Рўзада мазҳаб тақлиди

Савол: Рўза тутишда эҳтиёж туғилса, бошқа уч мазҳабни тақлид қилиш мумкинми?

Жавоб: Албатта, мумкин. Динимизда тўрт ҳақ мазҳаб бор. Булар, астағфируллоҳ, фақат сўзда эмас, амалда ҳам ҳақ. Бир мазҳабда бажарилиши қийин бўлган ишни, бошқа мазҳаблардан бирини тақлид қилиб бажариш, бутун ислом олимлари наздида жоиз, ҳатто баъзан лозим бўлади. Масалан, Шофеъийда таҳорат олаётганида бехосдан томоғига сув кетиб қолса, рўзаси бузилмайди. Бўғзига сув кетиб қолган Ҳанафий ёки Моликий мазҳабидаги киши Шофеъий мазҳабини тақлид қилиб, рўзасида давом этади. Яна Ҳанафийда идрор йўлига пахта қўйиш рўзани бузмайди, Шофеъийда эса бузади. Буни билмаган Шофеъий мазҳабидаги киши “Аввалги рўзаларимни Ҳанафий мазҳаби бщйича тутдим” деб ният қилиб, аввалги рўзаларини қутқариши мумкин. Шунингдек, Ханбалий мазҳабида ўзи истамай қон ютиб қўйиш рўзани бузмайди. Мана шундай ҳолатга тушиб қолган Ҳанафий ёки Шофеъий мазҳабидаги киши Ханбалий мазҳабини тақлид қилиб, рўзасида давом этиши мумкин.

Савол: Рамазоннинг бошида рамазоннинг охиригача рўза тутишга ният қилдим. Шундан кейин ният қилмай рўзаларимни тутдим. Кейинчалик ҳар бир кун учун алоҳида ният қилиш кераклигини билдим. Энди бу тутган рўзаларимни қазо қилишим керакми?

Жавоб: Ҳар кун учун алоҳида-алоҳида ният қилиш керак. лекин тил билан айтиш керак эмас. Масалан, саҳарликка туриш ниятдир. “Эртага рўза тутаман” деб ўйлаш ниятдир. Саҳарликка туриб, рўза тутишга ният қилиб ётган киши саҳарликка уйғона олмаса ҳам, эртаси кун рўза тутишга ният қилиб, ётгани учун рўзага ният қилган бўлади. Бунга ўхшаш ният бўла оладиган ҳеч бир нарса бўлмаса, имом-и Зуфарнинг қавли билан амал қилса, рўзалар саҳиҳ бўлади. Моликий мазҳабида рамазон рўзаларига бир марта ният қилиш кифоя. Шофеъий мазҳабидаги киши “Тутган рўзаларимни Моликий мазҳаби бўйича тутдим” деса, қазо қилишнинг кераги йўқ.

Савол: Хастаман, лекин рўза тута оламан. Фақат баъзан қаттиқ ел қамраб қолади. Кундузи рўзадор ҳолимда фақат клизма қилиб, ташқарига чиқа оламан. Клизма рўзани бузади. Мана шу ҳолда рўза бузилгани учун каффорат керакми ёки қазоми?

Жавоб: Фақат қазо керак. Бундай эҳтиёжли ҳолларда қийинчиликдан қутулиш учун, ибодатларимизни оқсатмаслик учун ҳақ бўлган тўрт мазҳабдан бири жоиз деса, шу мазҳаб тақлид қилинади. масалан, Моликий мазҳабида клизма қилиш рўзани бузмайди. Хаста бўлганингиз учун Моликий мазҳабини тақлид қилиб, клизма қилдирасиз ва рўзада давом этасиз.

Савол: Шофеъий мазҳабидаман. Кечқурун ният қилмасдан ётдим. Уйғонганимда қуёшнинг чиқиб кетганини кўрдим. Шофеъийда имсок вақтидан аввал ният қилиш шартдир. Бу ҳолатда Ҳанафий мазҳабини тақлид қилиб, рўза тутсам бўладими?

Жавоб: Албатта тақлид қилиш керак. фақат шу куни Ҳанафий мазҳабига ҳам мос ҳолда рўза тутилади. “Бугунги рўзамни Ҳанафий мазҳабига тақлид қилиб тутмоқдаман” дейиши кифоя.

Савол: Тиш пломбаси сабабли ғуслсиз рўза тутдим. “Рўза тутган йилларимдаги ғуслларни Шофеъий ёки Моликий мазҳаби бўйича олдим” дейишим керакми?

Жавоб: Ҳа, ҳам тавба қилиш керак, ҳам мана шундай ният қилиш лозим.

Савол: Бир эҳтиёж ҳолида рўзадор аёл бармоғини олди ёки орқасига суқса, рўзаси бузиладими?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида бармоғи қуруқ бўлса, рўза бузилмайди, нам бўлса бузилади. Шофеъийда эса қуруқ бўлса ҳам бузилади. Ханбалийда нам бўлса ҳам бузилмайди. Бундай қилишга мажбур бўлган ҳолатларда Ханбалий мазҳаби тақлид қилиниб, рўзада давом этиш мумкин.

Савол: Ғусл қилаётганида ичкарига сув кетиб қолса, рўза бузиладими?

Жавоб: Ичига сув кетиб қолганида рўза бузилади. Ханбалийда эса ғусл олиш учун денгизга тушса ҳам, оғзидан, бурнидан ёки пастдан ичига сув кирса-да, рўза бузилмайди. Ўз қўлида бўлмаган бундай ҳолатларда рўзаларимизни қутқариш учун Ханбалий мазҳабини тақлид қилсак, рўзамиз бузилмайди.

Савол: Бир киши рўза тутаётганида, бир нарса ўз мазҳабида рўзани бузса, лекин Шофеъийда бузмаса, Шофеъийни тақлид қилиб, рўзасини қутқаради. Шофеъийни тақлид қилганида Шофеъийда рўзани бузадиган бир нарса қилса ва бу Ханбалий ёки Моликийда рўзани бузмаса, учинчи мазҳабни тақлид қилиб, рўзасини қутқара оладими?

Жавоб: Албатта, қутқара олади. Ҳатто учинчи мазҳабда ҳам рўзани бузадиган бир нарса ишлаб, бу иш тўртинчи мазҳабда рўзани бузмаса, уни тақлид қилади. Тўрт мазҳабнинг тўртаси ҳам ҳақ. Бир-биридан озгина фарқлари уммат учун раҳматдир. Эҳтиёж ҳолида тақлид қилинади. Эҳтиёж бўлмаса, тақлид қилинмайди.