Таҳоратнинг cуннатлари

Таҳоратнинг ўн саккизта суннати бор:

1.Таҳорат олишда бисмиллоҳ деб бошлаш.

2.Қўлларни билаклар билан бирга уч марта ювиш.

3.Оғизни алоҳида алоҳида уч марта чайқаш. Бунга “мазмаза” дейилади.

4.Бурунни алоҳида алоҳида уч марта сув тортиб, қоқиш. Бунга “истиншоқ” дейилади.

5.Қош, соқол ва мўйловнинг тагидаги кўринмайдиган терини, юзни юваётиб ҳўллаш.

6.Юзни юваётганда икки қошнинг тагини ҳўллаш.

7.Соқолнинг узун қисмини масҳ этиш.

8.Соқолнинг узун қисмига ўнг қўлнинг ҳўл бармоқларини тароқ каби суқиб ҳилоллаш (тараш).

9.Тишларни бирор нарса билан ишқалаб тозалаш. (Мисвок қўлланиш муҳим суннат).

10.Бошнинг тамомини бир марта масҳ этиш.

11.Икки қулоқни бир марта масҳ этиш.

12.Энсани учта бирлашган бармоқнинг орқаси билан бир марта масҳ этиш.

13.Қўл ва оёқ бармоқларининг орасини ҳилоллаш.

14.Ювилиши керак бўлган аъзоларни уч мартадан ювиш.

15.Юзни ювадиган пайтда қалб билан ният қилиш.

16.Тартибга риоя қилиш, яъни аъзоларни ўз ўрнида, тартиб билан ювиш.

17.Далк, яъни ювиладиган аъзоларни ишқалаш.

18.Муволот, яъни ҳар аъзони бирин-кетин орасини узмай ювиш.