўлган бўлади. Зарурат бўлгани учун бошга сув такказмаслик ғуслга моне бўлмайди. Бу нозик фарқни кўпчилик билмагани учун нотўғри тушуниб “Тиш пломбаси заруратдир, ғуслга моне бўлмайди” дейишади. Шуни яхши билиб олиш зарур: шарий ишлардаги машаққатнинг бошқа бир ҳақ мазҳабда чораси бор бўлса, асло зарурат бўлмайди. Бу масалада ўша мазҳабни тақлид қилса, масала ҳал қилинган бўлади.