Савол: Хом гўшт ва хом сабзавотларни ейиш ҳаромми?
Жавоб: Вужудга зарар берадиган барча нарса ҳаромдир. Табиатда кўплаган зарарли сабзалар бор. Мева-сабзавот турига кирадиган маҳсулотлардан заҳарли бўлганларини масалан, заҳарли қўзиқоринни ейиш ҳаром бўлади. Сабзавот ва меваларнинг ҳам зарарли бўлганлари бор. Аллергия берадиганлари бор. Аллергияси бор одамга айнан ўша сабзавот ва мевани ейиш ҳаром бўлади. Бошқаларга ҳаром бўлмайди. Баъзи кишиларга қулупнай аллергия беради. Ундайларнинг қулупнай ейиши жоиз эмас. Бақлажон, картошка каби хом сабзавотларни ейиш баъзи кишиларга зарар беради. Зарари етадиган кишиларга зарар берадиган миқдори ҳаром бўлади. Масалан, 10 дона қулупнай бир одамга зарар берадиган бўлса ва уч дона еганида зарари бўлмаса, уч дона қулупнай унга гуноҳ бўлмайди. Вегетариан кишилар хом сабзавотларни ейишга ўрганганлари учун бу нарса уларга зарар бермайди. Зарар бермагани учун ҳам хом сабзавотларни ейиш уларга гуноҳ бўлмайди.
Хом гўшт ҳам хом сабзавотлар каби мубоҳ озиқ ҳисобланади. Ейиш зарарли эмас, лекин хом сабзавотларнинг баъзилари инсонни заҳарлаши мумкин. Шунинг учун вужудга зарар бермайдиган даражада ёки ҳолатга келтириб бориб (пишириб) ейиш лозим. Гўшт ҳам худди шундай кўп ейилса, зарар бериши мумкин. Масалан, ярим қошиқ хом қийма ейиш унча-мунча одамга зарар бермайди. Чучвара букадиганлар буни яхши билишади. Ҳаром бўлишининг бир меъёри бор. Вужудга зарар берадиган миқдори жоиз эмас. Бу зарар миқдори ҳам ҳамма учун бир хил бўлмай, одамига қараб ўзгаради.
Дорихоналарда шифо учун сотиладиган дорилар ҳам худди шундай. Бир инсонга 1-2 та таблетка зарар бермаса, ичиши мумкин. 10 донаси заҳарласа, ҳаром бўлади. Ҳалол таом ҳам шундай. Кўпи зарар бергани учун ҳар қандай овқатдан ортиқча тўйиб кетгунча ейиш ҳаром бўлади. Ҳатто сигарет ҳам шундай. Астма хастасини битта сигаретанинг ўзи комага тушириши мумкин. Лекин баъзиларга 10та сигарет ҳам зарар бермайди. Ҳар бир одамга мубоҳ маҳсулотларнинг фақат зарар берадиган миқдоригина ҳаром бўлади. Бир инсон сигарет чекмаса, лекин таркибида никотин бўлган тамакини салат қилиб еса нима бўлади? Агар зарар бермайдиган бўлса, гуноҳ бўлмайди. Зарар берадиган бўлсагина гуноҳ бўлади. Бутун ўсимлик-гиёҳларнинг ҳукми ҳам шундай.
Савол: Хом тухум ютиш, қази-қартага ўхшаш баъзи хом гўштдан тайёрланадиган таомларни ейиш гуноҳ бўладими?
Жавоб: Хом тухум ютиш, хом гўштдан тайёрланадиган озиқ маҳсулотларини ейиш гуноҳ эмас.