Савол: Истинжо дегани нима?
Жавоб: Олддан ва орқадан нажосат чиққанида бу жойларни тозалашга истинжо дейилади. Истинжо суннати муаккададир. Ел, тош чиққанида тозалаш, яъни истинжо қилиш керак эмас.
Савол: Қоғоз билан истинжо қилиш жоизми?
Жавоб: Қоғоз билан истинжо қилиш макруҳ. Истинжо қилиб бўлгандан кейин ҳўл жойларни қоғоз билан қуритиш мустаҳаб. Ҳожатхона қоғози ёки махсус бир латта бўлмаса, қўл билан ҳам қуритиш мумкин.
Савол: Истибро дегани нима?
Жавоб: Истибро сийдик йўлини идрордан тозалаш деганидир. Эркакларнинг бироз юриб, йўталиб ёки чап ёни билан ётиб истибро қилишлари, яъни сийдик йўлидаги томчиларни чиқариб ташлаши вожибдир. Идрор томчиси қолмаганига қаноат ҳосил қилмай туриб, таҳорат олмаслик керак. Бир томчи оқса ҳам таҳорат ҳам бузилади, ич кийими ҳам нажс бўлади. Ич кийимига ҳовуч ичидан кам томадиган бўлса, таҳорат олиб ўқиган намози макруҳ бўлади. Ундан кўпроқ сизадиган бўлса, намози саҳиҳ бўлмайди.
Савол: Истинқо дегани нима?
Жавоб: Истинқо деб сийдик йўлида идрор қолмаганига ёки вужудда нажосат қолмаганига кўнглида шубҳа қолмаслигига айтилади.
Савол: Аёлларнинг истинжоси эркакларникидан фарқлими?
Жавоб: Аёллар истинжони олддан орқага қараб бармоқ билан оладилар. Орқадан олдга қараб олишса, олд тарафга ифлослик ва микроб тушиши мумкин. Аёллар олд тарафларига иложи борича кафтларини теккизмасликлари керак. Қўлидан микроб юққанидек, шаҳватга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Савол: “Саодати абадия” китобида “Идрор сизиб, таҳорати бузилмаслиги учун эркаклар, идрор тешигига бир пахта юмалоқлаб қўйишлари керак” дейилган. Шошилинч вақтларда жуда керак бўлади. Пахта қўйилса, дарров таҳорат олиши мумкин. Бу пахтани қўйишнинг бир усули борми?
Жавоб: Юмалоқлаб, кичик ҳолга келтирилган пахта идрор тешигига сиғадиган катталикда бўлиши керак. Гугурт чўпи ёки шу каби нарсалар билан тешикка жойлаштирилади. Пахта каттароқ бўлиб, учи ташқарига чиқиб турса, сизган идрор шу ергача келса, таҳорати бузилган бўлади. Иккинчи бир хусус эса, аврат жойига бир неча бор совуқ сув қуйиб, қўли билан сиқиб, идрорни яхшилаб чиқариши керак. Сўнгра пахта суқиш лозим. Бундан ташқари, идрор тешиги қуритилгандан кейин пахта суқилса, пахта йўлдаги идрор томчиларини кўпроқ шимади ва мана шу тариқа идрорнинг ташқарига сизишининг олди олинади.