Сохта “шайх” лардан навбатдагиси - нафақадаги бир домла. Бу шахс, мусулмонларни ўзича “модернист (замонавий) исломчилар” ва “фиқҳий анъаналарга содиқ мусулмонлар”, қисқача “салафчи” ва “мазҳабчи” қилиб иккига ажратибди. Ўзи модернист исломчи эмиш. Модернист исломчилар Китоб ва Суннатни асос қилиб олармиш, наригилар эса фиқҳий мазҳабларни асос қилиб олармиш.
Бу қандай аҳмоқлик?! Тўрт фиқҳий мазҳабдан қайси бири Китоб ва Суннатни асос қилиб олмаган ҳамда қайси бири Китоб ва Суннатга зид? Бу “исломчилар” тўрт мазҳабдан фарқ қиладиган нима иш қилибдики, ўзларига модернист дейишмоқда? Намознинг, рўзанинг ёки бошқа ибодатларнинг янгича, замонавийча тури бўладими, даврга қараб ибодатлар ўзгарадими? Агар ўзгармайдиган бўлса, нима учун ўзларига модернист-замонавий деб ном қўйиб олишган?
Мусулмон деган номдан ҳам гўзалроқ қандай ном бўлиши мумкинки, улар ўзларига янги ном қўйишга шунчалик хумор. Баъзилари “исломчи” деганнинг ўрнига “динчи” деганни маъқул кўришади. Динимиз яхши мусулмонни таърифлаш учун “солиҳ, мужоҳид, диндор, муттақи” каби исмларни лойиқ кўрган бўлишига қаноат қилмай, “исломчи” (исламист) деган янгича сифат ўйлаб топиш бидъатдир.
Ҳеч бир ислом олими исломчи бўлишни тарғиб қилмаган. Ҳатто уларнинг мўтабар асарларида “исломчи” деган бемаъни таъбирни учратиш мумкин эмас. Ўзбекчада одатда “-чи” қўшимчаси от ва сифат ясовчи қўшимчалардир. Сутчи, қўшиқчи деб бу ишнинг тижорати билан шуғулланадиган кишиларга айтилади. Аразчи, бузғунчи деб бу ишдан завқ олувчи кишиларга айтилади. “Исломчи”, “динчи” деган ҳам мана шуларга ўхшаб кетади. Ислом ва диннинг тижорати билан шуғулланадиган кишиларга нисбатан бунақа исмлар ярашади. Шунинг учун ҳеч ким динчи ёки исломчи бўлмаслиги керак, фақат мусулмон бўлиши лозим.
Салафчи-мазҳабчи дейиш ҳам жуда нотўғри. Мазҳабчилик ҳам мазҳаб тижорати билан шуғулланишдек нарса. Салафчи ҳам худди шундай. Эс-хуши жойида одам бунақа гаплардан кейин “Нима у салаф олиб сотадими” демайдими? Тўрт мазҳабнинг қурувчилари салаф олимлари эмасми? Бир мазҳабга тобе бўлган киши салаф олимларини қабул қилмайдими? Салафга тобе эканлигин даво қилган мусулмон салаф олими бўлган мазҳаб имомларини тан олмайдими?
Бу майманатсизлар аҳли суннат мусулмонлар ҳақида “Исломшунослик факультетларидан бошқа яна фиқҳ имомларининг маданиятлари нурида тушунишни ҳам ўзларига ғоя қилиб олган кишилар” деб таърифлашишади. Фиқҳ имомларининг маънавиятлари Исломшунослик факультетларидан бошқамиди? Ёки Исломшунослик факультетлари фиқҳ имомларини тан олишмайдими? Агар ҳар иккаласига ҳам “йўқ” дейдиган бўлса, бу нафақадаги сохта “шайх”нинг ташвиши нимада? Мазҳабсизларни ҳимоялаш орзуси уни мана шундай нима айтаётганини ўзи ҳам билмайдиган ҳолатга туширган.
Имоми Аъзам ҳақида олимларнинг мадҳу саноларини масхара қилиб, имоми Аъзамнинг “мукроҳ (ўлим билан қўрқитилган одам)нинг талоқи саҳиҳдир” қавлини қабул қилолмаяпти. “Бу ҳолатда Ҳанафийда ажрашган бўлади, нариги уч мазҳабда ажрашган бўлмайди. Энди ҳанафийлар нима қилади?” демоқда. Мазҳабнинг ҳукми нима бўлса, шунга кўра амал қилади. Бу мазҳабсиз бир мазҳабга тобе бўлишни таассуб деб билгани учун минг йилдан бери маълум бир мазҳаб бўйича яшаб ўтган солиҳ мусулмонларни “Минг йил аввалги мазҳабларга маҳлиё бўлганлар” деб калака қилмоқда. Бу билан “Уялмасанг, билганингни қил” ҳадиси шарифига мос ҳаракат қилиб, масон Афғоний, унинг югурдаги масон Абдуҳ ва бошқа мазҳабсиз бидъат аҳли кимсаларга мақтовлар ёғдирмоқда.
Шуни яхши билиш керакки, исломий илмлар нақлий ва ақлий илмларга бўлинади. Нақлий илмлар, яъни дин илмлари вақт ўтиши билан ўзгармайди, қиёматгача шу ҳолича қолади. Замон ўтиши билан ўзгарадиган қисми, урф-одатлар ва фан илмларидир. Нақлий илмларнинг энг соф, мукаммал, тоза ва бидъатсиз ҳоли ўтмишдадир. Ақлий илмларнинг эса, энг ривожланган ҳоли ҳали олдинда, келажакда. Улар вақт ўтиши билан ўзгаради. Нақлий илмларни, яъни дин илмларини фан билимлари билан чалкаштириш жоҳиллик эмасми?
“Модернист исломчилик” ўтмишда яшаб ўтган аҳли суннат бўлган ислом олимларини тан олмаган, исломиятни ўз даврига мослашга уринган Шавконий, Мавдудий, Афғоний, М.Абдуҳ, Рашид Ризо, Қарзовий ва бошқа реформачиларни кўкларга кўтариб мадҳ этувчи бидъат оқимидир. Аҳли суннатдан бошқа ҳеч бир оқим жаннатга кирмайди. Бидъат фирқалари жаҳаннамда жазоларини тортгандан кейин (имонларини сақлаб қола олганлари) жаннатга киради, лекин бу даврдаги бидъат аҳлидан бўлган гумроҳларнинг кўпчилиги фарқли маслаларда афсуски куфрга тушган. Яъни аксарияти аҳли қибла эмаслар.
Аҳли суннат олимлари билдирганларки:
1. Зарурий бўлган ва тавотур билан билдирилган дин илмларида ижтиҳод жоиз бўлмагани учун бундай маълумотларга ишонмаган кимса иттифоқ билан кофир бўлади. (Милал-ниҳол)
2. 72 бидъат фирқасидагилар намоз ўқиб, ҳар ибодатни бажарса ҳам, бир қисми мулҳид бўлган, яъни диндан чиққан. Динда иттифоқ билан билдирилган бир ақидани ёки бир ишни инкор қилган киши кофир ва муртад бўлиши маълум. Шунга асосланиб, бидъатчилар “Ла илоҳа иллаллоҳ” деса, ҳар ибодатни бажарса ва ҳар гуноҳдан сақланса ҳам, уларга “аҳли қибла” дейилмайди.(Ҳадиқа)
3. Зарурий дин илмларидан ёки имон қилиш керак бўлган нарсалардан атиги биттасига ишонмаган одам “Ла илоҳа иллаллоҳ Муҳаммадун Расулуллоҳ” деса ҳам, кофир бўлади. (Радд-ул мухтор)
4. Бидъат аҳлидан динда ишонилиши зарурий бўлган нарсаларга ишонмаганлари кофир бўлишади. (Мактуботи Раббоний 2/67, 3/38)
5. Бизнинг қибламизга юзланиб намоз ўқиган ҳар қандай одам аҳли қибла бўлиб ҳисобланмайди. Кофир эканлиги ижмо билан собит бўлган мунофиқлар ҳам қибламизга қараб намоз ўқишган. (Табақат-уш-Шофеъий) (мунофиқлар намоз ўқигандек бўлиб кўринишган.)
6. Имоннинг олти шартидан ақалли бирига ишонмаган одам, намоз ўқиса ҳам кофирдир. (Ашиот-ул-ламаот) (Масалан, бу замонда Мавдудийга ўхшаб тақдирни имоннинг шарти деб қабул қилмайдиган исломчилар бор.)
7. Мусулмон бўлишнинг энг муҳим аломатларидан бири намоз ўқишдир. Жамоат билан ўқишининг алоҳида аҳамияти бор. Бунга қарамай Жаноби Расулуллоҳ марҳамат қилганларки: “Охир замонда бир масжидда мингдан ортиқ киши намоз ўқийди. Лекин ораларида битта ҳам мусулмон бўлмайди.” (Дайламий)
Демак, мусулмон бўлиш учун фақат уст-бошида мусулмонлик аломатларининг бўлиши етарли эмас. Динда зарурий билиш ва ишониш керак бўлган масалалардан бирортасини ҳам инкор қилмаслик ва барчасини қалбан ёқтириш шарт. Фаришталарга ёки пайғамбарларга ишонмаса, ҳатто пайғамбарлардан биттасига бўлса ҳам ишонмаса, масалан “Ла илоҳа иллаллоҳ дейиш кифоя, Муҳаммадун Расулуллоҳ дейишнинг кераги йўқ” деса, динда зарурий бўлган бир нарсани инкор қилган бўлади. Мункир бўлган одам инкоридан воз кечиб, тавба қилмагунча мўмин бўла олмайди.