Браҳма ақидасининг ўзгартирилган бир шаклидир. Будданинг фалсафий тушунчаларини қабул этиб, унинг йўлида юришдир.
Будда милоддан тахминан 560 йил аввал Ҳиндистонда Банорас шаҳридан160 км шимолида жойлашган Капилавасту (Лумбини) қишлоғида туғилган. Ҳақиқий исми Гуатама ёки Готамадир. Будда номи унга кейинчалик берилган лақаб бўлиб, мунаввар (ойдин), илҳомга қовушган деган маънони беради.
Будда бир инсон, отаси эса бир бекликнинг ҳокими эди. Ривоятга кўра, онаси турли тушлар кўриб, буларни отасига айтади. Отаси унинг ҳукмдор ёки илҳомга қовушган бир киши бўлишини хоҳламагани учун саройда сақлайди. Лекин Будда 29 ёшида отасининг саройидан қочиб, бир ўрмонда узлатга чекинади. У ерда шиддатли риёзат чекади. Риёзат билан ҳеч нарсани ҳал этиб бўлмаслигини англаб, нормал ҳаётга қайтади ва тафаккурга берилади.
Ниҳоят 35 ёшида Наронжара дарёси бўйида анжир дарахти тагида ўйга чўмиб ўтириб, фикри равшанлашганини, илҳомга қовушганлигини айтади. Шу тариқа Гуатама 80 ёшида ўлгунига қадар фикр ва тушунчаларини ёйишга ҳаракат қилди. Будда браҳма эътиқодининг бузилганлигини, бутларга сиғинишнинг нотўғри эканлигини ва бутларни синдириб ташлаш лозимлигини амр этганди. Уни эшитган кишилар бу янги тушунчаларга ҳайрон бўлиб, унинг ортидан эргашдилар. Шу тариқа буддизм номи берилган янги дин пайдо бўлди. Будда ўзининг оддий бир инсон эканлигини айтар ва ҳеч қачон илоҳликка иддао этмаганди. Лекин ўлганидан кейин талабалари уни илоҳлаштириб, номига маъбудлар қуришди. Ҳайкалларини қилиб, унга сиғиндилар. Мана шу орқали буддизмни бутпарастликка айлантиришди.
Буддизмда тангри йўқ. Будда бир нав тангри ўрнига қўйилганди. Бу илоҳлаштириш сабабли ўтган юз йилнинг сўнггига қадар Будда улар назарида тангри деб ҳисобланар ва ер юзида яшамаган деб ишонардилар. Фақат ўтган асрнинг сўнггида унинг туғилган, яшаган ерлар топилгандан ва ҳаёти ҳақида асосли маълумотлар қўлга киритилгандан кейин кейин бир инсон эканлиги маълум бўлди.
Буддизмда тўрт асос бор:
1- Ҳаёт изтиробга тўла. Завқ ва сафо бир хаёл, ёлғончи тушдир. Туғилиш, қариялик, хасталик ва ўлим ҳам аччиқ изтиробдир.
2- Бу изтироблардан қутулишга моне бўлган нарса, илмсизлик туфайли берилган ҳавасларимиз ва нима бўлса ҳам яшашга бўлган интилишимиздир.
3- Изтиробни енгиш учун бутун ўткинчи ҳаваслар билан бир қаторда муҳаққақ яшаш орзусини ҳам тарк этишдир.
4- Яшаш орзусининг сўниши билан инсон роҳатга қовушади. Бу ҳолга “Нирвана” дейилади. Нирвана ҳеч бир ҳаваси ва эҳтироси бўлмаган бир инсоннинг, дунё завқларига қўл силтаб, муқаддас истироҳатга қовушиши деганидир.
Будда инсонларнинг саодатга қовушиши учун 8 йўл тавсия этган. Булар тўғри эътиқод, тўғри қарор, тўғри сўз, тўғри ҳаракат, тўғри ҳаёт, тўғри амал, тўғри тафаккур, тўғри муҳокамадир. Будда браҳма ақидасидаги бутун синфларни рад этади. Браҳман синфининг устиворлигини тан олмайди ва уларга алоҳида устунлик бермайди. Бутун инсонларни тенг ҳисоблайди ва уларнинг ҳақларини бирдек кўради. Браҳманлардаги паряларни бағрига босади. Инсонларни муқаддас деб билмайди. Аксинча, инсонларнинг камчиликлари кўп эканлигини ва озга қаноат этиш орқали, ҳеч кимга ёмонлик қилмай, рўза тутиб, бу гуноҳлардан қутулишини талқин этади.
Буддистларда мана шундай оддий шартларга риоя қилиб, узоқ вақт рўза тутиб яшаганлар орасида нафслари ойна каби бўлиб, турли ҳисларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг инсонларни лол қолдирадиган маърифатлар кўрсатиши бир ҳақиқатдир. Лекин бу маърифатларнинг ҳақ дин билан, Аллоҳ розилиги билан ҳеч бир алоқаси йўқ. Буддистлар агар Будданинг фалсафасига кўра яшасалар, ахлоқли бўладилар. Лекин уларнинг руҳлари бўм-бўшдир. Чунки буддизмда “Аллоҳ” ақидаси йўқдир.
Аввалида Аллоҳ ақидасининг бўлмаслиги сабаби билан буддизм бир дин ёки ишонч системаси бўлишидан ортиқ бу дунё ҳаётида инсоннинг етишиши керак бўлган фазилатларни ўз ичига олган фалсафадир. Самовий динларнинг барчасида мавжуд бўлган асос унсурлар (Пайғамбар, китоб, охират ҳаёти, мукофот ва жазолар каби) ҳам йўқдир. Будданинг айтган “тўрт асос”и ва саодатга қовушиш учун тавсия этган “8 йўл” инсонни бадан, ақл ва асаб тизими каби маълум ўлчовлар ичига келтириб, шу нуқтада ташлаб кетмоқда. Баданан, ақлан ва руҳан такомиллашишни таъминлай олмаяпти.
Будданинг йўлида бўлган баъзи буддист роҳибларнинг турли ҳисларга соҳиб бўлишлари ва бошқа тарафдан инсонларда бўлмаган маърифатлар кўрсатиши узоқ вақт оддий ва системали ҳаёт суриши сабаблидир. Бундан ташқари, Будданинг таълимотлари илғор ва юксак савияли бир жамият ҳаёти учун керакли инсон ва жамиятнинг дуч келадиган масалаларини ҳал этадиган таклиф ва тадбирлардан маҳрумдир.
Будданинг фикрлари орасида ўрин олган қийматли сўзлар ва маълумотлар Ҳиндистонда қадимда яшаб ўтган пайғамбарларнинг динларидан қолган. Хитойликлар буддистларга Фо, Японлар Лама, сибирликлар Шомон дейишади.