Кетар

Одамўғли фалак сенинг

Бир кун тўнинг бичар кетар!

Сенга урар ҳанжарини,

Жаллод қонинг ичар кетар!

 

Кезма дунёга майл этиб,

Беҳуда ерда сайл этиб,

Аввал қўнганларинг ўтиб,

Кўз очгунча кечар кетар.

 

Ўлсанг, сени киминг ёдлар,

Ҳайқир, қолар бедов отлар,

Ани минган қўч йигитлар

Қора тупроқ қучар кетар.

Дунёнинг сўнги барбоддир,

Бенамознинг жойи ўтдир,

Ўлим бир аччиқ шарбатдир,

Ҳарким андан ичар кетар.

 

Кўнгил айтадир: ўлмасанг,

Лаҳадда танҳо қолмасанг.

Худога тўғри бўлмасанг,

Имон сендан қочар кетар.

 

Махдумқули, бу не жойдур,

Ажаб бир карвонсаройдур,

Дунё бир лўли халойдур,

Бир кун сени қучар кетар.