Қироат илмига доир

Савол: Арабчада юмшоқ ÿ товуши йўқ дейишади. Масалан ўзбекчада "3 (уч), унли, уй" каби сўзлар ингичка ÿ  товуши билан айтилади. Қуръони каримдаги юмшоқ талаффузли ҳарфларни ҳам йўғон у товуши билан ўқишнинг зарари йўқми?

Жавоб: Агар араб шевасига мос ҳолда ўқилса, зарари йўқ. Лекин ўзбек кирил алифбосида ингичка ÿ товушини ифодалайдиган ҳарф бўлмаганлигидан Қуръони каримни нотўғри ўқиш мумкин.

Сод ва син ҳарфлари ҳам турлича талаффуз этилади. Сод билан ёзилган "сууд" калимаси юқорига чиқиш деган, син билан ёзилган "сÿуд" калимаси эса масъуд бўлиш деган маънони англатади.

За билан Зо, Та билан То, Ҳо билан Ҳа ҳарфлари ҳам турлича талаффуз қилинади. Бошқа ҳарфларнинг баъзиларида ҳам мана шундай ҳолат бор. Янглиш бўлмаган шаклда ўқиб, ёзиш керак. Масалан, "Аллох таоло" ўрнига "Аллоҳу таоло" деб ўқиш ва ёзиш керак. Дот ҳарфини "за" ёки "зо" деб ўқиш нотўғри бўлганидек, дол ҳарфидек ўқиш ҳам нотўғридир. Махражига мос ҳолда "дзот" деб ўқиш лозим.

Савол: Қуръони каримда калималарнинг устида ва тагида баъзи белгилар бор. Булар нимани билдиради?

Жавоб: Қуръони каримда калималарнинг устида бўлган белгилар қуйидагилардир:

Мим (): Муҳаққақ тўхташ керак. Тўхташ вожиб, ўтиб кетиш ҳаром. Тўхтамай ўтиб кетса, маъноси бузилади.

То ( ): Тўхташ керак.

Жим (  ): Тўхташ ҳам, ўтиб кетиш ҳам жоиз. Лекин тўхтаган афзал.

Зал (  ): Тўхташ ҳам, ўтиб кетиш ҳам жоиз. Лекин ўтиб кетиш афзал.

Қоф (): Тўхташ ҳам, ўтиб кетиш ҳам жоиз. Лекин ўтиб кетиш афзал.

Лом алиф (): Тўхталмайди.Тўхтаса, олдинги калима билан бирликда такрор ўқилади. Ояти карима охирида бўлса такрорланмайди.

Қоф ( ): Тўхташ афзалроқ.

Сод  ( ): Тўхташнинг зиёни йўқ.

Сод, Лам, Йа ( ): Ўтиб кетиш афзал.      

Сод, лам, ҳо ( ): Ўтиб кетиш ҳам, тўхташ ҳам жоиз.

 Айн (): Баъзи ояти карималар охирида учрайди. Намозда ўқилса, айн ишоратида рукуъга кетиш афзалдир.

Каф (): Казолик деганидир. Ўзидан олдин қандай белги келган бўлса, бу ҳам худди шундай бўлади.

Уч нуқта (): Биринчи келган уч нуқтада тўхтайди. Агар устида уч нуқта турган биринчи калимада тўхтаса, иккинчи калимада тўхтамайди. Агар биринчисида тўхтамаса, иккинчисида тўхтайди. Ҳар иккаласида ҳам тўхташ ёки тўхтамасдан ўтиб кетиш жоиз эмас.

Калима тагидагилар

Қуръони каримда калималар тагида ёзилган ишоратларга мисол келтирамиз:

Қаср ( ): Бу калималар ёзилган ерларда қисқа ўқилади.

Мад (): Бу калима ёзилган ерларда узатилиб ўқилади, қисқа ўқимайди.

Сакта (): Товушни тўхтатиб, нафас олмай ва нафас чиқармасдан бироз тўхташга, яъни товуш тўхтатгандан кейин оз муддат кутишга айтилади. Тўхтамасдан ўтиб кетса, маъноси бузилади. Қуръони каримда тўрт жойда сакта бор.

Идғом (): Ёзилгандай эмас, идғомли ўқилади. Фақат ХУД сураси 42 оятида бўлади. «Иркаб ма ана» ёзилган бўлса «Иркамма ана» бўлиб ўқилади.

Син (): Қуръони каримда () ёзилган жойда () ҳарфидек ўқилади.

Имола (): Фақат ХУД сураси 41 оятида бўлади. «Мажроҳа» калимаси «Мажриҳа»га яқин талаффуз этилади.

Тасҳил (): Осонлаштириш дегани. Икки ҳамза келса, иккинчи алиф (ﺍ) билан  ҳа (ﮫ) товушининг орасида юмшоқ ўқилади.

Эслатма: Бу белгиларни ёзиш билан тушунтириш қийин. Қироат биладиган бировдан сўраб ўрганиш лозим.

Тажвид илмида вожиб, лозим деган ифодалар қироатнинг вожибидир. Қуръони каримни чўзиб ўқийдиган жойларида чўзмасдан ўқиса ҳам бўлади, гуноҳ эмас. Лекин қироат тўғри бўлиши учун тажвид қоидаларига риоя этган ҳолда ўқиш керак. Қуръони карим ўргатувчилар, айниқса қари кишиларга намоз сураларини ўргатаётганда “Бу ерни кўп чўздинг, бу ерни оз, бу жойини тажвидга мос ўқимадинг” деб қийнамасдан, тили келганича ўқитиш керак. Ортиқча қийнаб, ўрганишдан бутунлай маҳрум қилиб қўймаслик лозим.

Савол: Дзот ҳарфини "з"деб ўқиш тўғрими?

Жавоб: Дзот ҳарфини "з" деб ўқиш тўғри бўлмаганидек Дол ҳарфидек ўқиш ҳам тўғри эмас. Махражига мос ҳолда ўқиш керак. Масалан “Валаззоллин” деб эмас, “Валаддоллин” деб ўқиш керак.

Савол: Аллоҳу акбар калимасидаги "ҳ" ҳарфи бир алиф миқдори чўзиладими? Қаттиқ "х" ҳарфи билан ўқиса бўладими?

Жавоб: Йўқ, чўзилмайди. Фақат "ҳу" дейилади. Юмшоқ "ҳ" ҳарфи билан ўқиш лозим.

Савол: Қуръони каримда тўрт алиф миқдори узатиш керак бўлган жойда бир алиф миқдори узатсак вожибни тарк этган бўламизми?

Жавоб: Йўқ, вожиб тарк этилган бўлмайди. Тўрт алиф миқдори узатиш қироат илмининг вожибидир, биз билган вожиб каби эмас. Тўрт алиф миқдори чўзилмаса ҳам намоз макруҳ бўлмайди.