Савол: Мазҳабларга ишонмайдиган бир кимса “Аввалги даврларда имом Бухорий фақат Бухорий китобини биларди, бошқа муҳаддислар ҳам шундай. Ҳозирги одамлар эса барча ҳадис китобларини билишади. Шунинг учун ҳозиргилар аввалгиларга қараганда юз марта кучлироқ олим. Саҳобалар эса, жуда кам нарсани билишарди. Ҳозирги мусулмонлар дастлабки мусулмонлардан анча кўп нарсаларни билишади. Илмлари ҳам аввалги мусулмонлардан зиёда” дейди. Унинг сўзлари тўғрими?
Жавоб: Умуман тўғри эмас. Чунки ҳадиси шарифларда марҳамат қилинадики:
“Энг яхши, энг хайрли инсонлар менинг асримда бўлган мусулмонлар (Асҳоби киром)дир. Улардан кейин энг яхшилари улардан сўнг келганлар (Тобеин)дир. Улардан сўнг эса, энг яхшилари улардан кейин келганлар (Тобеиъ тобеин)дир. Улардан кейин ёлғонлар кўпаяди. Уларнинг сўзларига, ишларига ишонманглар.” (Бухорий)
Бу уч асрдан кейинги келадиган кишилар агар улардан нақл қилган ҳолда гапирмайдиган бўлса, сўзларига эътибор берилмайди.
“Ҳар аср ўзидан аввалги асрдан бадтар бўлади. Мана шу тариқа қиёматгача бузилиб боради.” (Ҳадиқа)
Кундан-кунга одамлар бузилиб бормоқда. Илк асрларнинг қайтиб келиши мумкин эмас.
“Аллоҳнинг солиҳ қуллари бир-бири ортидан охиратга кўчадилар. Ортда худди арпа ва хурмонинг чиқиндиларига ўхшаб қийматсизлар қолади. Аллоҳу таоло уларга умуман қиймат бермайди.” (Бухорий)
Кейин келганлар аввалгилардан нақл қилишлари лозим.
“Аллоҳу таоло бир олимнинг руҳини олса, бу исломда ўйилиб қолган дарчадек бўлади. Қиёматгача бу бўшлиқни тўлдириб бўлмайди.” (Дайламий)
Бир олимнинг ўрнини тўлдиришнинг ўзи мумкин бўлмагандан кейин у даврлардагиларнинг ҳоли нима бўлади?
“Қиёматга яқин илм камаяди, жаҳолат ортади.” (Ибни Можа)
Кундан-кунга илм камайиб боради.
“Охир замонда кейин келганлар аввалги олимларни жоҳилликда, илмсизликда айблашади.” (Ибни Асокир)
Аввалги олимлар ҳадисларни бизчалик билишмаган деб айблаётганлар, аслида ўзлари илмдан бенасиб бўлган ғирт саводсизлардир. Асҳоби киромнинг устунлигини эса, тортишишга ҳожат йўқ. Улар ҳар жиҳатдан олим ва барчаси Жаннати инсонлар эди. Бир ояти карима маоли:
“Макканинг фатҳидан аввал Аллоҳ учун мол-мулк берган ва жанг қилган Асҳоби киромнинг даражалари анча юқоридир. Барчасининг даражаси тенг эмас. Лекин барчаси учун Жаннатни ваъда қиламан.” (Ҳадид, 10)
Ҳадиси шарифларда ҳам шундай марҳамат қилинган:
“Асҳобим кўкдаги юлдузлар кабидир. Қайси бирига эргашсангиз ҳам ҳидоятга қовушасиз. Асҳобимнинг ихтилофи(фарқли ижтиҳодлари) сизлар учун раҳматдир.” (Табароний, Байҳақий, Ибни Асокир, Хатиб, Дайламий, Доримий, И.Мунавий, ибни Адий)
“Асҳобим жинлар ва инсонларнинг барчасидан устундир.” (Баззор)
“Асҳобимдек ҳеч ким исломиятга хизмат қилолмайди.” (И.Суютий)
Динга хизмат илм билан, ихлос билан, жон ва мол-мулк фидо қилиш билан амалга ошади. Бошқалар бу мартабага ета олишмайди. Кейин келганлар қанақасига Асҳоби киромдан устун бўлиши мумкин?