1. Жунуб ҳолида аёли билан яқинлик қилиш гуноҳ эмас, жоиздир. Лекин таҳоратли ҳолда бўлгани афзалдир.
2. Ҳожатхонада ғусл олишнинг зарари йўқ. Душ хонасига ўнг оёқ билан кирилади.
3. Шофеъийда таҳорат олаётганида тартибга риоя қилиш фарздир. Жунуб ҳолидаги бир Шофеъий ғуслга ният қилиб, денгизга шўнғиб-чиқса, бу ҳоли билан намоз ўқиса бўлади. чунки ғусл вақтида бутун вужуд ягона аъзо ҳисобланади.
4. Ғуслда аврат жойлари ёпиқ ҳолича қиблага юзланиш макруҳ эмас.
5. Бир намоз вақтини ўтказиб юбормаслик шарти билан ғусл қилмасдан ухлаши мумкин.
6. Киши бир кечада икки марта иҳтилом бўлса, ҳатто ўн марта жунуб бўлса ҳам, барчаси учун бир марта ғусл олиш етарли бўлади.
7. Кечаси жунуб бўлган киши уйғонганида бомдод намозининг чиқишига жуда оз вақт қолган бўлса, гуноҳ ишламаслик учунвақт чиқиб, намозга улгурмаса ҳам, дарров ғусл олишга ҳаракат қилади. “Барибир намозга улгурмайман” деб, қуёш чиқишини кутиш дуруст эмас.
8. Аёллар ғусл қилаётганида олди ёки орқасига бармоқ суқиб тозалашлари керак эмас. Булар уйдирма гаплардир. Чунки вужудининг ичида нажосат бўлади. Ғуслда баданнинг кўринмайдиган жойлари эмас, фақат кўринадиган қисмигина ювилади.
9. Сунъий уруғлантириш билан фарзандли бўлишни истаганида шприц билан уруғлантирилган тухум бачадонга қўйилганида аёл ҳомиладор бўлса, ғусл олиши керак. Аёлнинг жинсий аъзосидан бошқа жойига суркалиб чиққан эркак манийси бачадонга кирса, аёл ғусл олмайди. Бу шаклда ҳомиладор бўлса, ғусл олади ва шу кундан эътиборан ўқиган намозларини қазо қилади.
Савол: Жунуб ҳолида денгизда ёки кўлда чўкиб ўлган киши, жунуб ҳолида ўлган бўладими?
Жавоб: Йўқ, таҳоратли ҳолда ўлган бўлади. Сувга тушганида бутун банига сув тегиб, оғиз-бурнига ҳам сув киргани учун ғусл олган бўлади. Имони бўлса шаҳид сифатида вафот этган бўлиши ҳам мумкин.
Савол: Бизнинг ваннада унитаз бор. Ваннага кираётганимизда ўнг оёқ билан кириладими ёки чап оёқ билан?
Жавоб: Душ қабул қилиш учун ёки ювиниш мақсадида кирилса, ўнг оёқ билан, таҳорат синдириш мақсадида эса чап оёқ билан кирилади. Чиқаётганида шунинг акси қилинади.
Савол: “Душда яланғоч чўмилиш макруҳ” дейилади. Макруҳликдан қутулиш учун нима қилишимиз керак?
Жавоб: Киндик билан тизза орасини бекитиб турувчи чойшаб ўраб ювиниш керак. Чойшаб топмаса, капри (тиззани бекитиб турувчи шорти) кийиши керак. Капри тезда қуригани учун фойдаланиш қулай. Капри ҳам топилмаса, Ханбалий мазҳабини тақлид қилиб фақат олд ва орқа адаб жойларини бекитиб турадиган қисқа шорти билан ювиниш лозим. Чойшаб ёки капри бор бўлса, Ханбалий мазҳабини тақлид қилиб бундай калта шорти билан чўмилиб бўлмайди. Иккаласи ҳам топилмаган ҳолдагина Ханбалий тақлид қилинади. Мазҳаб тақлиди бирон эҳтиёж бўлгандагина қилинади. Эҳтиёжсиз қилинмайди.
Савол: Жунуб киши денгиз ёки кўлга тушиб кетса ёхуд ўзиб шўнғиб чиқса, ғусл олган бўладими?
Жавоб: Ҳовузга, кўлга, дарёга, денгизга тушиб чиққан ёки ёмғирда қолиб барча жойи ҳўл бўлган жунуб киши, оғзи ва бурнини ҳам ювса, ғусл олган бўлади. Денгизда бошини сувга ботирса-ю, лекин оғзига сув кирмаса, денгиздан чиққач сув ичса ғусл олган бўлади. Яъни сув ичиш билан оғзини ювган бўлади. Лекин жунуб ҳолича оғзини ювмасдан туриб сув ичиш макруҳдир. (Саодати абадия)
Кўлга тушган киши аъзоларини ҳаракат қилдириб, сув ичида бироз турса, ғуслнинг суннатларини ҳам бажарган бўлади.
Ҳанафийда ният фарз бўлмагани учун кўлга, денгизга ботиниб чиққан кишининг оғзи ва бурнига сув кирса, ғусл олган бўлади. Шофеъийда эса агар сувга тушаётганида ва сув ичида ғуслга ният қилса, олган ғусли саҳиҳ бўлади. Моликийда эса ҳам ният, ҳам баданини ишқалаб ювиши фарздир.
Савол: Жунуб киши таҳорат олмасдан туриб, челакдаги сувга қўлини тиқса, бу сув мустамал ҳолга келадими?
Жавоб: Йўқ, мустамал ҳолга келмайди. Ҳатто чўмич ўрнига сувни қўли билан олиб, таҳорат олса ҳам челакдаги сув мустамал бўлмайди. Ҳаммомда кран тагига қўйилган тоғорадан ҳам шу шаклда қўли билан сув олиб, таҳорат қилса, тоғорадаги сув мустамал бўлмайди. (Саодати абадия)