«Ва Русулиҳи»: Аллоҳу таолонинг пайғамбарларига ишондим, деганидир. Бутун пайғамбарлар инсонларни Аллоҳу таоло рози бўлган йўлга эриштириш (тушириш), тўғри йўлни кўрсатиш учун юборилганлар. Барча пайғамбарларда қуйидаги еттита сифатнинг борлигига ишонмоқ лозим:
1.Исмат: Гуноҳ ишламаслик, бегуноҳлик. Пайғамбарлар бутун дин ва шариатларда ҳаром қилинган ёки қилинадиган катта-кичик ҳеч қанақа гуноҳ ишга таназзул этмайдилар. Ҳеч қайсилари кичик гуноҳ ҳам қилмаганлар. [Одам алайҳиссалом воқеасига гуноҳ эмас, “залла” (кичик хато) дейилади.]
2.Омонат: Пайғамбарлар ҳар тарафлама амин (ишонарли) кишилар бўлиб, асло омонатга хиёнат қилмайдилар.
3.Сидқ: Пайғамбарлар сўзларида, ишларида, ҳар турли ҳаракатларида ва муносабатларида ҳаққоний, тўғрисўз ва садоқатли инсонлардир.
4.Фатонат: Пайғамбарлар жуда ҳам ақлли ва жуда ҳам фаҳмли зийрак кимсалардир. Кўрлик, карлик каби қусур ва камчиликлари бўлган инсонлар, хотинлар ва ногиронлардан пайғамбар келмаган.
5. Таблиғ: Пайғамбарлар инсонларга олиб келган, тушунтирган, айтган, изоҳлаган ва билдирган барча илм, қоида ва маълумотларнинг тамомини Аллоҳдан келган ваҳй орқали ўрганганлар. Улар билдирган амр ва таъқиқларнинг ҳеч қайсиси ўзларининг фикр ва тушунчалари эмас. Аллоҳдан нима буюрилган бўлса ҳаммасини таблиғ этишган.
6.Адолат: Пайғамбарлар ҳечам зулм ва ҳақсизлик қилмайдилар. Битта-яримтанинг кўнгли учун адолатни тарк этмайдилар. Ҳаммага адолат билан муомала қиладилар.
7.Амнул-азл: Улар пайғамбарлик вазифасидан озод қилинмайди. Дунёда ва охиратда ҳам пайғамбарлик вазифасида қоладилар.
Янги дин ва шариат келтирган пайғамбарларга Расулдейилади. Янги шариат келтирмаган, лекин инсонларни ўзидан аввалги динга даъват қилган пайғамбарларга Набий дейилади. Пайғамбарларга иймон этиш демак, улар орасида ҳеч қанақа фарқ кўрмасдан, ажратмасдан ҳаммасининг Аллоҳ тарафидан танланган содиқ, тўғрисўз эканлигига ишониш деганидир. Улардан бир донасига ишонмаган кимса ҳеч қайсисига ишонмаган бўлади.
Пайғамбарлик - кўп меҳнат қилиш, кўп ибодат этиш, очлик, азоб, риёзат ва мужоҳада, қийналиб чиниқиш орқали қўлга киритиладиган маслак эмас. Пайғамбарлик ёлғиз Аллоҳу таолонинг эҳсони ва Унинг хоҳиши билан, азалда танлаган қулига насиб этиши билан, бериладиган вазифа. Пайғамбарларнинг аниқ сонлари маълум эмас. Лекин, 124 (юз йигирма тўрт) мингдан зиёд эканликлари ривоят қилинган. Булардан 313 (уч юз ўн уч)и Расулдир. Ичларида олтитасининг мартабаси бошқалардан устун бўлиб, уларгаУлул’азмпайғамбарлар дейилади. Булар: Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо ва Муҳаммад Мустафо алайҳимуссаломдир. Пайғамбарлардан ўттиз учтасининг исмлари машҳур бўлиб, булар: Одам, Идрис, Шит, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф, Айюб, Шуайб, Мусо, Хорун, Хидир, Юшоъ бин Нун, Илёс, Алясоъ, Зулкифл, Шам’ун, Ишмоил, Юнус бин Мата, Довуд, Сулаймон, Луқмон, Закарийё, Яҳё, Узайир, Исо бин Марям, Зулқарнайн, ва Муҳаммад “алайҳи ва алайҳимуссалоту вассалом”дир. Булардан фақат йигирма саккизтасининг исми Қуръони каримда билдирилган. Зулқарнайн, Луқмон, Узайир ва Хидир (Хизир)нинг пайғамбарликлари ихтилофлидир. Муҳаммад Маъсум ҳазратлари 2-жилд, 36-мактубда: «Хидир алайҳиссаломнинг пайғамбар эканликларини билдирган хабарнинг қувватлироқ» эканлигини ёзганлар. 182- мактубда: «Хидир алайҳиссаломнинг инсон шаклига кириши ва ишлар қилиши, унинг ҳаётлигига далолат қилмайди. Аллоҳу таоло унинг ва кўпгина пайғамбарларнинг ва валийларнинг руҳларига инсон шаклига кириб, кўринишларига рухсат берган. Уларни дунёда кўриш, ҳаёт эканликларини кўрсатмайди,»- деганлар.