Саййид Муҳаммад Баҳоуддин

Саййид Муҳаммад Баҳоуддин Бухорий ҳазратлари Силсилаи олиянинг ўн бешинчи фарди комилидурлар. Аллоҳу таолонинг муҳаббатини қалбига нақш этганлари учун Нақшбанд деб ҳам аталади.

1318 йили Бухорога яқин бўлган Қасри Орифонда таваллуд топдилар. Ислом олимларининг энг буюкларидан бўлиб, тасаввуфда энг юксак даражаларга эришдилар. Замонида ва кейинга асрларда унинг воситаси билан кўплаган инсонлар ҳидоятга, тўғри йўлга қовушдилар. 1389 йили Қасри Орифонда вафот этдилар.  Шу ерга дафн этилган.

Замонининг буюк авлиёларидан бўлган Муҳаммад Бобо Саммосий у зот туғилмасидан олдин Қасри Орифонга келганди. Шунда “Бу ердан бир улуғ зотнинг ифори келмоқда. Бу жойдан улуғ валий чиқади” деб шогирдларига мисли йўқ бир зотнинг бу жойда туғилишини билдиргандилар.

Отаси Саййид Муҳаммад Бухорий шундай дейди:

“Ўғлим Баҳоуддин туғилганидан уч кун ўтгач Хўжа Муҳаммад Бобо Саммосий яна Қасри Орифонга келдилар. Менинг унга бўлган муҳаббатим жуда кучли эди. Янги туғилган ўғлим Баҳоуддинни ҳузурларига олиб бордим. Хўжа ўғлимни қўлимдан олиб, бағрига босиб “Бу чақалоқ менинг ўғлим. Мен уни маънавий ўғилликка қабул қилдим” дедилар. Сўнгра Саййид Амир Кулолга шундай дедилар: “Сизга бу ердан буюк бир зотнинг ифори келмоқда деган эдим. Бу ифор мана шу фариштадай чақалоқнинг ифоридир. Бу сабий улуғ бир зот бўлиши керак.”

Онаси баён қилади:

“Ўғлим Баҳоуддин тўрт ёшлигида уйимиздаги сигирни кўрсатиб “Бу сигир боши оқ рангли бузоқ туғади” деди. Бир неча ойдан кейин сигир у айтганидек бир бузоқ туғди.”

Баҳоуддин Бухорий ҳазратларининг илк устози Хўжа Муҳаммад Бобо Саммосийдир. Ундан кейин Саййид Амир Кулол устозлик қилдилар. Бундан ташқари бир неча устозлардан дарс олди.

“Али Ромитаний ҳазратларидан бери, омонат сақланган тож менга берилди. Шу онда қалбим Аллоҳу таолога бўлган муҳаббат билан тўлиб-тошди. Сўнгра устозим Саййид Амир Кулол Қасри Орифинга келдилар. Менга кўп илтифот кўрсатиб “Хўжа Муҳаммад Бобо Саммосийнинг амрлари бўйича сизни камолга етказиш учун меҳнат қиламан” дедилар.”

Саййид Амир Кулол ҳазратлари Баҳоуддин Бухорий ҳазратларининг етилиши учун астойдил шуғулланиб, уни тасаввуфда юксак даражаларга эриштиргандан кейин айтдиларки:

“Устозим Хўжа Муҳаммад Бобо Саммосийнинг тарбиянгизга тегишли васиятларини бажо келтирдим. Сизни у зот истаганларидек қилиб етиштирдим. Энди сизга ижозат.”

Баҳоуддин Бухорий ҳазратлари Амир Кулол ҳазратларининг вафотидан кейин инсонларга тўғри йўлни кўрсатиб, йўлбошчилик вазифасини бажаришни бошладилар.

Афсуски ҳозирги кунда дунёнинг ҳар томонида унинг исмидан фойдаланиб, Нақшийлик номи остида Ҳаққа борадиган йўлдан адаштирувчи сохта шайхлар пайдо бўлган. Аҳли суннат эътиқодини биладиган бир киши буларнинг нотўғри йўлда эканликларини осонлик билан тушунади.