Турли қарашларни, диний ақидаларни, асотирлар ва ибодатларни ўз ичига олган, Ҳиндистонда яшайдиган ҳиндларнинг тобе бўлган ақидалари ҳамда урф-одатлари билан диний ва социал жамиятларнинг барчасига берилган ном. Ҳиндуизмнинг диний тамаллари Веда динига ва Браҳманизмга асосланган. Шу сабабли замонимизда браҳманизм билан ҳиндуизмнинг бир-бирининг ўрнига қўлланилиши кўрилмоқда.
Ҳиндуизм милоддан аввал 2000 йилнинг сўнгги юз йиллигида Ҳиндистонга ўрнашган ҳиндларнинг муқаддас ҳисоблайдиган “Ведалар” номли илк ёзувларига асосланган. У милоддан аввал 1200-500 йиллари орасида ҳинд ярим оролини ишғол этган Орийларнинг диний ақидаси ҳолига келди. кейинги асрларда баъзи ўзгаришлар бўлиб, замонимизга қадар етиб келди.
Ҳиндуизмда икки асосий ақида бор:
Биринчиси, таносуҳ, яъни руҳнинг бир бадандан бошқа баданга ўтиш ақидасидир. Ҳиндуизмга кўра, борлиқларнинг руҳлари ўлганидан кейин бошқа бир борлиқнинг баданига кира олади. Таносуҳ йўли билан руҳларнинг юксалишига ишонганлари каби қилган ишларига қараб пастки даражаларга тушишига ҳам ишонадилар.
Иккинчи асосий ақида эса каста (табақа) системасидир. Халқни тўрт синфга бўлган бу системанинг биринчи синфи Браҳманлардир. Улар браҳма ақидасининг роҳиблари ва олимларидир. Муқаддас Веда китобини ўқиш, шарҳлаш ва бошқа браҳма мансубларига йўл кўрсатиш вазифаларидир. Иккинчи синф Кришналардир. Бу синфга ҳукмдорлар, рожалар ва буюк давлат одамлари ҳамда аскарлар киради. Учинчи синф Вайансалардир. Бу синфга ҳам савдогарлар ва деҳқонлар киради. Тўртинчи синф Чудралардир. Бу синфга ишчилар, косиблар ва шу кабилар киради. Бу тўрт синфдан чиқарилганларга паря номи берилади. Бу бечораларнинг инсон каби яшашга ҳақлари йўқ. Ҳайвон каби муносабатда бўладилар. Улар тўрт синфга кирган инсонларнинг ҳақларига эга эмас.
Ҳиндуизмда яратувчи Браҳма номи берилган тангридир. Бундан ташқари, Кришна, Вишну ва Сива (Шива)дан ташкил топган уч тангри ақидаси бор. Ҳиндуизмнинг бу уч тангри ақидасига Тримурти дейилади. Бу учлик ақидасидан ташқари, ҳиндуизмда ҳисобсиз тангрилари ҳам бор. Айниқса тоғлар, ирмоқлар ва ҳайвонлар муқаддас илоҳий борлиқ сифатида қабул қилинади. Ҳозиргача сигир Ҳиндистоннинг энг муқаддас ҳайвонидир. Чунки у бутун инсон бўлмаган махлуқларнинг рамзидир. Уни ўлдириш бир браҳманни ўлдириш каби бўлиб, авф этилмайди. Бошқа муқаддас жойлар Ганга дарёси ва Банорас шаҳридир. Уларга кўра, Ганга дарёси инсоннинг гуноҳларини тозалайди. Банорасда ўлган Шиванинг иноятига қовушади.
Ҳиндуизмда диний амр ва тақиқлари Манава Дҳарина Шастра номли муқаддас китобларида ёзилган. Бу муқаддас китобдан бошқа Браҳманалар, Упанишадлар, Пураналар, Маҳабхараталар ва Рамаяналар номли муқаддас китоблари ҳам бор.
Ҳиндуизмда инсонни тангриларга етказадиган бир қанча йўл бордир. Булардан бири йогадир. Бирлик маъносига келувчи йога ҳам психологик бир тартиб, ҳам қиймат берилган нарса билан бирлашиш ғояси билан нафас олишни назорат қилиш фаолиятидир. Тангриларга қовуштирадиган иккинчи аҳамиятли йўл Тантризмдир.
Ибодатларнинг муҳим қисми қутулишни таъмин этувчи уч асосда тўпланган. Биринчиси, гўзал амаллардир. (Масалан, ўлганлар учун қурбонлик сўйиш, қуёшга ҳурмат кўрсатиш, уйда ҳар доим олов ёқиш, туғилиш, ўлиш ва тўйларда ибодат этиш, муқаддас китобларни ўқиш.)
Иккинчиси, ҳақиққат билимидир. Бутун борлиқларнинг асли ягона ҳақиқатдир. Бу ҳақиқатга етиш учун роҳиб бўлиш ва дунёни тарк этиш лозимдир.
Учинчиси, тангри билан бирга бўлиш. Бу ҳам ибодат билан бўлади. Ҳиндуизмда сиғиниш персонал бўлиши мумкин. Бунга пужа дейилади. Қурбон маросимларига жажна дейилади. Ҳар бир киши учун туғилганидан ўлимига қадар 12 маросим қилинади.
Ҳиндуизмда асосий ахлоқ қоидаси нафсга ҳокимлик қилиш ва ўз ҳақидан воз кечувчи бўлишидир. Каста системаларидан чиқиб кетмаслик учун қаттиқ куч сарфлаш, браҳманларнинг қонунларига бўйсуниш, аёлларга ҳақ-ҳуқуқ бермаслик ва паряларни қурбонлик ҳайвонлари каби қабул этиш ҳиндуизмнинг социал идеалини майдонга чиқармоқда.
Қурувчисининг йўқлиги, таносуҳ ақидаси ва ҳайвон гўшти емаслик каби хусусиятлари билан бошқа динлардан ажралиб турувчи ҳиндуизм исломиятдан кейин баъзи ўзгаришларга учради. Тавҳид ақидасини ҳимоя қилганлар бўлган. Яқин ўтмишда ғарб билан алоқалари натижасида ҳиндуизм ичида реформалар бошланди. 1828 йили Ромохан Райнинг қурган Браҳмо Самаж (Барҳманинг жамияти) билан 1875 йили Дайананда Сарвастининг қурган Арйа Сомал (Аслзодалар жамияти) ҳиндуизмга кўп тангриликдан ва тасвирга сиғинишдан тозаловчи бир шакл беришга уриндилар. Махатма Ганди зўрлик ишлатмаслик, уйланмаслик ва толереантлик каби эски ҳинд анъаналарини янги социал ва сиёсий шартларга мослади.